pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Мустафо Байрамов: «Кейинги турларда ижобий натижалар учун курашамиз»
30.09.2013 17:56

Иккинчи даврада «Навбаҳор»нинг ишлари юришмаяпти. Наманганликлар шу кунга қадар ўтказилган еттита учрашувда битта ғалаба, иккита дуранг ва тўртта мағлубият қайд этган ҳолда мусобақа жадвалида 10-ўринга тушиб қолишди. Айниқса, жамоа ўз майдонидаги учрашувларда кўплаб очколарни бой бермоқда. Агарда «лочинлар» уйда йўқотилган 18 очконинг ҳеч бўлмаганда тенг ярмини ўз ҳисобларига ёзишганида, бугунги кунда кучли олтиликка кириш учун курашаётган бўлишарди. Жамоа мухлисларининг бахтига «Навбаҳор» сафарда яхшироқ ўйин кўрсатиб, очколар жамғарди. Агарда Байрамов шогирдлари меҳмондаги учрашувларда ҳам муваффақиятсиз қатнашишганида, кучлилар сафида қолиш учун курашаётган бўлишарди. «Олмалиқ» жамоасидан учралган мағлубиятдан кейин жамоа бош мураббийи Мустафо Байрамов билан суҳбатда бўлдик.
- Суҳбатимиз аввалида мағлубият сабабларига изоҳ берсангиз?
- Учрашувни яхши бошлагандик. ҳаттоки, ҳисобни очишга ҳам эришгандик. Дастлабки голдан кейин ғалабани кўзлагандик. Бироқ, футболчиларимиз ташаббусни рақибга бериб қўйишди. Бунга кўпроқ ҳимояга эътибор қаратилиши сабаб бўлди. Мағлубиятда барчани айб бор. Шу жумладан ижобий натижани қўлга кирита олмаганимизда менинг ҳам айбим бор. Икки тўп фарқи билан ортда қолаётган бўлсакда, иккинчи бўлимда юзага келтирилган вазиятлардан самарали тарзда фойдалана олмадик. Бу эса мағлубиятга сабаб бўлди.
- Кошелевнинг жароҳати қанчалик жиддий?
- Жамоамиз етакчисини жароҳат олиб, майдонни тарк этиши ҳам ижобий натижани қўлга киритишимизга тўсқинлик қилди деб ўйлайман. ҳар ҳолда Леонид сардор ва марказдаги етакчи сифатида қолган жамоадошларини олдинга бошлай олиш қобилятига эга эди. Унинг жароҳати борасида гапирадиган бўлсам, оёғининг орқа мушаклари шикастланди. Ярим ҳимоячини сафга қайтиши учун тахминан ўн кун кетса керак.
- Унинг ўрнига майдонга туширилган Александр Лупашко эса ишончни оқлай олмади?
- Тўғри айтдингиз. Чинданам Лупашко ўйинга киришиб кета олмади. Аслида Александр машғулотларда ҳар томонлама ўзини кўрсатиб, асосий таркибда ўйнашга муносиб эканлигини намойиш этаётганди. «Олмалиқ» билан баҳсда эса ўзини кўрсата олмади.
- Анчадан бери ёшлар таркибида шуғулланиб яна асосий таркибга қайтган Собир ҳамидовнинг ўйини борасида нима дея оласиз?
- Ҳамидов анча вақтдан бери асосий таркибда майдонга тушмаган бўлсада, бугунги ўйинидан қониқиш ҳосил қилдим. Футболчи ўзини асосий таркибга муносиб эканлигини намойиш этиб гол уришга ҳам эришди. Собирга кейинги учрашувларда ҳам имконият берамиз. 
- «Олмалиқ» жамоаси намойиш этган ўйин хусусида нима дея оласиз?
- Олмалиқликлар кучли муносиб жамоани шакллантиришган. Қолаверса, жамоа тўрт беш йилда бери деярли бир хил таркиб билан ҳаракат қилмоқда. Айни пайтдаги таркибга назар ташлайдиган бўлсак, бир-икки нафар тажрибали футболчиларни жамоага қўшилганлигини айтиш мумкин. Тажрибали мутахассислардан бири Игорь Шквирин яхши жамоани туза олган. Ушбу жамоа ўз майдонида ҳар қандай рақибга қийинчилик туғдириши мумкин. Гарчи биринчи даврада «Олмалиқ» ўз майдонида жамоамизга имкониятни бой берган бўлсада, яхши ўйин кўрсатганди. Қарши ҳужумлардан самарали фойдаланганимиз учун ғалаба билан қайтгандик.
- «Навбаҳор» ўз майдонида 13-турдан бери ғалаба қозона олмай келмоқда. Бу ҳолатни қандай изоҳлайсиз?
- ҳақиқатданам, жамоамиз 13-турдан бери Косонсойдаги учрашувларда ғалаба қозона олмаяпти. Омадсизлик туфайли шундай ҳол рўй бермоқда деб ўйлайман. Ойнинг қора кунларини бошимиздан ўтказмоқдамиз десак ҳам бўлаверади. Ойнинг ўн беши қоронғу, ўн беши ёруғ деганларидек, ёруғ кунларимизни олдинда деб ўйлайман. Навбатдаги турда «Гулистон» меҳмони бўламиз. Ана шу учрашувда бор куч ва маҳоратимизни ишга солиб, муваффақиятсиз ўйинларимизга чек қўйишга уриниб кўрамиз. ҳар ҳолда қолган турларда ижобий натижаларни қўлга киритиб, очколаримиз захирасини бойитиб олмасак бўлмайди.
- «Навбаҳор» чемпионатнинг сўнгги турларида олий лигада қолиш учун курашадими ёки бу борадаги фикрингиз бошқачами?
- Йўқ, бундай деб ўйламаган бўлардим. Сабаби ўз майдонимизда ҳали яна учта ўйин бор. Сафарда эса нисбатан кучсизроқ бўлган «Гулистон»га қарши майдонга тушамиз. Агарда очколаримиз сонини кўпайтириб олишни уддасидан чиқсак, саккизинчи ва тўққизинчи ўринлар учун курашишимиз мумкин бўлади. Айни пайтдаги шароитдан келиб чиққан ҳолда айтадиган бўлсак, чемпионат якунида шу поғоналардан бирини банд этсак ёмон бўлмасди деб ўйлайман. Шунчаки, омадсизликдан чиқиб кета олмаяпмиз.
Жавобларни Шавкат Содиқов ёзиб олди.
Манба "Аср футболи" газетаси.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 8- тур

28.04.2017


Ўтган ўйинлар

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

15/04 Металлург - Навбаҳор 0:0

07/04 Навбаҳор - Машъал 1:0

31/03 Динамо - Навбаҳор 0:1

16/03 Навбаҳор - Нефтчи 1:1

 

 

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

6

5

15

2. Қўқон-1912

7

4

14

3. Навбахор

7

4

14

4. Динамо

7

4

13

5. Насаф

6

4

12

6. Машъал

7

3

11

7. Бухоро

7

3

10

8. Бунёдкор

6

2

9

9. Шўртан

7

3

9

10. Қизилқум

7

2

8

11. Олмалиқ

7

2

8

12. Пахтакор

7

2

7

13. Сўғдиёна

7

2

7

14. Обод

7

1

5

15. Нефтчи

7

1

5

16. Металлург

6

1

4

Олий лига-2017

28/04 "Пахтакор" "Навбаҳор"

28/04 "Машъал" – "Бунёдкор"

29/04 "Шўртан" – "Қўқон-1912"

29/04 "Динамо" – "Сўғдиёна"

29/04 "Қизилқум" "Насаф"

29/04 "Локомотив" – "Обод"

29/04 "Металлург" – "Бухоро"

29/04 "Нефтчи" – "Олмалиқ"

 

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ