pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
«Дерби»да ғалабани уддаладик
01.10.2015 18:00

Навбатдаги “водий дерби”сига бўлган қизиқиш у қадар юқори бўлмади десак хато қилмаган бўламиз. Бунга эса жамоаларнинг жорий йилги чемпионатда намойиш этаётган ўйинларини асосий сабаб сифатида кўрсатиш мумкин. Андижонликлар мавсумни муносиб тарзда ўтказа олмай мусобақа жадвалининг қуйи қисмидан жой олишган бўлса наманганликлар сўннги турларда кетма-кет мағлубиятларга учраганликлари боис мухлислар жамоадан бироз ранжишганди. Шу туфайли ўйингоҳдаги томошабинлар сони ҳар қачонгидан кўра камроқ бўлди. “Андижон” жамоаси сўнгги пайтларда вазиятни ўнглаш мақсадида яхшироқ ўйин кўрсатаётганлиги учун Андижондан ҳам минг нафардан ошиқроқ ишқибозлар етиб келишганди. Гарчи улар ортларига жамоаларининг мағлубиятига гувоҳ бўлган ҳолда қайтишган бўлсада, футболчиларнинг намойиш этган ҳаракатларидан қониқдилар деб айтиш мумкин. 
Биринчи бўлим бошларида ҳар икки жамоа футболчилари ҳаракатида у қадар катта фаоллик кўзга ташланмади. Одатда “дерби”лар илк дақиқаларданоқ шиддатли тарзда тус оларди. Бу сафар бундай бўлмади. “Навбаҳор” футболчиларини кетма-кет мағлубиятлардан кейин руҳий ҳолатини кўнгилдагидек эмаслиги кўзга ташланди. Қолаверса, ўйинни аҳамияти юқори бўлганлиги, очко йўқотишга ҳақилари йўқлигини ҳис қилишгани боис ўзига хос босим ҳам ўз таъсирини ўтказди. Андижонликлар эса биринчи бўлимда кўпроқ ҳимояга эътибор қаратганликлари учун ўйингоҳга йиғилган мухлислар дастлабки 45 дақиқаликда бироз зерикарли футболга гувоҳ бўлишди. Танаффус арафасида эса наманганликлар ҳисобни очишни уддасидан чиқишди. Алишер Саматовнинг тўп оширишидан кейин олдинга интилган Азим Аҳмедов 20 метрлардан чиройли зарба йўллаб, мезбонларни олдинга олиб чиқди. Аҳмедовнинг бурама зарбасидан кейин тўп Мошняга қўриқлаётган дарвозанинг пастки бурчаги бориб тушди. 
Иккинчи бўлимда «Андижон» футболчилари фаолликни оширишди. «Навбаҳор» футболчилари эса ҳисобда олдинда бораётганликлари сабабли биринчи дарвоза дахлсизлигини таъминлашга эътибор қаратишди. Умуман олганда ҳар икки жамоа аъзолари ҳам қарама-қарши ҳужумларни ташкил этиб, мухлисларни хаяжонда ушлаб туришди. Дарвозалар олдидаги вазиятларнинг бир нечтаси хавфли тус олган бўлсада, ҳеч бир жамоа футболчисига ҳисобни ўзгартириш насиб этмади. Шу тариқа, футболчиларимиз «дерби»да ғалабани уддалаб бешта турдан иборат ғалабасиз сериясига чек қўйишни уддасидан чиқишди.

“Навбаҳор” – “Андижон” – 1:0 (1:0). 1 октябр. Наманган. “Навбаҳор” ўйингоҳи. 3161 томошабин.
Ҳакамлар: В.Коваленко – 9,0, М.Саидқосимов – 9,0, Х.Шодмонов – 9,0, Д.Каримов – 8.
Назоратчи – А.Попов.
ПФЛ вакили – Н.Лутфулин.
«Навбаҳор»: А.Ортиқов, А.Саматов, Р.Бердумуродов, С.Шихов, А.Аҳмедов (А.Алиев, 71), О.Валижонов (А.Маҳмудов, 89), У.Бақоев (Т.Шамсиддинов, 49), Ш.Эркинов, Р.Ҳасанов, Д.Жабборов, Б.Акбаров.
«Андижон»: Г.Мошняга, Т.Хусанов, Д.Турсунов, И.Бобохонов, И.Отахонов (А.Абдуллаев, 46), А.Жадигеров (А.Абдуқодиров, 84), Ш.Жумабоев (Р.Аъзамов, 65), А.Бердиев, Ж.Гусейнов, С.Асқаралиев, А.Олимов.
Гол: А.Аҳмедов (42).
Огоҳлантиришлар: Р.Бердимуродов (27), Б.Акбаров (84) - И.Отахонов (10), Д.Турсунов (51), Т.Хусанов (70), С.Асқаралиев (79).
Энг яхши ўйинчилар: А.Аҳмедов – А.Бердиев.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 8- тур

28.04.2017


Ўтган ўйинлар

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

15/04 Металлург - Навбаҳор 0:0

07/04 Навбаҳор - Машъал 1:0

31/03 Динамо - Навбаҳор 0:1

16/03 Навбаҳор - Нефтчи 1:1

 

 

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

6

5

15

2. Қўқон-1912

7

4

14

3. Навбахор

7

4

14

4. Динамо

7

4

13

5. Насаф

6

4

12

6. Машъал

7

3

11

7. Бухоро

7

3

10

8. Бунёдкор

6

2

9

9. Шўртан

7

3

9

10. Қизилқум

7

2

8

11. Олмалиқ

7

2

8

12. Пахтакор

7

2

7

13. Сўғдиёна

7

2

7

14. Обод

7

1

5

15. Нефтчи

7

1

5

16. Металлург

6

1

4

Олий лига-2017

28/04 "Пахтакор" "Навбаҳор"

28/04 "Машъал" – "Бунёдкор"

29/04 "Шўртан" – "Қўқон-1912"

29/04 "Динамо" – "Сўғдиёна"

29/04 "Қизилқум" "Насаф"

29/04 "Локомотив" – "Обод"

29/04 "Металлург" – "Бухоро"

29/04 "Нефтчи" – "Олмалиқ"

 

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ