pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Кетма-кет учинчи мағлубият
12.09.2015 20:17

Бугун Ўзбекистон чемпионати 21- тур доирасидан ўрин олган "Динамо" - "Навбаҳор" учрашуви бўлиб ўтди. Афсуски, "лочинлар" сафардан очкосиз қайтишга мажбур бўлишди.
Биринчи бўлимда ўйинда устунлик асосан майдон эгалари томонда бўлди. Илк дақиқалардан бошлаб "динамочилар" "Навбаҳор" дарвозаси олдида хавфли ҳужумлар ташкил этишди. Аммо, кўп холатларда ҳимоячиларимиз рақиб урунишларини бесамар якунланишига сабабчи бўлишди. Шундай бўлсада тайм ўрталарига келиб Баҳром Ҳакимов шогирдлари учрашувда ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Шундан сўнг танаффусга қадар футболчиларимизда ҳам ҳисобни тенглаштириш учун қулай имкониятлар яратилди. Хусусан Санъат Шихов яқин масофадан Худоёров қўриқлаган дарвозани нишонга ололмади. Танаффусга қадар ўйингоҳга ташриф буюрган томошабинлар фақатгина бир гол гувоҳи бўлишди.
Иккинчи бўлимда мағлубиятдан қутулиш мақсадида "Навбаҳор" олдинга катта куч билан ташланди. "Динамо" дарвозаси олдида уюштирилган ҳужумлар сони ортиб борди. Бу урунишлар 79- дақиқага келиб ўз фойдасини келтирди. Шаҳбоз Эркинов кучли зарб билан тўпни Худоёров қўриқлаган дарвозага киритди, 1:1. Аммо, ўйинчиларимиз хурсандчилиги узоққа чўзилмади. Илҳом Юнусов жамоадоши Камолиддин Мурзоевни қулай вазиятга чиқарди. Акмал Ортиқов билан яккама-якква вазиятга чиққан ҳужумчи "Динамо"ни яна ҳисобда олдинга олиб чиқди. Финал хуштаги янграгунга қадар "навбаҳорчилар" меҳмондан қуруқ қайтмаслик илинжида босимни харчанд урунишмасин самарқандликлар дарвозасига йўл топишни иложи бўлмади. Шу тариқа кетма-кет учинчи ўйинда жамоамиз мағлубиятни тан олишга мажбур бўлди.

"Динамо" - "Навбаҳор" 2:1 (1:0). 12 сентябрь. Самарқанд. 5850 томошабин.
Ҳакамлар: В. Коваленко - 9, Р. Самандаров - 8,8, О. Жумаев - 8,8, Б. Юльчараев - 9.
Назоратчи - Ш. Жумаев.
"Динамо": 25. Мухиддин Худоёров, 5. Ильдар Маматказин, 7. Отабек Зокиров (20. Фаррух Шотурсунов, 71), 16. Акмал Холмуродов (26. Комил Шарофутдинов, 83), 17. Жасур Азимов, 55. Аваз Агалиев, 60. Дилшод Шарофитдинов, 61. Артём Филипосян, 67. Илҳом Юнусов, 95. Фирдавс Абдусалимов (30. Феруз Бобоқулов, 50), 97. Камолиддин Мурзоев.
"Навбаҳор": 87. Акмал Ортиқов, 2. Алишер Саматов, 5. Рахматилло Бердимуродов, 7. Санъат Шихов (9. Илҳом Бойдедаев, 73), 8. Азим Аҳмедов, 10. Алишер Маҳмудов (20. Улуғбек Бақоев, 43), 22. Шаҳбоз Эркинов, 27. Роббим Ҳасанов, 29. Дилшод Жабборов, 33. Тохир Шамсиддинов (26.Қахрамон Мухаммаджонов, 59), 89. Бобир Акбаров.
Голлар: И. Маматказин (24) К. Мурзоев (79) - Ш. Эркинов (75)
Огоҳлантиришлар: Ж. Азимов (49), Д. Шарофитдинов (52), А. Агалиев (82), И. Юнусов (88) А. Филипосян (89) - Р. Бердимуродов (12), У. Бақоев (52), Б. Акбаров (64).

 

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 16- тур

05.08.2017


Ўтган ўйинлар

25/06 Насаф - Навбаҳор - 4:0

20/06 Навбаҳор - Олмалиқ 1:1

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

14

10

32

2. Қўқон-1912

15

7

27

3. Насаф

14

8

26

4. Олмалиқ

15

6

24

5. Пахтакор

15

7

24

6. Бухоро

15

7

23

7. Металлург

14

6

20

8. Машъал

15

5

20

9. Қизилқум

15

5

20

10. Динамо

15

5

19

11. Навбахор

15

4

19

12. Бунёдкор

14

4

18

13. Сўғдиёна

15

5

17

14. Шўртан

15

5

15

15. Нефтчи

15

2

11

16. Обод

15

2

9

Олий лига-2017

05/08 "Обод" - "Навбаҳор"

05/08 "Динамо" - "Металлург"

05/08 "Нефтчи" - "Шўртан"

05/08 "Олмалиқ" - "Бухоро"

06/08 "Қизилқум" - "Пахтакор"

06/08 "Насаф" - "Қўқон-1912"

06/08 "Сўғдиёна" - "Бунёдкор"

07/08 "Локомотив" - "Машъал"



Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ