pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Рўзим Аҳмедов: «Ўйинлардан олдин ғалаба қозонишимизни сезяпмиз»
30.04.2013 14:25
Рўзим Аҳмедов: «Ўйинлардан олдин ғалаба қозонишимизни сезяпмиз»
6-турда «Навбаҳор» йирик ғалабага эришди. Косонсойда «Гулистон»ни қабул қилган наманганликлар меҳмонлар дарвозасига жавобсиз учта тўп киритиб навбатдаги ғалабани расмийлаштирдилар. Чемпионатни бўш бошлаган клуб сўнгги учрашувларда ўзини ўнглаб олмоқда. Чемпионат стартида кетма-кет учта ўйинда мағлубиятга учралгач, кейинги учта учрашувда «лочинлар» рақибларга имкониятни бой беришмади. Аввалига «Локо»дан дастлабки очколарни тортиб олган Байрамов шогирдлари олис Зарафшонда илк ғалабани тантана қилишди. «Қизилқум»га қарши ўйинда тажрибали ҳужумчилардан бири Рўзимбой Аҳмедовнинг киритган ягона голи ғалаба сари етаклаганди. «Гулистон»га қарши баҳсда ҳам Аҳмедов голлари сонини ошириб олди. Худди жамоаси каби Рўзимбойнинг ҳам ҳаракатларида ҳам ўсиш кузатилмоқда. «Навбаҳор» ҳам  ҳам олдингиларига қараганда яхшироқ ўйнашни бошлади. «Машъал»га қарши мамлакат кубогининг нимчорак финалида мураббийлар айрим етакчиларга дам беришга қарор қилишди. Юзага келган танаффусдан фойдаланиб, Аҳмедовга бир нечта саволлар билан мурожаат қилдик.
- «Гулистон» билан кечган ўйинда «Навбаҳор» йирик ғалабасини тантана қилди. Бу эса мавсумдаги иккинчи муваффақиятига айланди. Мазкур учрашувда эса жамоа катта қийинчиликсиз уч очкони қўлга киритгандек тасаввур уйғонмоқда. Бунга қандай фикр билдирасиз?
- Ўйиндан олдин йигитлар билан йиғилиб «Гулистон»га қарши бўладиган учрашувни муҳокама қилиб олгандик. Биласиз, бунгача жамоамиз қийин аҳволда эди. Кетма-кет учта мағлубият қайд этилгани боис мушкул аҳволга тушиб қолгандик. Аслида-ку, ҳар бир беллашув жуда оғир ўтяпти. Учта жамоани ҳисобга олмаганда қолган барчасининг савияси бир хил. Шунинг учун жамоалардан очко тортиб олиш мураккаб кечяпти. Бундай паллада имкон қадар ҳар бир ўйиндан унумли фойдаланиб ютиб олиш лозим. Биз ҳам бор кучимизни ишга солиб «Гулистон» устидан ғалаба қозонишни мақсад қилган ҳолда майдонга чиқдик. Бунинг устига гулистонликлар ҳозирги кундаги асосий рақобатчиларимиздан бири эди. Уч очкони қўлга киритилишда барча футболчилар ва мураббийларнинг хизмати катта бўлди.
- Киритилган учта голдан биттаси ҳисобингизга ёзилди. Олдинги турда «Қизилқум» дарвозасига урган ягона голингиз ҳам «Навбаҳор»га ўта муҳим ғалабани тақдим этди. Ҳозирча киритаётган голлар жамоангизга фойда келтирмоқда...
- Тўғри, ҳар қандай шароитда ҳам гол уриш ёқимли. Асосийси жамоанинг ғалаба қозониши ҳисобланади. Барибир аввалги учрашувдаги ғалаба кейинги тур олдидан кайфиятни кўтаради, қўшимча куч беради. 6-турга қадар ўз майдонимизда ғалаба қозона олмагандик. Шу сабабли ҳам катта иштиёқ билан майдонга тушиб, уйдаги илк уч очкога эга бўлдик.
- «Қизилқум»ни мағлуб этилиши ушбу ўйинга ижобий таъсир кўрсатди. Аммо, қандай қилиб меҳмонда ўз мақсадингларга эришдинглар?
- «Қизилқум» ҳам ҳали ғалаба қозонмаганди, биз ҳам. Шу боис олдимизда қийин вазифа турганди. Қолаверса, тўртта учрашувнинг учтасини мамлакатимизнинг энг кучли клубларига қарши ўтказишимизга тўғри келди. Натижада «Қизилқум» билан беллашувда ғалабасиз серияга барҳам берамиз деб ўз олдимизга мақсад қилдик. Ёмғир ёғишига қарамай бор имкониятимизни ишга солиб ютишга муваффақ бўлдик. Бизга ҳеч нима халақит қилмаётганди. Молиявий томондан ҳам ҳаммаси ўз жойида эди.
- Аслида чемпионатни муваффақиятсиз бошланишига нима сабаб бўлди?
- Бундай ёқимсиз стартнинг асосий сабаби сифатида, ҳар йилги мавсум арафасида жамоани қайтадан шакллантирилаётганлиги бўлмоқда. Таклиф этилган ўйинчиларнинг бир-бири билан тушуниб олишлари учун маълум вақт керак бўлмоқда. Ҳар йили турли хил таркиб йиғилаётгани учун қийин бўляпти. Устига-устак жамоа мавсумга тайёргарликни кечроқ бошлади. Формани тиклаб олиш эса анча қийин кечди.
- Жамоа катта мураббийи Усмон Асқаралиев мағлубиятлардан кейин даволанмоқда. Эндиликда Мустафо Байрамов бошчилигида жамоа рақибларидан очколарни тортиб олмоқда…
- Усмон Аҳмедовични яхши биламиз у тажрибали мутахассис. Унинг жамоа учун қўшган хизматлари катта бўлди. Соғлиги яхши эмаслиги, бетоблиги боис дам олишлари керак. Барибир мағлубиятлар одамга таъсир қилади ва мураббий ҳам қатти сиқилади. Шунинг учун дам олиб руҳий кўтарилиши керак. Мустафо Байрамовга эса имконият берилди. Ҳозирча унинг бошчилигида омадли иштирок этяпмиз. Иккита ғалаба ва битта дурангга эришиб мағлубиятга учраганимиз йўқ.
- Демак, ҳозирда жамоадаги аҳвол анча яхши, шундайми?
- Ҳа, ҳамманинг кайфияти яхши. 100 фоиз ажойиб муҳит ҳукм суряпти. Ўйиндан олдин бошқача кайфият билан тайёргарлик кўраётганимиз учун ғалаба қозонишимизни сезяпмиз. Жамоамизда ҳозир ғалабали руҳият мавжуд.
Манба: “Аср футболи” газетаси.

6-турда «Навбаҳор» йирик ғалабага эришди. Косонсойда «Гулистон»ни қабул қилган Наманганликлар меҳмонлар дарвозасига жавобсиз учта тўп киритиб навбатдаги ғалабани расмийлаштирдилар. Чемпионатни бўш бошлаган клуб сўнгги учрашувларда ўзини ўнглаб олмоқда. Чемпионат стартида кетма-кет учта ўйинда мағлубиятга учралгач, кейинги учта учрашувда «лочинлар» рақибларга имкониятни бой беришмади. Аввалига «Локо»дан дастлабки очколарни тортиб олган Байрамов шогирдлари олис Зарафшонда илк ғалабани тантана қилишди. «Қизилқум»га қарши ўйинда тажрибали ҳужумчилардан бири Рўзимбой Аҳмедовнинг киритган ягона голи ғалаба сари етаклаганди. «Гулистон»га қарши баҳсда ҳам Аҳмедов голлари сонини ошириб олди. Худди жамоаси каби Рўзимбойнинг ҳам ҳаракатларида ҳам ўсиш кузатилмоқда. «Навбаҳор» ҳам  ҳам олдингиларига қараганда яхшироқ ўйнашни бошлади. «Машъал»га қарши мамлакат кубогининг нимчорак финалида мураббийлар айрим етакчиларга дам беришга қарор қилишди. Юзага келган танаффусдан фойдаланиб, Аҳмедовга бир нечта саволлар билан мурожаат қилдик.

- «Гулистон» билан кечган ўйинда «Навбаҳор» йирик ғалабасини тантана қилди. Бу эса мавсумдаги иккинчи муваффақиятига айланди. Мазкур учрашувда эса жамоа катта қийинчиликсиз уч очкони қўлга киритгандек тасаввур уйғонмоқда. Бунга қандай фикр билдирасиз?

- Ўйиндан олдин йигитлар билан йиғилиб «Гулистон»га қарши бўладиган учрашувни муҳокама қилиб олгандик. Биласиз, бунгача жамоамиз қийин аҳволда эди. Кетма-кет учта мағлубият қайд этилгани боис мушкул аҳволга тушиб қолгандик. Аслида-ку, ҳар бир беллашув жуда оғир ўтяпти. Учта жамоани ҳисобга олмаганда қолган барчасининг савияси бир хил. Шунинг учун жамоалардан очко тортиб олиш мураккаб кечяпти. Бундай паллада имкон қадар ҳар бир ўйиндан унумли фойдаланиб ютиб олиш лозим. Биз ҳам бор кучимизни ишга солиб «Гулистон» устидан ғалаба қозонишни мақсад қилган ҳолда майдонга чиқдик. Бунинг устига гулистонликлар ҳозирги кундаги асосий рақобатчиларимиздан бири эди. Уч очкони қўлга киритилишда барча футболчилар ва мураббийларнинг хизмати катта бўлди.

- Киритилган учта голдан биттаси ҳисобингизга ёзилди. Олдинги турда «Қизилқум» дарвозасига урган ягона голингиз ҳам «Навбаҳор»га ўта муҳим ғалабани тақдим этди. Ҳозирча киритаётган голлар жамоангизга фойда келтирмоқда...

- Тўғри, ҳар қандай шароитда ҳам гол уриш ёқимли. Асосийси жамоанинг ғалаба қозониши ҳисобланади. Барибир аввалги учрашувдаги ғалаба кейинги тур олдидан кайфиятни кўтаради, қўшимча куч беради. 6-турга қадар ўз майдонимизда ғалаба қозона олмагандик. Шу сабабли ҳам катта иштиёқ билан майдонга тушиб, уйдаги илк уч очкога эга бўлдик.

- «Қизилқум»ни мағлуб этилиши ушбу ўйинга ижобий таъсир кўрсатди. Аммо, қандай қилиб меҳмонда ўз мақсадингларга эришдинглар?

- «Қизилқум» ҳам ҳали ғалаба қозонмаганди, биз ҳам. Шу боис олдимизда қийин вазифа турганди. Қолаверса, тўртта учрашувнинг учтасини мамлакатимизнинг энг кучли клубларига қарши ўтказишимизга тўғри келди. Натижада «Қизилқум» билан беллашувда ғалабасиз серияга барҳам берамиз деб ўз олдимизга мақсад қилдик. Ёмғир ёғишига қарамай бор имкониятимизни ишга солиб ютишга муваффақ бўлдик. Бизга ҳеч нима халақит қилмаётганди. Молиявий томондан ҳам ҳаммаси ўз жойида эди.

- Аслида чемпионатни муваффақиятсиз бошланишига нима сабаб бўлди?

- Бундай ёқимсиз стартнинг асосий сабаби сифатида, ҳар йилги мавсум арафасида жамоани қайтадан шакллантирилаётганлиги бўлмоқда. Таклиф этилган ўйинчиларнинг бир-бири билан тушуниб олишлари учун маълум вақт керак бўлмоқда. Ҳар йили турли хил таркиб йиғилаётгани учун қийин бўляпти. Устига-устак жамоа мавсумга тайёргарликни кечроқ бошлади. Формани тиклаб олиш эса анча қийин кечди.

- Жамоа катта мураббийи Усмон Асқаралиев мағлубиятлардан кейин даволанмоқда. Эндиликда Мустафо Байрамов бошчилигида жамоа рақибларидан очколарни тортиб олмоқда…

- Усмон Аҳмедовични яхши биламиз у тажрибали мутахассис. Унинг жамоа учун қўшган хизматлари катта бўлди. Соғлиги яхши эмаслиги, бетоблиги боис дам олишлари керак. Барибир мағлубиятлар одамга таъсир қилади ва мураббий ҳам қатти сиқилади. Шунинг учун дам олиб руҳий кўтарилиши керак. Мустафо Байрамовга эса имконият берилди. Ҳозирча унинг бошчилигида омадли иштирок этяпмиз. Иккита ғалаба ва битта дурангга эришиб мағлубиятга учраганимиз йўқ.

- Демак, ҳозирда жамоадаги аҳвол анча яхши, шундайми?

- Ҳа, ҳамманинг кайфияти яхши. 100 фоиз ажойиб муҳит ҳукм суряпти. Ўйиндан олдин бошқача кайфият билан тайёргарлик кўраётганимиз учун ғалаба қозонишимизни сезяпмиз. Жамоамизда ҳозир ғалабали руҳият мавжуд.

Манба: “Аср футболи” газетаси.

 

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 8- тур

28.04.2017


Ўтган ўйинлар

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

15/04 Металлург - Навбаҳор 0:0

07/04 Навбаҳор - Машъал 1:0

31/03 Динамо - Навбаҳор 0:1

16/03 Навбаҳор - Нефтчи 1:1

 

 

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

6

5

15

2. Қўқон-1912

7

4

14

3. Навбахор

7

4

14

4. Динамо

7

4

13

5. Насаф

6

4

12

6. Машъал

7

3

11

7. Бухоро

7

3

10

8. Бунёдкор

6

2

9

9. Шўртан

7

3

9

10. Қизилқум

7

2

8

11. Олмалиқ

7

2

8

12. Пахтакор

7

2

7

13. Сўғдиёна

7

2

7

14. Обод

7

1

5

15. Нефтчи

7

1

5

16. Металлург

6

1

4

Олий лига-2017

28/04 "Пахтакор" "Навбаҳор"

28/04 "Машъал" – "Бунёдкор"

29/04 "Шўртан" – "Қўқон-1912"

29/04 "Динамо" – "Сўғдиёна"

29/04 "Қизилқум" "Насаф"

29/04 "Локомотив" – "Обод"

29/04 "Металлург" – "Бухоро"

29/04 "Нефтчи" – "Олмалиқ"

 

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ