pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Алишер Саматов: «Навбаҳор» иккинчи даврада ўзига келади"
16.07.2015 16:36

Биринчи даврани 9-ўринда тугатган «Навбаҳор» жамоаси иккинчи даврага тайёргарликни Чирчиқда бошлади. Клуб бош мураббийи Бахтиёр Ашурматовнинг жамоада қолиши аниқ бўлганидан сўнг, мураббий иккинчи давра олдидан тайёргарлик режасини тузиб чиқди. Шу сабабли клуб тайёргарликнинг биринчи босқичини Чирчиқда олиб боряпти. Бу ерда футболчилар асосан жисмоний тайёргарликка катта аҳамият беришяпти. Мазкур йиғин ва якунланган биринчи давра хусусида батафсилроқ маълумот олиш истагида ҳимоячи Алишер Саматов билан суҳбатлашдик.
- Алишер ака, аввало Чирчиқда бошланган иккинчи даврага тайёргарлик хусусида фикрингиз билан ўртоқлашсангиз.
- Тайёргарлик режа асосида бошланди. Чирчиқда бошланган ўқув-йиғин машғулотларида жисмоний ҳолатимизни кўтариш ва кўпроқ куч тўплашга катта аҳамият берилмоқда. Шу сабабли йиғинларни бошлаб юборганмиз. Кейинчалик пойтахтда ҳам йиғин ўтказиш режалаштирилган. Менимча, у ерда кўпроқ назорат учрашувларида, машғулотларда тактика ва турли схемалар устида ишласак керак. 
- Жамоани қатор футболчилар тарк этганлиги ҳақида гапирилмоқда...
- Бир нечта футболчилар йиғинга келишмади. Улар жамоани тарк этган кўринишади. Албатта, жамоанинг таркиби қандай бўлишини биринчи навбатда бош мурабий ҳал қилади. Шу сабабли биз уларнинг олиб бораётган ишларига асло аралаша олмаймиз.
- Хўш, кетганларнинг ўрнига кимлар таклиф қилинмоқда?
- Ҳозирча Қаҳрамон Муҳаммаджонов келди. У «Қўқон-1912»да ижара асосида тўп сураётганди. Қолаверса, Ботир Тўрабоев, Ғайрат Жўраевлар ҳам жамоага қайтишган. Ҳозирча мана шу футболчилар машғулотларда иштирок этишмоқда. Дарвоқе, «Олмалиқ» клубидан дарвозабон Акмал Ортиқов ҳам келган. У ҳам кўрикдан ўтмоқда. Таркибга яна кимлар келиши менга маълум эмас. Йиғинлар давомида барчасига ойдинлик киритилади. 
- Айтингчи, давралар оралиғи пайтида қайси чизиқларни кучайтириш керак, деб ўйлайсиз?
- Ҳар бир чизиғимизга янги футболчилар керак. Иккинчи даврада беллашувлар янада қизғин ўтишини инобатга олиб айтадиган бўлсам, янги футболчиларга бўлган талаб ошаверади. Шундай экан, тажрибали ўйинчиларни олиб келиш фойдали ҳисобланади. Бу шахсий фикрим. Барибир барчасини клубда бош мураббий ҳамда унинг ёрдамчилари ҳал қилишади. 
- Яқинда клуб бош мураббийи Бахтиёр Ашурматовнинг лавозимида қолганлиги маълум бўлди. Ушбу хабар жамоадагиларни хурсанд қилган бўлса керак?
- Бўлмасамчи! Бахтиёр аканинг клубда қолишини барчамиз бирдек хоҳлаётган эдик. Негаки, бу мутахассис билан ишлаш футболчиларга ёқмоқда. У жамоани жиддий тарзда кучайтиришнинг уддасидан чиқяпти. Қолаверса, тактик жиҳатидан ҳам яхши мутахассис ҳисобланади. Футболчиларни руҳлантиришни ва қандай қилиб ғалаба сари қадам ташлашни билади. Чунки, ўзи ҳам футболчи бўлган ва кўплаб довонларни босиб ўтган. Тўплаган тажрибасини жамоадагиларга ўргатиб, клубнинг манфаати учун борини беряпти. Сўнгги пайтларда унинг клубдан кетиши тўғрисида хабарлар авж олганди. Қолиши эса ҳаммамизни янада руҳлантирди. Ишонаманки, иккинчи даврада ҳаммаси жойида бўлади. 
- Биринчи давра Сизда қандай таассурот қолдирди? Умуман олганда, «Навбаҳор»нинг иштирокидан қониқдингизми?
- Тўғриси, биринчи даврадаги иштирокимиздан қониқиш ҳосил қилмадим. Сабаби шуки, биз ўз даражамизда ўйин кўрсатмадик. Ўйин услубимиз яхши. Бироқ, натижалар кўнгилдагидек бўлмади. Кўплаб ўйинларда тайёр ғалабани қўлдан чиқариб юбордик. Биринчи даврани яхши тарзда ўтказишни хоҳлагандик. Мавсум стартида бош мураббий жамоада бўлмаганлиги ҳам ўз таъсирини кўрсатди. Ҳар қандай клубда бош мураббийнинг ўрни бошқача бўлади. Ҳозирда эгаллаб турган ўрнимиз «Навбаҳор» учун мос эмас, деб ҳисоблайман. Ажойиб мухлисларимиз бор. Шундай мухлислар учун ҳам кўпроқ ғалаба қозонишимиз талаб этилади. 
- Ҳозирда клубдаги муҳит қандай?
- Муҳит борасида фақат илиқ фикрларни айта оламан. Ҳаммаси жойида. Футболчилар иккинчи даврага кўтаринки кайфиятда тайёргарликни бошлаб юборишди. Энди шу тарзда шуғулланишда давом этишимиз ҳамда биринчи даврадаги омадсизликлар тасодиф эканлигини исботлашимиз керак.
- Иккинчи даврадан нималарни кутяпсиз?
- Олдимизга мавсумни 6-ўринда тугатиш вазифаси қўйилган. Айни пайтда  9-ўриндамиз. Иккинчи даврада ғалабали сериямизни янада кўпайтиришимиз ҳамда қўйилган вазифани бажаришга интилишимиз лозим. Биласизми, бу йил олий лигада иштирокчилар сони оширилганидан сўнг ўйинларнинг қизиқарли тарзда ўтиши таъминланди. Ҳозирда бирорта рақиб устидан осонликча муваффақият қозониб бўлмайди. Жуда катта меҳнат эвазига очко олиняпти. Ўйлашимча, мавсумнинг иккинчи қисми янада қизиқарли ўтади.
- Алишер ака, «Навбаҳор» биринчи даврада ўз дарвоасидан 26 маротаба тўп олиб чиқди. Хўш, кўп гол ўтказиб юборганига дарвозабонлар айбдорми ёки ҳимоячиларми?
- Менимча, битта дарвозабонга барча айбни қўйиш ярамайди. Ҳамманинг ҳам ўзига яраша айби ва камчиликлари бор. Биз дарвозамиздан бунчалик кўп тўп олиб чиқишимизни кутмагандик. Энди айрим жойларда ҳимоячилар ҳам бўш тарзда тўп сурганлиги туфайли, хатолар келиб чиқди. 26та гол олиб чиқиш салбий натижадир. Кўриниб турибдики, жамоамизнинг ҳимоясида ишлар жойида эмас. Иккинчи даврада камроқ тўп ўтказиб юборишга ҳаракат қиламиз.
- Ўтган йили Тоҳир Шамсиддинов билан рақобатлашишга тўғри келганди. Бу мавсум Шамсиддинов дисквалификация сабабли ўйнамаяпти. Ҳимоя чизиғида рақобат йўқлиги Сизга таъсир ўтказмаяптими?
- Рақобат бор. Менга қолса, Шамсиддиновнинг жамоада бўлганлиги яхши эди. Чунки, у бўлганида соғлом рақобат юзага келарди. Қолаверса, мен кўпроқ ҳужумларга қўшилишни ёқтираман. Қанотлар бўйлаб ҳужумлар ташкил қилиш одатим бор. Тоҳир бўлмаса-да, бошқалар бор-ку! Шундай экан, ҳимояда рақобат йўқ, деган тушунча менда умуман йўқ. 
- Ҳаракатларингиздан қониқяпсизми?
- Бу саволни кўпроқ мураббийлар ёки мухлисларга берсангиз, мақсадга мувофиқ бўларди. Чунки, улар футболчининг қандай тарзда ўйин кўрсатаётганлигини билишади. Ўзимга баҳо бера олмайман. Вазифамни сидқидилдан бажаришга астойдил ҳаракат қилмоқдаман, холос.
- Иккинчи давра олдидан мухлисларга айтар гапларингиз...
- Жамоамиз мухлислари бизни янада кўпроқ қўллашсин. Биз улар учун иккинчи даврада янада кўпроқ ғалабаларни тақдим қилиш учун тўп сурамиз. Футбол биринчи навбатда мухлислар учун ўйналади. Шуни инобатга олиб, ишқибозларимизга олам-олам ғалаба қувончларини тақдим этамиз. 
Манба: "Аср футболи"

 

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 18- тур

19.08.2017


Ўтган ўйинлар

12/08 Навбаҳор - Қизилқум 3:2

05/08 Обод - Навбаҳор 0:2

25/06 Насаф - Навбаҳор - 4:0

20/06 Навбаҳор - Олмалиқ 1:1

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

17

12

39

2. Қўқон-1912

17

8

30

3. Насаф

17

9

29

4. Пахтакор

17

8

28

5. Бухоро

17

8

27

6. Бунёдкор

17

6

25

7. Навбахор

17

6

25

8. Олмалиқ

17

6

25

9. Машъал

17

6

24

10. Металлург

17

7

23

11. Қизилқум

17

5

21

12. Динамо

17

5

19

13. Шўртан

17

8

19

14. Сўғдиёна

17

5

18

15. Нефтчи

17

2

12

16. Обод

17

2

9


 

Олий лига-2017

18/08 "Металлург"-"Локомотив"

18/08 "Насаф" - "Бунёдкор"

18/08 "Динамо" - "Пахтакор"

19/08 "Нефтчи" - "Навбаҳор"

19/08 "Қизилқум"-"Қўқон-1912"

19/08 "Машъал" - "Шўртан"

19/08 "Олмалиқ" - "Сўғдиёна"

19/08 "Обод" - "Бухоро"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ