pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Руслан Качур: «Келгуси йили ҳам «Навбаҳор»да қолмоқчиман»
20.08.2014 16:36

Давралар оралиғида жамоамизга таклиф этилган украиналик ҳужумчи Руслан Качур қисқа фурсат ичида наманганлик мухлислар қалбидан жой олишга улгурди. 33 ёшли легионер янги жамоаси, Ўзбекистондан олган таассуротлари ва «Навбаҳор» мухлислари борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
- «Навбаҳор»га хуш келибсиз! Руслан авваламбор янги жамоангиз Сизда қандай таассурот қолдирганини айтиб берсангиз?
- Фақатгина ижобий фикр билдиришим мумкин. Бу ердаги барча шароитлар аъло даражада ташкил этилган. Меҳмонхона ва барча шароитлар манзур бўлди.
- Сиз аввал «Машъал» кўригида бўлгандингиз. «Навбаҳор»га ўтишингиз қандай амалга ошди?
- Биласизми, футболда бунақанги ҳолатлар кўп учраб туради. Муборакликлар билан музокараларимиз барбод бўлди. Шундан сўнг наманганликлар алоқага чиқишди. Жамоа бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов таклиф билан мурожаат этди ва «Навбаҳор» сафига қўшилдим. Бу ерда бир нечта назорат учрашувларида мураббийлар штаби мени кузатиб, мавсум охиригача шартнома имзолашга қарор қилишди. Насиб қилса, ишларим яхши юришса, янаги йил ҳам ушбу жамоада қолмоқчиман. «Навбаҳор»га ўтганимдан хурсандман. «Машъал» эса тарихда қолди.
- «Машъал»га қарши ўйинда муборакликлар дарвозасига ҳам гол урмоқчимисиз?
- Келинг, келишиб олайлик. «Машъал» ўтмишда қолиб кетди. Бўлар иш бўлиб ўтди. Боя айтганимдек наманганликлар билан биргалигимдан мамнунман. Ҳозир «Машъал» тўғрисида ўйламаяпман. Муборакликлар билан ҳам тақвимга кўра эртами кечми барибир тўқнашамиз. Аммо, қолган ўйинлар сингари ўша куни ҳам гол уриб, жамоа ғалабасига ҳисса қўшмоқчиман. Ҳар бир ўйинда жамоага фойда келтиришни истайман.
- Назорат учрашувларининг деярли барчасида майдонни голсиз тарк этмаганингизга қараганда, «лочинлар»га мослашишга улгурган кўринасиз…
- Ҳа, жамоада йиғилган футболчилар жуда ахил экан. Йигитлар яхши кутиб олишди. Жамоага ҳеч қандай эътироз бўлиши мумкин эмас. Фақат майдонга чиқиб, ғалаба қозониш қолди холос. Мухлисларимизни ҳар бир учрашувда хурсанд қилмоқчимиз.
- Наманганлик мухлислар Сизга ёқдими?
- Бўлмасамчи! «Локомотив» билан беллашувни сафарда ўтганига қарамай наманганлик жамоа жонкуярлари Тошкентга бизни қўллаб-қувватлаш учун етиб боришди. Албатта бундай эътибор ҳар қандай футболчига ёқади. «Навбаҳор»га келишимдан аввал ҳам энг аввало клуб мухлисларини қандайлигига қизиққандим. Уларни Ўзбекистонда етакчи эканлигига «Бухоро» ва «Локомотив» билан кечган ўйинларда гувоҳ бўлдим. Ўзим ҳам бу ердаги ишқибозлар борасида анча ижобий маълумотларга эга бўлдим.
- Ким билан дўстлашдингиз?
- Ҳозирча асосан Юрий Рижко билан кўпроқ мулоқотда бўлиб турибман. У мендан аввал бу ерга келганни учун кўп маълумотларни ундан олиб турибман. Аста-секин қолган жамоадошларим билан ҳам муносабатларимни мустаҳкамлаб боряпман. Шерикларим билан кўп гаплашамиз. Тўлақонли мослашиб кетиш учун бироз вақт керак бўлади деб ўйлайман.
- Ўзбекистон чемпионати тўғрисида фикрингиз қандай?
- Ҳозирча фақат учта расмий учрашув ўтказдим холос. Ҳозир аниқ бир фикр айтиш мушкул. Сабаби ҳали олдинда яна 10 та рақиб бизни кутиб турибди. Мавсум якунлангач, биринчилик ҳақида гапиришим мумкин. «Локомотив» мусобақа етакчиси. «Темирйўлчилар»га қарши ўйинда сафардан ижобий натижа билан қайтишни ният қилгандик. Афсуски, барча урунишларимиз зое кетди. Лекин, бу билан ҳаёт тўхтаб қолмайди. Футболда мағлубиятлар ҳам кузатилади. Ҳар доим ҳам ўйлаган режангиз амалга ошавермайди.
- Абдумалик Абдуллаев тиббий кўрикдан ўта олмагач, айни пайтда Сиз ва Шаҳбоз Эркинов жамоада соф ҳужумчисизлар. Таркибда рақобат камлиги салбий таъсир кўрсатмайдими?
- Йўқ. Ҳар бир учрашувда асосий таркибдан ўрин олиш учун мураббийлар ишончини қозониш лозим. +олаверса, мураббий тактикаси ҳам ҳозирча соф бир ҳужумчи билан ўйнашдан иборат.
- Жамоанинг қайси чизиқлари кучайтирилишга муҳтож деб ўйлайсиз?
- Бу саволга жавоб беролмайман. Чунки клубнинг ожиз тарафларини кўриш мураббийга яхши аён. Вазифами эса берилган кўрсатмаларни тўғри бажаришдан иборат.
- Тўртта гол уриш қандай завқ бағишлар экан?
- Бу фаолиятимдаги дастлабки «покер» бўлди. Албатта бундан жуда ҳам мамнунман. Голларимни жамоамга ғалаба келтираганидан хурсандман. Бу биринчи навбатда бутун жамоанинг ҳиссаси орқали амалга ошди. Сабаби барча йигитлар жон-жаҳди билан меҳнат қилишди. Барчамиз бир жамоа бўлиб ҳаракат қилдик. Вазиятлар яратиб, уларни голга айлантирдик. Шу боисдан бу жамоавий ғалаба бўлди. Биринчи уй учрашувимизда зафар қучганимиздан бошим кўкка етди. Бундай сермаҳсул ғалабага эришганимиз яхши бўлди. Мухлисларни қўллаб-қувватлашгани учун уларга ҳам ташаккур айтаман.
- Украинадаги «дерби»лар қандай бўлади?
- У ерда ҳам бир ҳудуд ўртасидаги жамоаларнинг ўзаро беллашуви ҳам қизғин ва муросасиз кечади. Бундай аҳамиятга эга ўйинларга доимо бошқача тайёргарлик ва муносабат билан ёндошиб келинади. Гарчи ҳар бир ўйинга ўзингизни тайёрласангизда «дерби» мақомидаги баҳсларда ғалаба қозониш учун икки карра кўпроқ меҳнат қилиш талаб этилади.
- Александр Каблаш билан бир жамоада ўйнагансиз. Аммо, «Навбаҳор» мураббийлар штаби ўйинчига жавоб беришни лозим топишди. Ҳамюртингиз билан бирга тўп сура олмаслигингизни эшитгач ҳафсалангиз пир бўлмадими?
- Саша билан бир эмас, ҳатто иккита жамоада бирга ўйнаганман. Тақдир бизни икки бор тўқнаштирган. Унинг «Навбаҳор»да қолмагани тўғрисидаги саволга жавоб беролмайман. Бу бош мураббийнинг қарори. У жамоада кимни қолишини ҳал қилади. Яна Каблаш билан бирга тўп сураманми ёки йўқми, буни вақт кўрсатади. Айтишадику, «ер юмалоқ» деб. У билан Украинада ўйнаб, Ўзбекистонда «Навбаҳор»нинг кўригида учрашдик. Худо билади кейинчалик нима бўлишини.
- Бахтиёр Ашурматов ҳақида қандай фикрдасиз?
- Жуда ҳам яхши мураббий. Ушбу мутахассис тўғрисида фақат илиқ сўзларни айтишим мукин. У менда ижобий таассурот қолдирмоқда. Ашурматовнинг машғулот жараёнлари ҳам қизиқарли ўтади. Нафақат менга, балки қолган жамоадошларимга ҳам яхши муносабатда бўлиб келади. Кўриниб турибдики, у ажойиб жамоани шакллантирган. Жамоадаги аҳиллик биринчи ўринда мураббийга боғлиқ бўлади.
- Оилангиз ҳақида гапириб беринг.
- Украинанинг Черкасси шаҳрида истиқомат қиламан. Икки нафар фарзандим бор: Кирилл ва Илья. Тўнғич ўғлим Кирилл 8 ёш, кенжам Илья эса 1,5 ёшда. 
- Оилангиз Украинада қолган бўлса керак. Уларни ҳам бу ерга олиб келиш режангизда борми?
- Оила аъзоларим ҳозирда Украинада. Уларни бу ерга кўчириб келиш мен билан жамоанинг ўртасидаги муносабатларни қандай ривож топишига боғлиқ. Агарда Ўзбекистон чепмионатида фаолиятимни давом эттирадиган бўлсам, оиламни ҳам бу ерга чорлашни ўйлаб кўраман. Сабаби яқинларингиздан узоқда бўлиш оғир. Фарзандларингизни барибир соғинасиз…
- Максим Шацких ҳақида аввал эшитганмисиз?
- Албатта! Тўпурар ҳамюртингизни биламан. Украина премьер-лигасида ҳамон фаолият олиб бормоқда. Ҳозирда «Говерла» жамоасида ҳаракат қилмоқда. Шацких хусусида кўп бор эшитганман.
- Ўзбек футболчилардан яна кимларни биласиз?
- Тўғрисини айтсам, Максим Шацкихдан ташқари бошқа футболчиларни танимайман. У Украинада ўзини яхши кўрсатгани учун барчага танилган.
Жавлон Маҳмудов суҳбатлашди.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 23-тур

01.10.2017


Ўтган ўйинлар

21/09 Шўртан - Навбаҳор 3:3

16/09 Навбаҳор - Металлург 2:1

07/09 Машъал - Навбаҳор 2:1

26/08 Навбаҳор - Динамо 1:0

19/08 Нефтчи - Навбаҳор 1:1

 

 

 

Турнир жадвали

Жамоа

Ў

Ю

О

1

Локомотив

21

14

45

2

Пахтакор

21

11

38

3

Бунёдкор

22

10

38

4

Бухоро

21

11

37

5

Насаф

20

11

35

6

Қўқон-1912

21

9

34

7

Машъал

20

9

33

8

Навбахор

22

8

33

9

Олмалиқ

20

8

31

10

Металлург

21

8

26

11

Қизилқум

21

6

26

12

Динамо

22

5

22

13

Сўғдиёна

20

6

22

14

Шўртан

22

6

20

15

Нефтчи

21

2

13

16

Обод

21

2

9

 

Олий лига-2017

21/09 "Локомотив" - "Пахтакор"

21/09 "Шўртан" - "Навбаҳор"

21/09 "Динамо" - "Бунёдкор"

22/09 "Машъал" - "Бухоро"

22/09 "Металлург"-"Қўқон-1912"

22/09 "Нефтчи" - "Сўғдиёна"

22/09 "Қизилқум" - "Олмалиқ"

22/09 "Обод" - "Насаф"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ