pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Бахтиёр Ашурматов: «Болалар футболи - футболимиз келажаги пойдевори»
19.11.2014 14:31

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ёрдамчи мураббийи Бахтиёр Ашурматов 29-31 октябрь кунлари Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида ўтказилган миллий терма жамоа мураббийлари иштирокидаги ОФК конференциясида иштирок этиб қайтди. Бразилияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионати якунларига бағишланган мазкур конференцияда футбол қитъада футболни ривожлантиришга қаратилган бир қатор муҳим масалалар кўриб чиқилди. Жумладан футбол медецинасини ривожлантириш, шунингдек ҳакамлик, болалар футболини ривожлантиришга қаратилган бир қатор муҳим масалалар муҳокама қилинди. Конференция давомида германиялик мутахассислар Бразилияда ўтказилган жаҳон чемпионатида ғолибликни қўлга киритган Германия терма жамоасининг ғалабасига бағишланган, бир неча йиллик тайёргарлик босқичи ҳақидаги дастурини тақдим этишди. Айни дамда Ўзбекистон миллий терма жамоасида бош мураббийи Миржалол Қосимовга ассистентлик қилаётган Бахтиёр Ашурматов Ўзбекистон футбол федерацияси расмий сайтига берган интервьюсида мазкур конференция ҳақида батафсил тўхталиб ўтди.
Бахтиёр Ашурматовнинг айтишича, ОФК конференцияда кўрилган масалалар, тақдим этилган дастурлар қитъада футболни ривожлантиришга қўйилган муҳим қадамдир. «Жаҳон чемпионати якунларига бағишланган мазкур конференцияда ОФКга таркибига кирувчи мамлакатлардан жами 200дан ошиқ мураббийлар иштирок этишди. Энг аввало футбол медицинасига қаратилаётган эътибор диққатимни тортди. Ҳозирги кунда футболда жароҳат олишлар, футболчиларнинг майдонда ҳушини йўқотиш ҳолатлари кўп учрамоқда. Бу борада янги замонавий медецина техникаларидан фойдаланиш, футболда фаолият олиб бораётган врачларнинг малакасини ошириш борасида кўплаб янгиликлар қилиш кераклиги таъкидланди», - дейди Ўзбекистон миллий терма жамоаси ёрдамчи мураббийи.
«Футбол медицинасига бизда ҳозирда катта эътибор берилмоқда. «Чиғатой» ўқув базасида футбол медицинасига ихтисослашган марказимиз бор. Шундай бўлсада, бу масалага янада жиддий ёндашишимиз лозим. Бу борада ОФК конференциясида катта дастур тақдимоти бўлиб ўтди. Шундан ҳулоса қиладиган бўлсак, Ўзбекистонда футбол медицинасини янада ривожлантириш, малакали врачлар сонини кўпайтириш, ҳар йили бир маротаба бўлса ҳам улар иштирокида амалий конференциялар ўтказилса мақсадга мувофиқ бўлар эди», - дейди Ашурматов.
Миллий терма жамоа ёрдамчи мураббийи шунингдек бу масалада мураббийлар штаби билан маслаҳатлашган ҳолда, ЎФФ Терма жамоалар марказига бир қатор таклифлар билдирилиши мумкинлигини қўшимча қилди. «Албатта, мураббийлар штаби билан бу масала юзасидан суҳбатлашамиз ва лозим бўлса ЎФФ Терма жамоалар марказига ўз таклифларимизни берамиз. Конференция давомида эга бўлган керакли маълумотларни уларга ҳам тақдим этамиз», - деди Ашурматов.
Мураббий шунингдек, германиялик мутахассисларнинг терма жамоа жаҳон чемпионлигигача босиб ўтган йўли ҳақида тақдим этилган дастур ҳақида ўз фикрини билдирди. «Бразилияда ўтказилган жаҳон чемпионатида ғалабага эришган Германия терма жамоаси ушбу ғалаба учун бир эмас, икки эмас балки 15 йил тайёргарлик кўрганини бизга намойиш этишди. Германиялик мутахассислар томонидан 15 йил аввал тузилган дастур орадан шунча йил ўтиб ўз самарасини берди. Болалар ва ўсмирлар футболига эътибор бўйича дунёнинг энг етакчи мамлакатларидан бири бўлган Германияда бу борада амалга оширилаётган ишлар кўпчиликда илиқ таассурот қолдирди», - дейди мураббий ўз интервьюсида.
«Улар тақдим этган дастурни футбол қўлланмалига киритса арзийди. Бугунги кунда Германия чемпионатларида, барча лигаларда иштирок этаётган профессионал жамоаларнинг ўз академияси бор. Бундай академияларнинг сони жуда кўп. Яъни, мутахассислар футбол айнан академиялардан бошланишини таъкидлашди. Ҳар бир минтақада, регионларда футбол мураббийлари, селекционерлар фаолият кўрсатишади. Германия терма жамоасининг 2006 йилдаги ва 2014 йилдаги таркибининг ўртача ёшини солиштирса ҳам, ҳозирги терма жамоанинг ўртачи ёши анча ёш эканини кўриш мумкин», - дейди мураббий.
Ашурматовнинг айтишича, айнан болалар футболи футбол келажагининг пойдевори бўлиб хизмат қилиши мумкин. Бизда ҳам барча профессионал клублар ўз академияларига, ўз мактабларига эга бўлса ёмон бўлмасди: «Ҳозирда Ўзбекистонда фақат уч ёки тўрт профессионал клубларнинг академияси фаолият кўрсатади. Барча ёшдаги терма жамоларимизга ҳам айнан улар ҳаммадан кўп футболчи беради. Шундай экан, болалар ва ўсмирлар футболига эътиборни янада кучайтириш, футбол академияалари ва мактаблари, ўқув базалари сонини кўпайтириш керак. Бунинг самарасини эса Германия терма жамоаси мисолида кўришимиз мумкин", - деди Ашурматов.
Манба: the-uff.com

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 16- тур

05.08.2017


Ўтган ўйинлар

25/06 Насаф - Навбаҳор - 4:0

20/06 Навбаҳор - Олмалиқ 1:1

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

15

11

35

2. Қўқон-1912

15

7

27

3. Насаф

15

8

26

4. Олмалиқ

15

6

24

5. Пахтакор

15

7

24

6. Бухоро

15

7

23

7. Бунёдкор

15

5

21

8. Машъал

15

5

20

9. Металлург

15

6

20

10. Қизилқум

15

5

20

11. Динамо

15

4

19

12. Навбахор

15

4

19

13. Сўғдиёна

15

5

17

14. Шўртан

15

5

15

15. Нефтчи

15

2

11

16. Обод

15

2

9

Олий лига-2017

05/08 "Обод" - "Навбаҳор"

05/08 "Динамо" - "Металлург"

05/08 "Нефтчи" - "Шўртан"

05/08 "Олмалиқ" - "Бухоро"

06/08 "Қизилқум" - "Пахтакор"

06/08 "Насаф" - "Қўқон-1912"

06/08 "Сўғдиёна" - "Бунёдкор"

07/08 "Локомотив" - "Машъал"



Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ