pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Мўйдин Мамазулумов: "Навбаҳор"да қолишим аниқ эмас"
23.06.2015 20:27

Олий лиганинг 13-туридан ўрин олган «Қизилқум» ва «Навбаҳор» учрашуви ҳам қизиқарли ҳамда голларга бой тарзда ўтди. Мазкур учрашувда навоийликлар ғалаба қозонган бўлишига қарамай, «Навбаҳор» рақибимиз муносиб қаршилик кўрсата олди. Ҳаттоки, наманганликлар ҳисобда олдинда бораётган бўлишларига қарамай, якунда аламли мағлубият тан олишга мажбур бўлишди. Ушбу ўйинда меҳмонлар жамоаси сафида тўп сурган Мўйдин Мамазулумов «дубль» қайд этишни уддасидан чиқди. Ўйиндан сўнг Мамазулумов билан суҳбатлашдик. Қизиғи шундаки, футболчи жорий мавсумда наманганликлар сафида етарлича ўйин амалиётига эга бўлмаяпти ва шу сабабли клубни тарк этиши кутилмоқда.
- Мўйдин ака, «Қизилқум» билан бўлган учрашувда ғалаба қозонаётганларинга қарамай, якунда мағлубиятга учрадингизлар. Бунга нима сабаб бўлди? Учрашувдан кейинги таассуротларингиз билан ўртоқлашсангиз?
- Биласизми,  биз Навоийга ғалаба қозониш учун боргандик. Ўйинни қийин бўлишини аввалдан билардик. Шунга яраша тайёргарлик кўрдик. Бироқ, ҳисобда икки маротаба олдинга борганимизга қарамай, ғалаба қозона олмадик. Бунга рақиб жамоаси ҳам қайсидир маънода имконият бергани йўқ. Аслида ўйин жиҳатидан биз майдонда ёмон ҳаракат қилмадик. Рақибимизга етарлича қаршилик намойиш этиб, устунликни ўз томонимизда ушлаб қолишга уриндик. Аммо, ўз дарвозамиздан иккинчи маротаба гол қўйиб юборганимиздан сўнг, ташаббусни бироз йўқотгандек бўлдик. Бу жиҳат якунда мағлубиятга учрашимизга сабаб бўлди деб ўйлайман.
- Чиндан ҳам 2:1 ҳисобида юта туриб, иккита гол ўтказиб юбордингизлар...
- Худди шундай. Биринчи бўлим охирларида олис масофадан тепилган тўп голга айланди. Биринчи тайм 2:2 ҳисоби билан тугади. Иккинчи бўлимда ҳам чиройли ўйнаётгандик. Рақиб ҳам яхши ўйнаганлигини кўрсатиб ўтишим мумкин. Шу дарвозамизга белгиланган пенальтидан сўнг барчаси ўзгариб кетди. Кейинчалик мувозанатни яна тиклаш учун қилган ҳаракатларимиз бесамар кетди. Бир сўз билан айтганда, мағлубиятга лойиқ ўйин кўрсатмадик. 
- Учрашувнинг бошида Александр Меленчукнинг жароҳат олиб сафдан чиққанлиги ва унинг ўрнига майдонга тушган Хуршид Хўжаевнинг баҳсга киришиб кета олмаганлиги ҳам мағлубиятга сабаб бўлгандир?
- Йўқ, мен бундай фикрда эмасман. Тўғри, Меленчук тажрибали ва керакли дарвозабон ҳисобланади. Унинг тез жароҳат олганлиги яхши бўлмади. Бироқ унинг ўрнига майдонга чиққан Хуршид Хўжаев тўғрисида ёмон фикрларни айтмоқчимасман. Хўжаев ҳам баҳсга тез киришиб кета олди. Ўтказиб юборилган иккинчи ва учинчи голларда унинг айби йўқ. Бу вазиятларда биргина айбни посбонимизга ағдаришимиз яхши эмас. У қўлидан келганча ҳаракат қилди ва жамоамизни голлардан қутқариб қолиш истагида бўлди. Бироқ иккинчи гол олисдан урилди. Бу вазиятда тўп дарвозанинг бурчагига бориб тушди. Ҳар қандай посбонга қийинчилик келтириб чиқарарди.
- Сиз мазкур ўйинда асосий таркибда майдонга тушдингиз ва икки маротаба гол урдингиз. Ушбу ўйинда илк дақиқалардан сафга қўшилишингизни кутганмидингиз?
- Албатта, асосий таркибда майдонга чиқишимни умид қилгандим. Биласизми, футболчи ҳар доим асосий сафда ўйнашни истайди. Хусусан мен ҳам илк дақиқалардан ўйнашимга умид қилиб тургандим. Тўғри, кимни қачон сафга қўшишни биринчи навбатда бош мураббий ҳал қилади. Шундан пайтда футболчи ҳаммасига тайёр туриши керак бўлади. 
- Жорий мавсумни бошида «Навбаҳор» жамоаси сафига келиб қўшилдингиз. Бироқ «қизилқум» билан ўйинга қадар дубл эришмагандингиз. Бу ўйин наманганликлар таркибидаги энг ёрқин ўйинингиз бўлдими?
- Нима учун ёрқин бўлади? Тўғри, иккита гол урдим. Бироқ ёрқин ўйин дейишга асос йўқ. Мавсум бошида наманганликларга келиб қўшилган бўлсам, кўпинча захирада қолиб кетдим. Аммо, айрим ўйинларда ўзимни кўрсата олдим. Мен учун қизиқарли ўйинлар бўлиб турди. Масалан, «Насаф» билан ўйинда жамоамга фойда келтира олдим. Боз устига «Андижон»га қарши ўйинда ҳам жамоамга қўлимдан келганча ҳаракат қилиб ёрдам бергандим. Умуман олганда, гол урган ўйинларим мен учун ёрқин ўйин бўлиб қолмайди. Футболчи гол урмаса ҳам, чиройли ўйин кўрсатиб, мухлисларни қувонтира олса, шу ёрқин ўйин сифатида қолади.
- Давралар оралиғи пайтида жамоани тарк этишингиз мумкин эканлиги ҳақида миш-мишлар пайдо бўлмоқда. Бунга ўзингизни фикрингизни билдирсангиз?
- Тўғриси, бунга айни паллада айтарли жавоб бера олмайман. Чунки ҳаммасини вақт кўрсатади. Мавсум бошида бир қатор клублардан таклифлар тушганди. Бироқ мен Бахтиёр ака Ашурматовнинг биргина таклифи билан келиб қўшилдим. Негаки, Ашурматов билан илгари бирга ишлаганман ва унинг қандай мутахассислигини биламан. Шу туфайли «Навбаҳор»дан келиб тушган таклифни қабул қилишга қарор қилгандим. Агар биринчи давра поёнига етганидан сўнг Ашурматов мен билан ҳамкорликни давом эттирадиган бўлса, қолишим ҳам мумкин. Бўлмасам, кетишим ҳам мумкин. Ҳозирдан аниқ бир фикрларни айта олмайман. Аввало, олдинда турган икки тур учрашувлари тугасинчи, қолгани бир гап бўлар. 
- Бахтиёр Ашурматов жамоадан кетиб, ўрнига бошқа мутахассис иш бошлайдиган бўлса, нима қиласиз?
- Боя айтиб ўтганимдек, Ашурматов билан бирга ишлаганман ва у инсонни яхши биламан. Айнан шу сабаб мен «Навбаҳор»ни танлаганман. Агар бош мураббий алмашадиган бўлса, кетишим ҳам мумкин. Негаки, унинг ўрнига келадиган бошқа мураббий билан илгари ишлаганманми ёки ўзаро чиқишиб кета оламанми ёки йўқми буни олдиндан бир нима дея олмайман. Вазият турлича бўлиши мумкинлигини инобатга олишимиз лозим. 
- Мавсумнинг биринчи қисмидан кейин сизга яхши таклифлар чиқсачи?
- Албатта, бу таклифларни бош мураббий билан ўзаро келишган ҳолда ўйлаб кўришим мумкин. Шуни таъкидлашим керакки, яхши таклиф чиқса, буни ҳамма ўйлаб кўради. Хусусан менга ҳам шундай бўлса, ўйлаб кўрарман. Бироқ Бахтиёр ака Ашурматов жамоада қолиб, мен билан ҳамкорликни давом эттирадиган бўлса, қоламан. Мавсум якунига қадар наманганликлар таркибида қолишга тайёрман.
- Илгари, «Олмалиқ», «Машъал» клубларида ўйнагансиз. Наманганликлар мухлислар билан аввалги ўйнаган клубларингиздаги ишқибозларни солиштира оласизми?
- Наманганлик ишқибозларни жонкуярлигини кўриб, ҳайратим ошди. Негаки, улар клубини жуда яхши кўришади ва тинимсиз қўллаб туришади. Шу тарафи, «Олмалиқ» жамоаси мухлисларини эслатиб юборди. Боиси, улар ҳам майдонга тушган ёки тушмаган пайтингизда сизни тинимсиз равишда қўллайдилар. «Навбаҳор» мухлисларида ҳам мана шундай хислатлари менга манзур бўлди.

Манба: “Аср футболи”газетаси.

 

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 8- тур

28.04.2017


Ўтган ўйинлар

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

15/04 Металлург - Навбаҳор 0:0

07/04 Навбаҳор - Машъал 1:0

31/03 Динамо - Навбаҳор 0:1

16/03 Навбаҳор - Нефтчи 1:1

 

 

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

6

5

15

2. Қўқон-1912

7

4

14

3. Навбахор

7

4

14

4. Динамо

7

4

13

5. Насаф

6

4

12

6. Машъал

7

3

11

7. Бухоро

7

3

10

8. Бунёдкор

6

2

9

9. Шўртан

7

3

9

10. Қизилқум

7

2

8

11. Олмалиқ

7

2

8

12. Пахтакор

7

2

7

13. Сўғдиёна

7

2

7

14. Обод

7

1

5

15. Нефтчи

7

1

5

16. Металлург

6

1

4

Олий лига-2017

28/04 "Пахтакор" "Навбаҳор"

28/04 "Машъал" – "Бунёдкор"

29/04 "Шўртан" – "Қўқон-1912"

29/04 "Динамо" – "Сўғдиёна"

29/04 "Қизилқум" "Насаф"

29/04 "Локомотив" – "Обод"

29/04 "Металлург" – "Бухоро"

29/04 "Нефтчи" – "Олмалиқ"

 

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ