pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Қаршида ҳам мағлубият
25.09.2015 20:38

Бугун Қаршида Ўзбекистон чемпионати 23- тур ўйинларидан "Насаф" - "Навбаҳор" учрашуви бўлиб ўтди. Бироқ, сафардан "Навбаҳор" йирик мағлубият билан ортга қайтишга мажбур бўлди. Учрашувдан олдин асосий таркибнинг олти нафар вакили "Насаф" билан тўқнашувда "лочинлар"га ёрдам бермаслиги аниқ эди. Бу ҳам ўз навбатида таъсирини ўтказмай қўймади.

Илк дақиқалардан Рўзиқул Бердиев шогирдлари ҳужумкорликни ошириб, тезкор гол уришга интилишди. Бу ҳаракатлар еттинчи дақиқага келиб ўз самарасини келтирди. Илҳом Шомуродов ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Орадан ҳеч қанча ўтмай Улуғбек Бақоев ҳисобни тенглаштирди. Жарима майдончасига оширилган тўпини ҳужумчимиз боши билан Суюнов қўриқлаган дарвозага жойлади. Шундан сўнг майдон эгалари яна кетма-кет ҳужумлар ташкил этишда давом этишди. Уларданидан бирида хатто Алланиязовнинг зарбасидан сўнг тўп тўсинга тегди ҳам. Лекин, 22- дақиқада Аъзам Алиевни ўз жарима майдони ичида тўпни қўли билан ўйнади деб топган бош ҳакам "Навбаҳор" дарвозасига пенальти белгилади. 11 метрли жарима зарбасини Геворкян бехато амалга оширди, 2:1. 31- дақиқада эса ҳимоячиларга ёрдам келган Улуғбек Бақоев кутилмаганда Хўжаев дарвозасига гол уриб қўйди. Танаффусга қадар "навбаҳорчилар" ҳисобни қисқартиришга қанча ҳаракат қилишмасин, мезбонлар бунга йўл қўйишмади.

Иккинчи бўлимда вакилларимиздан Даврон Исоқовда "Навбаҳор"нинг иккинчи голини уришга қулай имконият вужудга келганди. Аммо, "Насаф" дарвозабони бунга тўсқинлик қилди. 55- дақиқага келиб Илҳом Шомурдов учрашувда дубльни расмийлаштирди. 68- дақиқада "Насаф" сардори Артур Геворкян ҳам ўз номига иккинчи голни ёздириб қўйди. Шундан сўнг ҳам ҳар икки томонда ҳисобни ўзгартириш учун яхши вазиятлар яратилди. Ҳусусан Отабек Валижонов ҳисобни қисқартириши мумкин эди. Қаршиликларда эса Муҳаммадиев ҳисобни янадий йирик кўринишга олиб келишга яқин келди. Лекин, жамоалар дарвозабонларининг ишончли ўйинлари ўйин якунланганлигини англатувчи хуштак чалингунга қадар бунга йўл қўймади. Шундай қилиб "Навбаҳор" кетма-кет бешинчи ўйинда имкониятни бой берди. Кейинги турда Бахтиёр Ашурматов шогирдлари ўз майдонида "Андижон"ни (1 октябрь) қабул қилишади.

"Насаф" - "Навбаҳор" 5:1 (3:1). 25 сентябрь. Қарши. "Марказий" ўйингоҳ. 3400 томошабин.
Ҳакамлар: Р. Эрматов - 9, А. Расулов - 9, Ж. Саидов - 9, Ж. Жалимов - 8.
Назоратчи - И. Мустафин.
ЎзПФЛ вакили - А. Иноятов. 
"Насаф": 25. Элдор Суюнов, 4. Мақсуд Каримов, 9. Илҳом Шомуродов (10. Кенжа Тўраев, 84), 17. Артур Геворкян, 18. Баҳром Абдурахимов (7.Акрам Баҳритдинов, 72), 20. Эркин Бойдуллаев, 22. Шохрух Гадоев, 23. Шерзод Аъзамов, 28. Шуҳрат Муҳаммадиев, 33. Одил Ҳамробеков, 41. Азамат Алланиязов.
"Навбаҳор": 46. Хуршид Хўжаев, 5. Рахматилло Бердимуродов, 9. Илҳом Бойдедаев, 10. Алишер Маҳмудов (18. Даврон Исоқов, 46), 11. Отабек Валижонов, 20. Улуғбек Бақоев, 21. Аъзам Алиев, 23. Ғайрат Жўраев (77. Муҳаммад Расулов, 46), 27. Роббим Ҳасанов (44. Омон-Биик Ҳалилов, 81), 33. Тохир Шамсиддинов, 89. Бобир Акбаров.
Голлар: И. Шомуродов (7, 55) А. Геворкян (23, пен., 68) У. Бақоев (31, автогол) - У. Бақоев (13).
Огоҳлантиришлар: Ш. Аъзамов (27), Ш. Муҳаммадиев (85) - Р. Бердимуродов (21) А. Алиев (22), О. Валижонов (24), Ғ. Жўраев (25) У. Бақоев (38), Р. Ҳасанов (57).

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 9- тур

04.05.2017


Ўтган ўйинлар

28/04 Пахтакор - Навбаҳор 1:0

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

15/04 Металлург - Навбаҳор 0:0

07/04 Навбаҳор - Машъал 1:0

31/03 Динамо - Навбаҳор 0:1

 

 

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

6

5

15

2. Қўқон-1912

7

4

14

3. Машъал

8

4

14

4. Навбахор

8

4

14

5. Динамо

7

4

13

6. Насаф

6

3

10

7. Бухоро

7

3

10

8. Пахтакор

8

3

10

9. Бунёдкор

7

2

9

10. Шўртан

7

3

9

11. Қизилқум

7

2

8

12. Олмалиқ

7

2

8

13. Сўғдиёна

7

2

7

14. Обод

7

1

6

15. Нефтчи

7

1

5

16. Металлург

6

1

4

Олий лига-2017

03/05 "Бунёдкор" – "Металлург"

04/05 "Навбаҳор" "Локомотив"

06/05 "Насаф" "Нефтчи"

06/05 "Бухоро" – "Шўртан"

06/05 "Қўқон-1912" – "Пахтакор"

06/05 "Обод" – "Қизилқум"

06/05 "Олмалиқ" – "Динамо"

06/05 "Сўғдиёна" – "Машъал"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ