pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Ҳасанов нима учун узр сўраганди?
23.09.2015 11:43

22-турдан ўрин олган “Навбаҳор” ва “Пахтакор” жамоалари ўртасидаги учрашув кескинлиги ва тортишувли вазиятларга бой эканлиги билан ёдда қолганди. Эътиборли жиҳати, ўйиндан кейин ҳам айрим давраларда бу борадаги баҳс ва мунозаралар давом этмоқда. Шу куни “Пахтакор” клуби ҳамда миллий терма жамоамиз посбони Александр Лобановни амалга оширган хатти-ҳаракатлари наманганлик мухлисларнинг кайфиятига таъсир кўрсатди. Учрашувда ҳисоб очилгач, Лобановни томошабинларга қарата аҳмоқона қилиқларни намойиш этган. Бу каби хатти-ҳаракатларни эса профессионал футболчига хос эмаслиги барчага маълум. Аслини олганда ўйингоҳнинг бошқа секторларидан ўтирган мухлислар Лобановнинг ишқибозларга қарата амалга оширган ҳаракатини кўрмаган бўлишлари табиий ҳол. Аммо, дарвоза орти ва уни атрофидаги томошабинлар ҳолатни ўз кўзлари билан кўришган. 
Орадан бир неча кун ўтган бўлсада, ушбу ҳолат борасида мухлислар ўртасидаги баҳс ва мунозаралар якунига етганича йўқ. Айрим ишқибозлар бизга мурожаат қилиб, Лобановнинг хатти-ҳаракати учун қандай жазо кўрилди деган саволларни ҳам ўртага ташлашди. Биздаги маълумотларга қараганда, Лобанов масаласи “Пахтакор” жамоасининг ички йиғилишида кўриб чиқилибди экан. Учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида “Пахтакор” бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов Лобановнинг хатти-ҳаракати борасида берилган саволга қуйидагича жавоб қайтариб, наманганлик мухлислардан Александрнинг хулқи учун узр сўраганди: Лобановнинг хатти-ҳаракати учун ўзим кечирим сўрайман. Уни ўйингоҳда мухлисларга буҳурматлик қилганлигини гапларингиздан билдим. Бу масала юзасидан эртага йиғилиш ўтказиб, дарвозабоннинг хулқини кўриб чиқамиз. Яна бир бор узр.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 8- тур

28.04.2017


Ўтган ўйинлар

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

15/04 Металлург - Навбаҳор 0:0

07/04 Навбаҳор - Машъал 1:0

31/03 Динамо - Навбаҳор 0:1

16/03 Навбаҳор - Нефтчи 1:1

 

 

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

6

5

15

2. Қўқон-1912

7

4

14

3. Навбахор

7

4

14

4. Динамо

7

4

13

5. Насаф

6

4

12

6. Машъал

7

3

11

7. Бухоро

7

3

10

8. Бунёдкор

6

2

9

9. Шўртан

7

3

9

10. Қизилқум

7

2

8

11. Олмалиқ

7

2

8

12. Пахтакор

7

2

7

13. Сўғдиёна

7

2

7

14. Обод

7

1

5

15. Нефтчи

7

1

5

16. Металлург

6

1

4

Олий лига-2017

28/04 "Пахтакор" "Навбаҳор"

28/04 "Машъал" – "Бунёдкор"

29/04 "Шўртан" – "Қўқон-1912"

29/04 "Динамо" – "Сўғдиёна"

29/04 "Қизилқум" "Насаф"

29/04 "Локомотив" – "Обод"

29/04 "Металлург" – "Бухоро"

29/04 "Нефтчи" – "Олмалиқ"

 

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ