pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
“Навбаҳор” – “Андижон”: Учрашувдан сўнг
01.10.2015 18:58

“Навбаҳор” – “Андижон” жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманинг биринчи қисмида андижонликлар устози Сергей Ковшов иштирок этди: - Ўйлашимча бугунги ўйин муносиб тарзда ва жанговор руҳда ўтди. Ҳар икки жамоа аъзолари ҳам натижа учун бор кучлари билан ҳаракат қилишди. Очколаримиз кам бўлганлиги сабабли ҳар бир турда очко олишга интилмоқдамиз. Албатта бугунги учрашувда очко ололмаганимиз аламли бўлди. Аслини олганда бизни дуранг ҳам қониқтирарди. Фақат мағлубият эмас. Футболчиларимиз баҳс давомида имкониятларга эга бўлсаларда, гол ура олмаганимиз яхши бўлмади. Айнан шу жиҳат бизнинг салбий ҳолатимиз бўлди. Бугун жамоамиз ҳар қачонгидан кўра яхшироқ ўйин кўрсатди. Шундай бўлсада, бунинг ўзи очко олишимиз учун кифоя қилмади. Жамоамизда олий лигада қолиш учун имконият бор деб ўйлайман. Албатта олдинда турган сўнгги олтита турда сафардам ҳам ўз майдонимизда ҳам осон бўлмаган ўйинларда майдонга тушамиз. Ўша учрашувларда охиригача курашамиз. Масалан уйда “Металлург” ва лигада қолиш учун асосий рақобатчиларимиз “Динамо”, “Сўғдиёна” жамоаларини қабул қиламиз. Бир сўз билан айтганда қизиқарли учрашувлар кутмоқда. Назаримда чемпионлик ва лигада қолиш учун давом этаётган кураш охирги турларда якунига етса керак.

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида журналистларнинг саволларига “Навбаҳор” мураббийи Бахтиёр Ашурматов жавоб қайтарди: - Бугун мавсумнинг энг қийин ва асабий ўйинларидан бирини ўтказдик. Афсуски сўнгги турларда, мағлубиятлар гирдобига тушиб қолгандик. Шу сабабли, “Андижон”га қарши ўйинни масъулияти ва босими катта эди. Бунга яна бир сабаб сифатида андижонликларни сўнгги учрашувларда муносиб тарзда тўп сураётганликларини ҳам кўрсатиш мумкин. Улар ҳар бир ўйинда охирги жангга чиққандек ҳаракат қилишмоқда. Бунга рақибнинг “Шўртан” ва “Локомотив”га қарши кечган ўйинлари ёзувини кўргач амин бўлдик. Ўша баҳсларда улар ёмон таассурот қолдиришмаганди. Бугунги ўйинда ҳавотирларимиз ўз истотини топди. Яъни “Андижон” жамоаси охирги сонияларгача ўзи учун керакли натижа учун курашди. Айнан шу сабабли, бугунги баҳс биз учун қийин бўлди. Мухлисларимизни ҳам эътирозларини тўғри тушуниш керак. Негаки ишқибозлар ўйингоҳга дам олгани ва чиройли футбол томоша қилиш илинжида келишади. Юқоридаги фикрлардан келиб чиққан ҳолда бугунги ўйин учун ишқибозларимиздан узр сўраган бўлардим. Лекин, ҳозирги шароитда биз учун асосийси ғалаба қозониш ва уч очкони қўлга киритиш эди. Шу ўринда бир гапни айтиб ўтишни истардим. Айтайлик “Бунёдкор” ёки “Пахтакор”га қарши жамоамиз яхши ўйин кўрсатди. Мухлисларимиз имкониятни бой берган бўлишимизга қарамай, жамоамиз аъзоларини олқишлар билан кузатиб қўйишганди. Афсуски ўша ўйинларда очко ола билмагандик. Бугун эса ўзимиз ва мухлислар хоҳлаган даражада ўйин кўрсата олмаган бўлсакда, уч очкони қўлга киритишни уддасидан чиқдик. Айнан шу сабабли, ушбу баҳсда асосийси уч очкони қўлга киритиш ҳисобланарди.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 16- тур

05.08.2017


Ўтган ўйинлар

25/06 Насаф - Навбаҳор - 4:0

20/06 Навбаҳор - Олмалиқ 1:1

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

14

10

32

2. Қўқон-1912

15

7

27

3. Насаф

14

8

26

4. Олмалиқ

15

6

24

5. Пахтакор

15

7

24

6. Бухоро

15

7

23

7. Металлург

14

6

20

8. Машъал

15

5

20

9. Қизилқум

15

5

20

10. Динамо

15

5

19

11. Навбахор

15

4

19

12. Бунёдкор

14

4

18

13. Сўғдиёна

15

5

17

14. Шўртан

15

5

15

15. Нефтчи

15

2

11

16. Обод

15

2

9

Олий лига-2017

05/08 "Обод" - "Навбаҳор"

05/08 "Динамо" - "Металлург"

05/08 "Нефтчи" - "Шўртан"

05/08 "Олмалиқ" - "Бухоро"

06/08 "Қизилқум" - "Пахтакор"

06/08 "Насаф" - "Қўқон-1912"

06/08 "Сўғдиёна" - "Бунёдкор"

07/08 "Локомотив" - "Машъал"



Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ