pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
“Насаф”– “Навбаҳор” учрашувидан сўнг ташкил
25.09.2015 21:56

“Насаф”– “Навбаҳор” учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида "аждарлар" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев иштирок этди. "Аввало Қурбон ҳайти байрами билан барчани табриклайман. Мухлисларимизни эса ғалаба билан муборакбод этаман. Ўйин тўлиқ бизнинг ташаббусимиз остида ўтди. Футболчилар катта ишонч билан ўйнади ва ҳақли ғалабага эришдик. Натижа ўйинга мос бўлди. “Локомотив”билан ўйиндан кейин йигитларда бироз руҳий тушкунлик бор эди ва биз бу борада футболчиларни тайёрлашга ҳаракат қилгандик. Бугун йигитлар катта иштиёқ билан ўйнашди ва чиройли ғалабани қўлга киритишди. Шоҳруҳ Гадоев бугун чап қанот ҳимоячиси ролида ўйнади. Чунки Фарруҳ Сайфиевнинг дисквалификацияси борлиги сабаб биз Гадоевдан ҳимоячи сифатида фойдаланишга мажбур бўлдик. Шоҳруҳ Гадоев ўзи учун ноқулай позицияда ёмон ҳаракат қилмади ва асосийси ўйинимизни бузиб қўймади. Унинг ҳаракатларидан қониқдим. Бу ғалабани унутган ҳолда, биз ҳозирдан кейинги "Металлург"га қарши баҳсга тайёргарликни бошладик", - деди Рўзиқул Бердиев.

“Насаф”– “Навбаҳор” учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов иштирок этди. “Мураббий сифатида бу мағлубиятдан кейин фикр билдириш ҳам қийин. "Насаф" ҳозирги пайтда олий лигамизда ўйин ташкил этиш бўйича, ҳужумлар уюштириш борасида жуда кучли ҳисобланади. Биз "Пахтакор" билан ҳам, "Бунёдкор" билан ҳам ўйнадик. Лекин "Насаф" улардан кўра кўпроқ ташвиш туғдирди, дейишим мумкин. Бугун олти нафар футболчимиз ўйнамади ва бу нарса ҳам ўйинга ўз таъсирини кўрсатди. Лекин бугунги мағлубиятни мураббий сифатида тан олиб, "Насаф"ни ғалаба билан табриклайман. Бугунги ўйинда майдонга тушган футболчилар асосий таркибга лойиқ эканликларини исботлашларига умид қилгандим. Лекин рақиб бизга имкон бермади ва ҳақли ғалабани қўлга киритди. "Насаф" чиройли ўйнади ва майдонда етакчи эканлигини исботлади. Финалда кимнинг имконияти кўпроқ? Айтиб ўтганимдек, "Насаф" ҳозирда ўйин ташкил этиш бўйича бошқалардан устун. Мен ўзим "Бунёдкор"да ўйнаганман ва клуб раҳбарияти билан ҳам алоқам яхши. Лекин айни пайтда "Насаф"ни Ўзбекистондаги энг кучли жамоа деб бемалол айта оламан. Лекин шуни унутмаслик керакки, финалда ҳар иккала жамоанинг имкониятлари тенг. Бизни қизиқарли финал кутиб турибди", - деди Бахтиёр Ашурматов.

http://fcnasaf.uz/

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 12- тур

27.05.2017 19:00


Ўтган ўйинлар

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

12/05 Навбаҳор-Қўқон-1912 1:1

04/05 Навбаҳор-Локомотив 2:2

28/04 Пахтакор - Навбаҳор 1:0

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

10

7

23

2. Насаф

10

6

20

3. Қўқон-1912

11

5

20

4. Бухоро

11

5

17

5. Навбахор

11

4

17

6. Олмалиқ

11

4

16

7. Динамо

11

4

15

8. Машъал

11

4

15

9. Пахтакор

11

4

15

10. Сўғдиёна

11

4

14

11. Шўртан

11

4

12

12. Қизилқум

11

2

11

13. Бунёдкор

10

2

11

14. Нефтчи

11

2

10

15. Обод

11

2

9

16. Металлург

10

2

8

Олий лига-2017

26/05 "Динамо" – "Қизилқум"

26/05 "Қўқон-1912" – "Бухоро"

26/05 "Машъал" – "Обод"

26/05 "Металлург" – "Насаф"

26/05 "Пахтакор" – "Сўғдиёна"

27/05 "Навбаҳор""Бунёдкор"

27/05 "Локомотив" "Нефтчи"

27/05 "Шўртан" "Олмалиқ"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ