pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Отабек Валижонов: "Мураббийни жамоада қолганидан хурсандман"
21.07.2015 20:56

«Навбаҳор» жамоаси иккинчи даврага пуҳта тайёргарлик олиб бориш истагида, Чирчиқ шаҳрида 19- июльга қадар йиғин ўтказди. Бахтиёр Ашурматов шогирдлари Чирчиқда ўтказган ўқув-йиғин машғулотлари асосан жисмоний тайёргарликни кучайтириш ва кучларини юқори даражада олиб чиқишга ҳаракат қилишди. Мазкур йиғинда жамоанинг асосий таркиб футболчиси Отабек Валижонов иштирок этмади. Бунинг сабабини билиш истагида Валижонов билан боғландик. Айтиш керакки, Валижонов биринчи даврада жамоа сафида бир қатор голларни урганди.

- Отабек ака, «Навбаҳор»ниниг Чирчиқда олиб борган тайёргарлик жараёнида иштирок этмадингиз. Бунинг сабаби нимада?

- Бироз бетоб бўлиб қолганим сабабли, мазкур йиғинни ўтказиб юборишимга тўғри келди. Ҳозирда даволаниб, ҳолатимни тикламоқдаман. Эндиликда Тошкентда бошланадиган навбатдаги ўқув-йиғин машғулотларида иштирок этаман. Унгача уйда дам олаётгандим.

- Айни пайтдаги ҳолатингизни қандай баҳолайсиз?

- Ҳаммаси жойида. Даволанганимдан сўнг барчаси ортда қолди. 22- июльда Тошкентда бошланадиган йиғинларни кутмоқдаман.

- Чирчиқда бўлган йиғининни ўтказиб юбордингиз. мазкур йиғинда футболчилар асосан жисмоний тайёргарликга катта эътибор қаратишди. бу борада сизда камчиликлар бўлмаслиги мумкинми?

- Биласизми, жисмоний томондан куч олиш футболчига жуда муҳим аҳамиятга эга. Тўғри, мен Чирчиқда бўлган йиғинлар давомидаги машғулотларни ўтказиб юбордим. Бироқ пойтахтдаги навбатдаги йиғинлар икки куч билан ишалаган ҳолда спорт формамни тиклаб олишимга ишонаман. Ҳаммаси ўз қўлимда ва шунинг кўпроқ меҳнат қилмоқчиман. Ўйлайманки, жисмоний томонлама ҳеч қандай муаммо бўлмайди.

- Клубда юз бераётган ўзгаришлардан қанчалик хабардорсиз?

- Ўзгаришларни интернет орқали билиб турибман. Бироқ жамоага келганлар билан росмана гаплашиб кўрганимча йўқ. Машғулотларга қўшилганимдан сўнг барчаси билан ўзаро суҳбатлашиб кўраман. Кимлар кетгани ҳақида интернет нашрларида ўқиб турибман. Кўрамиз, ҳали жамоада яна ўзгаришлар рўй берса керак.

- Бахтиёр Ашурматовнинг жамоада қолгани кўпчлиликни қувонтиргани табиий. Бу борада сизнинг фикрларингиз қандай?

- Албатта, бу  қарор мени ҳам хурсанд қилмасдан қолмади. Чунки Бахтиёр ака жамоа учун катта ишларни бажармоқда. Жамоани қисқа вақт ичида яхши томонга ўзгартира олди. Қолаверса, молиявий муаммоларимизни ҳам бартараф қилишга кўмаклашмоқда. «Навбаҳор»да қандай муаммо юзага келса, мураббий ҳал қилишга уринмоқда. Шу боисдан мураббийни наманганлик ишқибозлар ҳам ёқтириб қолишган. Унинг жамоада қолганидан мен ҳам хурсанд бўлдим.

- Мавсумнинг биринчи даврасидан қанчалик қониқиш ҳосил қилдингиз?

- Биз 9- ўринга лойиқ эмасдик. Бироқ мавсум бошида йўқотилган очколар сабабли, анча пастга тушиб кетдик. Тўғриси, жамоамизнинг биринчи даврада кўрсатган ўйинлари ва натижаларидан қониқмадим. Энди барчасини иккинчи даврада ўзгартирмасак бўлмайди. Ҳозирги кунда ҳолатимиздан келиб чиқиб айтадиган бўлсам, жамоамизда ўзгаришлар қилиш вақти келди. Таркиб борасида ҳам, ўйинимизни кучайтириш жиҳатидан ҳам бир қатор ишларни бажаришимиз лозим. Ишонаманки, ҳаммаси жойига тушади.

- Ўйинингиздан кўнглигиз тўлдими?

- Ўйинимдан қанчалик қониқиш ҳосил қилганимни очиғи айта олмайман. Қолаверса, жамоага фойдам теккан ёки тегмаганлигини мураббийлар, мухлислардан сўраш керак. Чунки айнан улар буни кўпроқ билишади. Тўғри, баъзи бир ўйинларда кўрсатган ўйиним менга ёқди, баъзан эса умуман маъқул келмади. Барқарорлик етишмагандек таассурот қолдирди. Мавсумдаги энг яхши ўйинларимни иккинчи даврада кўрсатаман деган умиддаман. Айнан шу мақсад билан тайёргарликга киришаман.

- Биринчи даврада энг оғир ўйин сифатида қайси баҳсни кўрсатган бўлардингиз?

- Бир нечта учрашувларда катта қийинчиликларга дуч келдик. «Насаф» билан уйда бўлган баҳс анча оғир ўтди. «Бунёдкор» майдонидаги учрашувни ҳам шундай ўйинлар сирасига кирита оламан. Тошкентда бўлган учрашувда анча қийинчиликларга дуч келдик. Рақиб жамоа ҳам, бизга ўйин бермасликга интилганди. Умуман олганда, ҳар бир ўйиннинг ўзига яраша қийинчиликлари бўлди.

- Жамоа сафарда яхши ўйин кўрсата олмаяпти. Буни сабаби нимада?

- Сафарда бўладиган учрашувлар доимо қийинчилик келтирган. Чунки рақиб жамоа мағлубиятга учрамаслик учун борини беради. «Навбаҳор» эса очко тортиб олиш мақсадида имкон қадар муваффақиятли тарзда тўп суришга интилади. Бироқ, бизга сафар ўйинларида омад етишмаяпти. Сафарда бўлган ўйинларда ташаббусни ўз тарафимизга ўтказиб олишимига қарамай, рақиб жамоа қандайдир кичик имкониятлардан фойдаланиб кетмоқда.

- Иккинчи даврада вазиятни яхши бўлиб кетиши учун жамоага нечта ғалаба керак?

- Биласизми, кўпроқ ғалаба қозонишимиз лозим. Уйда бўладиган учрашувларнинг барчасида муваффақият қозонишимиз лозим. Боз устига биринчи даврада «Машъал», «Металлург»га қарши ўйинларда очко йўқотгандик. Айнан уларнинг майдонида бўладиган қарама-қаршиликда эса очко олишимиз лозим. Шунда ўтган мавсумда кўрсатган натижамиздан янада яхшироқ натижага эришамиз. Кўриб турибсизки, вазиятни ўзгартирса бўлади. Бунинг учун кўпроқ ғалабалар лозим бўлади.

- «Навбаҳор»да муаммолар борми?

- Менимча, олий лиганинг барча клубларида ўзига яраша муаммолар бор. Бизнинг клубда жуда катта муаммо йўқ. Раҳбарият футболчиларнинг ойлик маошларини вақтида беришга ҳаракат қилмоқда. Бу борада жамоа бош мураббийи ҳам катта изланишларни бажараётганлигини алоҳида таъкидлаб ўтишим керак.

Манба: "Аср футболи" газетаси.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 16- тур

05.08.2017


Ўтган ўйинлар

25/06 Насаф - Навбаҳор - 4:0

20/06 Навбаҳор - Олмалиқ 1:1

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

14

10

32

2. Қўқон-1912

15

7

27

3. Насаф

14

8

26

4. Олмалиқ

15

6

24

5. Пахтакор

15

7

24

6. Бухоро

15

7

23

7. Металлург

14

6

20

8. Машъал

15

5

20

9. Қизилқум

15

5

20

10. Динамо

15

5

19

11. Навбахор

15

4

19

12. Бунёдкор

14

4

18

13. Сўғдиёна

15

5

17

14. Шўртан

15

5

15

15. Нефтчи

15

2

11

16. Обод

15

2

9

Олий лига-2017

05/08 "Обод" - "Навбаҳор"

05/08 "Динамо" - "Металлург"

05/08 "Нефтчи" - "Шўртан"

05/08 "Олмалиқ" - "Бухоро"

06/08 "Қизилқум" - "Пахтакор"

06/08 "Насаф" - "Қўқон-1912"

06/08 "Сўғдиёна" - "Бунёдкор"

07/08 "Локомотив" - "Машъал"



Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ