pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
“Навбаҳор” – “Қўқон-1912”: Учрашувдан сўнг
21.10.2015 20:20

"Навбаҳор" - "Қўқон-1912" жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин ўтказилган матбуот анжумани биринчи қисмида қўқонликлар бош мураббийи Рустам Абдуллаев иштирок этди: - Учрашувнинг биринчи бўлимида жамоамиз яхши ўйин кўрсатди. Рақиб дарвозаси олдида юзага келтирилган бир-икки вазиятдан фойдалана олмадик. Танаффусдан кейин эса ҳимоячиларимизнинг тактик хатолари мағлубиятга олиб келди. Учрашувдан олдин йигитларни “Навбаҳор” ижросидаги жарима ва бурчак зарбалари амалга оширилаётган паллаларда иккинчи қаватда яхши ўйнайдиган Шаҳбоз Эркиновга нисбатан яқинроқ ўйнанглар деб кўрсатма бергандим. Лекин, ҳимоячиларимиз ҳужумчига нисбатан ўз жарима майдончамиз ичида муносиб тарзда ҳаракат қила олишмади. Айнан шу хатоларимиз бизга қимматга тушди. Бундан ташқари, футболчиларимиз иккинчи бўлимда 1:0 ҳисобида ғалаба қозондик деб ютуққа эртароқ ишониб қўйишди. Бунинг оқибатида ўйинимизда пасайиш кузатилди. Футболда мухлисларни қўллаб-қувватлаши муҳим ахамиятга эга ҳисобланади. Айнан уларнинг далдалари футболчиларига катта куч беради. Мисол учун ўтган турда “Локомотив” билан куч синашганимизда, ишқибозларимиз жамоани муносиб тарзда қўллаб қувватлашди. Бунинг натижасида иккинчи бўлимда мағлубиятдан қутулиб қолгандик. Бу ҳам руҳият билан боғлиқ. Йигитларимиз бугун ҳам натижани ушлаб қоламиз деб ўйлаб, руҳий томондан ўзларини тиклай олмадилар деб ўйлайман.

Матбуот анжумани иккинчи ыисмида “Навбаҳор” бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди: - Ўйин жуда қийин руҳда ўтди. “Қўқон-1912” жамоаси охирги пайтларда яхши ўйин кўрсатишмоқда. Гарчи қўқонликлар бир неча йиллик танаффусдан кейин яна олий лигага қайтишган бўлсада, мавсумни муносиб тарзда ўтказишмоқда. Бунга мисол тариқасида бир тур олдин “Локомотив” билан ўтган ўйиндаги дурангни келтириш мумкин. Бундан ташқари жамоа “Шўртан” билан ҳам сафарда дуранг қайд эта олганди. Яъни сўнгги турларда жамоа мағлубият нималигини билмай келаётганди. Шундан келиб чиққан ҳолда бугунги баҳсда бизга осон бўлмаслигини билардик. Йигитларга ҳам буни айтиб ўтгандик. Бевосита учрашув хусусида гап кетганида, биринчи бўлимни футболчиларимиз яхши бошлашган бўлсада, ўзимиз хоҳлаган даражада ўйин кўрсата олмадик. Лекин, танаффусдан кейин футболчиларимиз муносиб тарзда ҳаракат қилиб, ғалабани таъминлашди. Бугунги учрашувда майдонга тушган ва захирада қолган футболчиларимдан фахрланишимни айтиб ўтишни истардим. Шу билан бирга уларга миннатдорчилик билдириб ўтаман. Чунки вазият бизда қандай бўлишидан қатъий назар йигитлар билан йилни охиригача муносиб қатнашиш борасида келишиб олганмиз. Футболчиларимиз ушбу келишувни бугун майдонда исботлашди ва охиригача курашиб, ғалабага эришишди. Учрашув давомида жамоамизни ва рақибни қўллаб-қувватлаган мухлисларга миннатдорчилик билдириб ўтаман. Айниқса уларни иккинчи бўлимдаги далдалари ғалабамизни таъминлади. Учрашувни томоша қилиш учун Қўқондан ҳам кўплаб ишқибозлар етиб келишганди. Назаримда улар ҳам бугунги чиройли ўйинга гувоҳ бўлганликлари сабабли хафа бўлмай кетишди.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 8- тур

28.04.2017


Ўтган ўйинлар

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

15/04 Металлург - Навбаҳор 0:0

07/04 Навбаҳор - Машъал 1:0

31/03 Динамо - Навбаҳор 0:1

16/03 Навбаҳор - Нефтчи 1:1

 

 

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

6

5

15

2. Қўқон-1912

7

4

14

3. Навбахор

7

4

14

4. Динамо

7

4

13

5. Насаф

6

4

12

6. Машъал

7

3

11

7. Бухоро

7

3

10

8. Бунёдкор

6

2

9

9. Шўртан

7

3

9

10. Қизилқум

7

2

8

11. Олмалиқ

7

2

8

12. Пахтакор

7

2

7

13. Сўғдиёна

7

2

7

14. Обод

7

1

5

15. Нефтчи

7

1

5

16. Металлург

6

1

4

Олий лига-2017

28/04 "Пахтакор" "Навбаҳор"

28/04 "Машъал" – "Бунёдкор"

29/04 "Шўртан" – "Қўқон-1912"

29/04 "Динамо" – "Сўғдиёна"

29/04 "Қизилқум" "Насаф"

29/04 "Локомотив" – "Обод"

29/04 "Металлург" – "Бухоро"

29/04 "Нефтчи" – "Олмалиқ"

 

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ