pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Азим Аҳмедов: «Ўзбекистон жаҳон чемпионатига чиқади»
17.06.2013 18:18

«Навбаҳор»да тўп сурувчи «Анжи» футболчиси Одил Аҳмедовнинг укаси Азим Аҳмедов терма жамоанинг мундиалга чиқиш имкони ҳамда миллий чемпионатимизга оид ўз мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

 - «Шўртан»га қарши ўйиндан нималарни кутяпсиз?

- Ғузорликлар гарчи мусобақа жадвалининг 12 поғонасида боришаётган бўлишсада, уларга очко сув ва хаводек зарур. «Навбаҳор» эса ўз мухлислари кўз ўнгида фақат ғалаба учун курашади. Ўз майдонимизда тўп суришимиз бизга қўшимча куч бағишлайди. Ҳар бир беллашувда жамоамиз фақат ғалаба учун майдонга тушади. Ўйлайманки, «Шўртан» билан бахс ҳам қизиқарли рухда кечади. Қолаверса «Навбаҳор» хали ўз уйида ғузорликларга мағлуб бўлмаган. Бу анъанани давом эттиришга ҳаракат қиламиз. Устига устак тўрт ўйиндан буён ғалаба қозонолмаяпмиз. Айтишим мумкинки, бутун таркибимиз ғалабага чанқоқ турибди. «Шўртан» билан кечадиган беллашувга тайёргарлик қизғин кетяпти.

- Жамоадаги ички муҳит қандай?

- Жамоамизнинг ичида ажойиб муҳит хукм сурмоқда. Рухий томондан ҳеч қандай муаммо йўқ. Барча футболчилар ўзаро яхши муносабатда. Машғулотлар ҳам қизиқарли тус олмоқда. Умид қиламанки, пухта тайёргарлигимиз кейинги турлдардаги ғалабаларимизда ўз сўзини айтади. 

- Умуман олганда бу йилги мавсум Сизда қандай таъсурот қолдирмоқда?

- Назаримда ўтган йилгига нисбатан бу йилги чемпионатимиз бироз қизиқарлироқ кечмоқда. Йилдан йилга ўзбек футболи мукаммалашиб бормоқда. Футболимиз ривожланиши йўлида ҳам мутасаддилар кенг қўламли ишларни амалга оширишяпти. Гапларимнинг далили сифатида барпо этилаётган замонавий ўйингоҳларни келтириш мумкин. Ўйлайманки, Намангандаги марказий аренамиз ҳам қуриб битказилгач халқаро мусобақаларда «Навбаҳор» нималарга қодир эканлигини кўрсатади.     

- Бу йилги мавсумда ўз ўйинингизга қандай бахо берган бўлардингиз?

- Учинчи тургача ўз ўйинимдан қониқиш хосил қилдим. Аммо, кейинчалик жарохатланганим учун аввалги жисмоний холатимни тиклаш бироз қийинчилик туғдирди. Худо хоҳласа иккинчи даврадан барчаси яхши бўлиб кетадиган деган умидданман. Хали ёшман ва фаолиятимнинг порлоқ дамлари олдинда.

- Клубда қайси чизиқда рақобат кучли?

- Асосан ярим ҳимоя чизиғида рақобат кучли. Мен тўп сурадиган позицияда кўплаб махоратли ўйинчилар жамланишган. Шу боис асосий таркибдаги ўрин учун кураш кучли. Нафақат ярим ҳимоя, балки қолган амплуаларда ҳам деярли тенг кучга эга футболчилар йиғилишган. Ҳозир хатто бир кишини жамоанинг энг кучли ўйинчиси этиб кўрсатиш ҳам қийин. Зеро, «Навбаҳор»да менимча барчанинг кучи деярли бир ҳил.

- «Навбаҳор» чемпионатда нечанчи ўрин учун курашади?

- Раҳбарият томонидан олдимизга кучли бешликка кириш вазифаси қўйилган. Ўйлайманки, мавсум оҳиригача бу вазифани уддалаймиз. Бунинг учун барча шароитлар мужассам. Ҳозирги кунда эътибор берсангиз, чемпионатимиздаги жамоаларнинг кучлари деярли тенг. Шунинг учун ўйинлар ҳам муросасиз ўтяпти. Бирон беллашувда олдиндан қайси клуб ғалаба қозонишини тахмин қилиш қийин. Худо хохласа олдинда хали учрашувлар кўп ва мавсумнинг ярмидан кўпроғи бизни кутиб турибди. Мухлисларимизни хурсанд қилишни истаймиз.

- Иккинчи даврада жамоани янада кучайиши учун қандай ўзгаришларни амалга ошириш лозим?

- Ҳеч қандай ўзгаришларга қўл уриш шарт эмас аслида. Фақатгина меҳнат қилишни давом эттириб, жамоавий ўйин намойиш этишни давом эттирсак бўлгани.

- Акангиз Одил Аҳмедовга Англиянинг «Арсенал» клубидан қизиқиш билдирганлиги тўғрисидаги маълумот ростми?

- Ха, чиндан ҳам акам инглизлар эътиборига тушган.

- Россия чемпионати ҳақида ҳам акангиз айтиб берадими?

- Ха, албатта улар билан футбол бўйича кўпроқ суҳбатлашамиз. Қолаверса ўз кўзим билан ҳам у ердаги холатларни кўриб келганман. 

- Ўзбектистон терма жамоасининг Жанубий Кореяга қарши учрашувидан сўнг Сизнингча миллий терма жамоамизда мундиалга йўлланмани қўлга киритишга имкон борми?

- Жанубий Кореяга қарши ўйинда терма жамоамиз мағлуб бўлади деб сира ўйламагандим. Футболчиларимизга бироз омади етишмади назаримда. Яратилган вазиятлардан унумли фойдаланишганида, балки ҳозирги холат юз бермаган бўлармиди… Аммо, нима бўлган тақдирда ҳам, терма жамоамизга ишонаман. Уларни Бразилияда ўтадиган жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритишига шубҳам йўқ. Умид қиламанки, Жанубий Корея Эрон устидан ғалаба қозонади. Миржалол Қосимов бошчилигидаги терма жамоамиз эса Қатар устидан муваффақият қозониб, мундиалга йўл олади. 

- Ўйиндан сўнг акангиз билан гаплашдингизми?

- Интернетдаги ижтимоий тармоқ орқали хабарлашиб турдик. Аммо, ўйин тўғрисида сўраганим йўқ. Қачон келишларини сўрадим, холос.

- Одил Аҳмедов «Барселона» ўйинига мухлислик қилишини интервьюларидан бирида айтиб ўтганди. Биламизки, Сиз эса каталонияликларнинг азалий рақиби «Реал» мухлисисиз. «Эль-Классико»да ака-укалар муносабатлари қандай?

- (Кулади) «Реал» ва «Барселона» ўртасидаги ўйинларни акам билан бирга кузатишни ёқтираман. Кўпинча бир биримизнинг жамоамизни ерга уришга ҳаракат қиламиз. Ушбу жамоаларнинг сўнгги тўқнашувларидан бирида акам агар «Реал» ғалаба қозонса, Nexia автомобилини совға қилишга ваъда бергандилар. Бахтимга «қироллик клуби» ўша бахсда зафар қучганди ва акам ўз сўзини устидан чиқдилар.


Манба: «Аср футболи» газетаси. Жавлон Маҳмудов суҳбатлашди.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 16- тур

05.08.2017


Ўтган ўйинлар

25/06 Насаф - Навбаҳор - 4:0

20/06 Навбаҳор - Олмалиқ 1:1

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

14

10

32

2. Қўқон-1912

15

7

27

3. Насаф

14

8

26

4. Олмалиқ

15

6

24

5. Пахтакор

15

7

24

6. Бухоро

15

7

23

7. Металлург

14

6

20

8. Машъал

15

5

20

9. Қизилқум

15

5

20

10. Динамо

15

5

19

11. Навбахор

15

4

19

12. Бунёдкор

14

4

18

13. Сўғдиёна

15

5

17

14. Шўртан

15

5

15

15. Нефтчи

15

2

11

16. Обод

15

2

9

Олий лига-2017

05/08 "Обод" - "Навбаҳор"

05/08 "Динамо" - "Металлург"

05/08 "Нефтчи" - "Шўртан"

05/08 "Олмалиқ" - "Бухоро"

06/08 "Қизилқум" - "Пахтакор"

06/08 "Насаф" - "Қўқон-1912"

06/08 "Сўғдиёна" - "Бунёдкор"

07/08 "Локомотив" - "Машъал"



Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ