pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Тоҳир Шамсиддинов: «Ашурматовнинг таклифига кўра «Навбаҳор»га ўтдим»
25.02.2014 11:34

"Навбаҳор" ҳам олий лиганинг бошқа клублари қатори таркибига кўплаб футболчиларни қўшиб олишда давом этмоқда. Яқинда наманганликлар сафига ўтган мавсумни "Гулистон"да ўтказган ҳимоячи Тоҳир Шамсиддинов ҳам қўшилди. Наманган футболи тарбияланувчиси фаолияти давомида "Гулистон"дан ташқари "Пахтакор", "Сўғдиёна" клубларида тўп сурганди. Навбатдаги мавсумда Шамсиддинов ўзи туғилган вилоятнинг бош жамоаси шарафини ҳимоя қиладиган бўлди. Ҳимоячини "Навбаҳор"да тўп суриши ойдинлашгач, у билан суҳбатда бўлдик.
- Тоҳир, "Навбаҳор" сафига қай тарзда қўшилдингиз?
- "Навбаҳор" жамоасига бош мураббий Бахтиёр Ашурматов таклиф қилди. Ёдингизда бўлса, ўтган йили айнан Ашурматов "Гулистон"га чақирганди. Эндиликда, "Навбаҳор"га ҳам таклиф қилди. Айтишим керакки, Бахтиёр ака катта ишонч билдирди ва янги жамоасида бирга фаолият олиб боришимни истади. Шу боис ҳам жамоа йиғинига қўшилдим.
- Жамоада қолишингиз аниқ бўлиб улгурдими?
- Ҳа, бу йилги мавсумда жамоа шарафини ҳимоя қилишим аниқ бўлиб улгурди. Бу ерга ижара асосида ўтдим. Янги жамоа сафида ўзимни ҳар тарафлама кўрсатишга ҳаракат қиламан.
- Бу жамоада Сизни қандай кутиб олишди?
- Жамоада муносиб тарзда кутиб олишди. Бу ердаги муҳит ажойиб. Қолаверса, таркибдаги кўпчилик футболчилар билан аввалдан таниш эканлигим сабабли, ўзаро тил топишиб кетишимизда ҳеч қандай қийинчиликлар юзага келмади. 
- Жамоанинг пойтахтда ўтказган навбатдаги йиғини тугади. Мазкур йиғин хусусида фикрингиз қандай?
- Йиғин жуда яхши бўлиб ўтди. Жамоа сафига кечроқ қўшилган бўлсам-да, жамоанинг қатор назорат-синов учрашувларида майдонга тушдим. Қолаверса, жамоамиз ПФЛ кубогида ҳам тўп сурди. Хуллас, йиғин кўнгилдагидек ўтди. Жамоа мураббийлар штаби қатор ўйинчиларни синовдан ўтказиб, маъқул келганларни таркибда олиб қолишга ҳаракат қилишди. 
- "Навбаҳор"дан ташқари бошқа клублардан ҳам таклифлар тушганмиди?
- "Андижон" ва "Сўғдиёна" жамоаларидан ҳам таклиф тушганди. Аммо, Бахтиёр аканинг ўзи "Навбаҳор"га чақирганлиги боис, бошқалардан бўлган таклифга эътибор қаратмадим. Қолаверса, ўзим туғилиб ўсган она шаҳрим жамоасида ўйнашни кўпроқ истадим. Чунки, шу кунгача фаолиятимни бошқа вилоятларнинг клубларида ўтказганлигим сабабли, Наманганда тўп суриш насиб қилмаганди. Шундай имконият туғилган эди, бундан оқилона фойдаланишга қарор қилдим.  
- Ҳуқуқий жиҳатдан "Пахтакор"га тегишлисиз? Айтингчи, "шерлар" билан тузган шартномангиз муддати қачон тугайди?
- Насиб қилса, 2016 йилда "Пахтакор" билан тузилган шартнома муддати ўз кучини йўқотади. Ҳозирча "Навбаҳор"да ижара асосида ўйнаб тураман.
- Тажрибали ҳимоячи бўлишингизга қарамай, "Пахтакор"нинг асосий жамоасида ўйнаб кета олмаяпсиз.
- Дарҳақиқат, "Пахтакор"да ўз ўйинимни топа олмаяпман. Буни таркибдаги юзага келган рақобатни юқори эканлиги билан изоҳлайман. "Пахтакор"да рақобат доим кучли бўлиб келган. Шу боис ҳам асосий таркибга қўшилишим қийин кечди. Лекин, "Навбаҳор"да ишончли тўп суриб, "шерлар"ни асосий таркибида ўйнайдиган даражада бўлиб қайтишни режалаштириб турибман.
- Она шаҳрингиз жамоасида тўп суриш бошқача бўлса керак?
- Албатта, буни ўзига яраша томонлари бор. Қолаверса, ўзига хос масъулиятни ҳам юклайди. Боя айтиб ўтганимдек, шу пайтгача Наманганда тўп сурмадим. Эндиликда бор куч ғайратимни сарфлаб, тўп сурмоқчиман. Барчага яхши маълумки, Наманганда футболни жуда севишади. Ўйингоҳга кўплаб мухлислар келишади. Уларни қаршисида ўйнаш барибир бошқача. Ўйлайманки, бу клубга бежизга келмаганлигимни намойиш қилишга астойдил ҳаракат қилмоқчиман.
- Аввалги мавсумда "Гулистон" сафида 15 та учрашувда майдонга тушгандингиз. Ўтган йили тўплаган тажрибангиз "Навбаҳор"да асқотиб қолишига ишонасизми?
- Чиндан ҳам аввалги мавсум мен учун яхши ўтди. "Гулис-тон"да ўйнаб, тажрибамни оширишга муваффақ бўлдим. 15 та учрашувда майдонга тушиб, олий лига ҳавосидан баҳра олишга эришдим. Бундай имкониятни айнан Ашурматов туҳфа этди. Эндиликда "Навбаҳор"да ҳам асосий таркибдан муқим жой олиш учун ҳаракат қиламан. Ўйлайманки, ўтган йили тўплаган тажрибам асқотади.
- Нима деб ўйлайсиз, Бахтиёр Ашурматов "Навбаҳор"ни кучайтиришни уддасидан чиқадими?
- Ўйлайманки, буни Бахтиёр ака уддалай олади. Ашурматов жуда яхши мутахассис. Футболчилар билан қандай ишлаш кераклигини яхши билади. "Гулистон"да ҳам яхши иш олиб бораётганди. Аммо, клубда юзага келган молиявий муаммолар туфайли, натижаларимиз пасайиб кетганди. Бу йил янги мураббий қўл остида "Навбаҳор" ўзгача футбол намойиш қилишга қодир. Қолаверса, аввалги мавқеини тиклаб, мухлисларни қувонтиради деган умиддаман.
- Ўтган йилнинг ёзида Сиз Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси билан Туркиядаги жаҳон чемпионатида тўп сургандингиз. Шундан сўнг, Россиянинг "Рубин" клуби қизиқиш билдирганлиги ҳақида айтилганди. Нимагадир, бу қизиқиш жиддий бўлиб чиқмади. Ўшанда ростдан ҳам "Рубин" жамоаси қизиқиш билдирганмиди?
- Тўғрисини айтсам, "Рубин" клубидан қизиқиш бўлганлиги ҳақида ҳеч қандай гап айтилмаганди. Шу сабабли таклиф ҳам бўлмаган. Акс ҳолда бу ҳақда ОАВ вакилларига айтган бўлардим.
Манба: "Аср футболи" газетаси.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 8- тур

28.04.2017


Ўтган ўйинлар

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

15/04 Металлург - Навбаҳор 0:0

07/04 Навбаҳор - Машъал 1:0

31/03 Динамо - Навбаҳор 0:1

16/03 Навбаҳор - Нефтчи 1:1

 

 

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

6

5

15

2. Қўқон-1912

7

4

14

3. Навбахор

7

4

14

4. Динамо

7

4

13

5. Насаф

6

4

12

6. Машъал

7

3

11

7. Бухоро

7

3

10

8. Бунёдкор

6

2

9

9. Шўртан

7

3

9

10. Қизилқум

7

2

8

11. Олмалиқ

7

2

8

12. Пахтакор

7

2

7

13. Сўғдиёна

7

2

7

14. Обод

7

1

5

15. Нефтчи

7

1

5

16. Металлург

6

1

4

Олий лига-2017

28/04 "Пахтакор" "Навбаҳор"

28/04 "Машъал" – "Бунёдкор"

29/04 "Шўртан" – "Қўқон-1912"

29/04 "Динамо" – "Сўғдиёна"

29/04 "Қизилқум" "Насаф"

29/04 "Локомотив" – "Обод"

29/04 "Металлург" – "Бухоро"

29/04 "Нефтчи" – "Олмалиқ"

 

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ