pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Ғайрат Жўраев: «Майдон ўйинимизни кўрсатишимизга ҳалал берди»
29.05.2013 15:57

«Навбаҳор» ўз майдонидаги сўнгги икки ўйинда «Бунёдкор» ва «Машъал»га имкониятни бой бергач, мухлислар Байрамов шогирдларини танқид остига олишганди. Айниқса Ўзбекистон кубогининг нимчорак финалида муборакликлардан учралган мағлубият ишқибозларнинг кайфиятини хира қилганди. Аммо, чемпионатнинг навбатдаги турида «Бухоро» меҳмони бўлган «лочинлар» олис Вобкент сафаридан очко билан қайтишди. Ғайрат Жўраев учрашувнинг фаол ўйинчиларидан бири бўлди. Айнан Жўраевнинг ўйин охирларида киритган голи «Навбаҳор»га бир очко келтирди.

- «Бухоро»га қарши кечган ўйин борасидаги фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз?

- Учрашув биз учун оғир бошланди. Тезкор гол ўтказиб юборишимиз эса олдимизга қўйган вазифамизни янада қийинлаштирди. Шуни қўшимча қилиб айтиб ўтиш лозимки, Вобкентдаги майдон сифатининг ёмонлиги ўз ўйинимизни намойиш қилишимизга тўсқинлик қилди. +исқаси майдон умуман талабга жавоб бермас экан. Ўйинга тўхталадиган бўлсам, бухороликларнинг дебютда уюштирган хавфли ҳужумларидан бири афсуски пенальти билан якунланди.

- Агарда 11 метрлик жарима зарбаси бўлмаганида, «Бухоро»ни мағлуб этиш мумкинмиди?

- Албатта! Ахир Бухорога фақат уч очкони кўзлаб боргандик. Ҳеч ким мағлубият ёки дуранг учун майдонга тушмаса керак. Айниқса ўйиннинг иккинчи бўлимида устунликка эга бўлдик. Тинимсиз урунишларимиз ўйин охирига келиб барибир ўз мевасини берди. Аграда яратилган қулай имкониятлардан унумли фойдаланганимизда бир эмас уч очкога эга бўлардик.

- Рўзимбой Аҳмедовнинг ўрни билиндими?

- Жуда билинди! Аслида Абдураззоқ Жўраев ҳам яхши ўйинчи, лекин «Бухоро»га қарши учрашувда унинг омади юришмади. Унда ҳам ўзини кўрсатиш учун бир нечта қулай имкониятлар юзага келганди. Ўйин амалиётини камлиги ҳам таъсирини ўтказмай қўймади. Чунки жисмоний ҳолатингиз яхши бўлгани билан, майдонда кам вақт тўп сурсангиз бу ҳам салбий таъсир кўрсатади. Рўзимбой Аҳмедов эса майдонни голсиз тарк этмасди деб ўйлайман. Иккинчи қаватдаги курашларда ҳам кўпинча қўли баланд келади.

- «Бунёдкор» ва «Машъал»га қарши учрашувлардан сўнг жамоанинг руҳи тушиб кетмадими?

- Ҳа, ушбу икки мағлубият кайфиятимизга таъсир қилди. Чунки ўз майдонимизда, мухлисларимиз кўз ўнгида мағлуб бўлиш аламлидир. Айниқса «Машъал»дан учралган мағлубият барчадан кўра менга қаттиқ алам қилди. Зеро, кубок бахсларида бунданда узоқроққа боришимиз мумкин эди.

- Муборакликларга қарши ўйинда мухлислар футболчилардан норози бўлишганди. Бу футболчиларга қандай таъсир ўтказди?

- Ишқибозларни ҳам тўғри тушунамиз. Уларни ҳам суюкли жамоаларини мағлуб бўлиши ранжитади. Лекин, футболда бундай ҳолатлар ҳам учраб туради. Шуни мухлисларимиз тўғри тушунишларини сўрардим. Мағлуб бўлмас жамоани ўзи йўқ.

- «Динамо»ни Равшан Ҳайдаров бошқаряпти. Бу самарқандликлар ўйинида бурулиш ясаши мумкин. Шуни инобатга олиб айтингчи, 10-турда сафардан қандай натижа билан қайтса бўлади?

- Самарқанддан ғалаба билан қайтса бўлади. Чунки айни пайтда руҳий ҳолатимиз «Динамо» ўйинчилариникига нисбатан анча яхши. Юқорида айтиб ўтганимдек ҳар бир беллашувда рақибни ким бўлиши ва жамоани ким бошқаришидан қатъий назар «Навбаҳор» фақатгина ғалаба учун курашади.

- Бу йилги мавсумда Сизни қайси клублар ажаблантирмоқда?

- Биринчи навбатда «Нефтчи»ни кўрсатган бўлардим. Зеро, фарғоналиклар Юрий Вазгенович Саркисянни истеъфога чиқариб бекор қилишди. Ушбу мураббийни жамоага фойдаси катта бўлган. Нима сабабдан бундай бўлгани менга қоронғу. «Нефтчи»ни бундай натижалар қайд этиши лол қолдирди.  

- Бу йилги «Навбаҳор»нинг ўтган йилгисидан фарқи нимада ва қайси таркиб кучлироқ эди?

- Ўтган йилги таркибимиз ўзаги сақланиб қолингани учун фарқ деярли сезилмайди. Шунинг учун қайси бири кучли эканлигини айтишим мушкул.

- Биринчи даврани якунланишига тўртта тур қолди. +олган учрашувларда «Навбаҳор»га «Динамо», «Шўртан», «Нефтчи» ва «Металлург» жамоаларидан қайси бири кўпроқ қийинчилик туғдириши мумкин?

- Бугунги кунда кучсиз жамоани ўзи қолмади. Барча клубларнинг кучини тенг деса ҳам бўлаверади. «Динамо» ва «Шўртан»ларга ҳам очко сув ва ҳаводек зарур. «Нефтчи»га қарши ўйинни эса «дерби» мақомида ўтишини инобатга олиб айтадиган бўлсам, жамоалар нечанчи поғонада боришидан қатъий назар ўйинни қизиқарли ўтишини олдиндан тахмин қилиш қийин эмас. «Металлург» билан эса азалдан қарама-қаршилигимиз кескин ва муросасиз курашлар остида ўтган. Шунинг учун юқорида келтирилган жамоаларнинг барчаси бизга етарлича қаршилик кўрсатади.

- Ҳозиргача жамғарилган 11 очконинг тўрттасини «лочинлар» ўз майдонларида қўлга киритишди. Демак, жамоага сафарда тўп суриш қулайроқ эканда? Нима учун шундай?

- Йўқ, сафарда бўладими ёки уйдами, жамоамиз бир хил ўйин намойиш этади. Бу шунчаки тасодиф. Аксинча, уйда ўтказилган ўйинларда иложи борича мухлисларни хурсанд қилишни истаймиз. «Насаф»га қарши кечган беллашувда руҳий ҳолатимиз бироз оғир ахволда эди. Лекин, «Локомотив» билан бўлган баҳсда бемалол ғалаба қозонишимиз мумкин эди. Биргина жарима зарбаси умидларимизни пучга чиқарганди.

- «Локомотив» ҳам мавсумдаги дастлабки мағлубиятини тан олди. «Навбаҳор» чемпионлик учун асосий даъвогар саналмиш «Бунёдкор» ва «Локомотив» билан ўйин ўтказди. Айтингчи, ушбу жуфтликдан қай бирида чемпион бўлиш имкониятни кўпроқ?

- Назаримда ҳар икки жамоанинг имконияти тенг. Жамоалар таркиби ҳам маҳоратли ўйинчилардан ташкил топган. Олдинда яна 17 та ўйин борлигини ҳам унутмаслик зарур. «Пахтакор» гарчи очко йўқотаётган бўлсада, чемпионлик учун асосий даъвогарлар қаторидан жой олишга қодир. «Насаф» ҳам чемпионат рейтингида пешқадамларга яқинлашиб боряпти.

- Ҳозирча яққол аутсайдер бўлиб турган «+изилқум» вазиятни ўнглай оладими?

- Боя айтиб ўтганимдек, бу борада аниқ бир нима дейиш қийин. +айси жамоани олий лигани тарк этиши сўнгги турларда аён бўлса керак.

- Чемпионлар лигаси финалини кўролмаган бўлсангиз керак?

- Ҳа, шу куни поездда Бухородан қайтаётгандик. Гарчи ўзим «Ювентус»га мухлислик қилсамда, «Бавария»ни финалда ғолиб бўлишини тахмин қилгандим. Севимли ўйинчим Алессандро Дель Пьеро туринликлар сафида ҳаракат қилган кезлари «Ювентус» ўйинларига қизиққанман ва шундан буён уларга мухлислик қиламан.   

Жавлон Маҳмудов суҳбатлашди.

Манба: “Аср” футболи газетатси

 

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 8- тур

28.04.2017


Ўтган ўйинлар

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

15/04 Металлург - Навбаҳор 0:0

07/04 Навбаҳор - Машъал 1:0

31/03 Динамо - Навбаҳор 0:1

16/03 Навбаҳор - Нефтчи 1:1

 

 

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

6

5

15

2. Қўқон-1912

7

4

14

3. Навбахор

7

4

14

4. Динамо

7

4

13

5. Насаф

6

4

12

6. Машъал

7

3

11

7. Бухоро

7

3

10

8. Бунёдкор

6

2

9

9. Шўртан

7

3

9

10. Қизилқум

7

2

8

11. Олмалиқ

7

2

8

12. Пахтакор

7

2

7

13. Сўғдиёна

7

2

7

14. Обод

7

1

5

15. Нефтчи

7

1

5

16. Металлург

6

1

4

Олий лига-2017

28/04 "Пахтакор" "Навбаҳор"

28/04 "Машъал" – "Бунёдкор"

29/04 "Шўртан" – "Қўқон-1912"

29/04 "Динамо" – "Сўғдиёна"

29/04 "Қизилқум" "Насаф"

29/04 "Локомотив" – "Обод"

29/04 "Металлург" – "Бухоро"

29/04 "Нефтчи" – "Олмалиқ"

 

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ