pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Ёшларимиз бу сафар ҳам мағлуб бўлишди
19.09.2015 17:30

Бугун Ёшлар лигаси 22- тур ўйинлари доирасидан ўрин олган "Навбаҳор" - "Пахтакор" қарама-қаршилиги бўлиб ўтди. Мазкур ўйин меҳмонларнинг йирик ғалабаси билан якун топди.
Биринчи бўлимда "пахтакорчилар" тезкор гол уришга муваффақ бўлишди. Рашид Шаробиддинов ҳимоячиларимиз хатосидан сўнг учрашувда ҳисобни очди. Тез орада Игорь Рогованов қанотдан оширилган тўпни дарвозага осонлик билан жойлаб қўйди. 23- дақиқага келиб меҳмонлар ҳисобни йирик кўринишга олиб келишди. Мурод Холмуҳаммедовнинг узоқ масофадан йўллаган кучли зарбасини Нодир Ашурматов қайтаришга ожилик қилди. Бўлим сўнггида Игорь Рогованов дубльни расмийлаштирди. 
Ўйиннинг иккинчи ярмида 4 тўп фарқи билан олдинда бораётган меҳмонлар ҳужумга ўтишга ҳаракат қилишмади. Шу сабабли устунлик тўла "ёш лочинлар" томонида бўлди. Ҳисобни қисқартириш илинжида рақиб дарвозаси олдида уюштирилган тинимсиз хавфли вазиятлардан фойда бўлавермади. Аксинча қарши ҳужум учун қулай пайтни пойлаган "Пахтакор" ёшлари бешинчи голни ҳам уришга эришишди. Шунга қарамай мезбонлар орадан 5 дақиқа ўтгач ўз мақсадларига етишди. Илҳом Алибоев ўз номига гол ёздириб қўйди. Шу тариқа Мустафо Байрамов шогирдлари иккинчи даврада кетма-кет еттинчи мағлубиятни тан олишди.

"Навбаҳор" - "Пахтакор" 1:5 (0:4). 19 сентябрь. Наманган. "Марказий" ўйингоҳ.
Ҳакамлар: А.Раҳимов, Р.Фозилов, М.Мажидов, Э.Турсунов.
Назоратчи: Р.Серазитдинов
"Навбаҳор": 32. Нодир Ашурматов (33.Амир Эргашев, 46), 3. Бобур Акбаров, 4. Омон-Биик Ҳалилов, 2. Азиз Умаров (16.Жавохир Олимжонов, 90+3), 7. Сардор Теляков (6.Акбарали Холдоров, 82), 8. Билол Шарофиддинов (13.Дониёр Инамов, 86), 9. Даврон Исоқов (19.Азам Алиев, 46), 10. Азиз Турғунбоев, 11. Илҳом Алибоев (17.Иброҳим Исмоилов, 87), 20. Мухаммад Расулов (23.Ғайрат Жўраев, 46), 22. Санжар Тошпўлатов.

"Пахтакор": 1.Никита Рибкин (80.Акмал Турсунбоев, 46), 5.Рашид Шаробиддинов, 6.Мурод Холмуҳамедов (18.Баходир Пардаев, , 7.Равшан Хурсанов (36.Абдуқодир Ортиқов, 68), 8.Жавоҳир Сиддиқов (38. Бобир Асқаров.59), 10.Игорь Рогованов (19.Бехруз Содиллаев, 72), 21.Хожиакбар Алижонов, 23.Даврон Ҳошимов, 15.Исломбек Каримов (22.Дониёр Ҳошимов, 54), 26.Алишер Мирзаев, 29.Абдужамол Исроилов.
Голлар: И. Алибоев (84) - Р. Шаробиддинов (7), И. Рогованов (19, 44), М. Холмуҳамедов (23), Б. Асқаров (79).
Огоҳлантиришлар: С. Тошпўлатов (2), С. Теляков (31), А. Умаров (83) - М. Холмуҳамедов (34), Х. Алижонов (69).


 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 9- тур

04.05.2017


Ўтган ўйинлар

28/04 Пахтакор - Навбаҳор 1:0

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

15/04 Металлург - Навбаҳор 0:0

07/04 Навбаҳор - Машъал 1:0

31/03 Динамо - Навбаҳор 0:1

 

 

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

7

6

18

2. Қўқон-1912

8

5

17

3. Машъал

8

4

14

4. Динамо

8

4

14

5. Навбахор

8

4

14

6. Бухоро

8

4

13

7. Насаф

7

3

11

8. Пахтакор

8

3

10

9. Бунёдкор

7

2

9

10. Қизилқум

8

2

9

11. Шўртан

8

3

9

12. Олмалиқ

8

2

9

13. Сўғдиёна

8

2

8

14. Нефтчи

8

1

6

15. Обод

8

1

6

16. Металлург

7

1

4

Олий лига-2017

03/05 "Бунёдкор" – "Металлург"

04/05 "Навбаҳор" "Локомотив"

06/05 "Насаф" "Нефтчи"

06/05 "Бухоро" – "Шўртан"

06/05 "Қўқон-1912" – "Пахтакор"

06/05 "Обод" – "Қизилқум"

06/05 "Олмалиқ" – "Динамо"

06/05 "Сўғдиёна" – "Машъал"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ