pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Рўзим Аҳмедов: «Наманганликлар билан деярли келишувга эришдим»
10.02.2013 00:00

«Навбаҳор» жамоаси янги мавсумга тайёргарлик жараёнида таркибга бир қатор янги ўйинчиларни таклиф қилмоқда. Мураббийлар 2012 йил якунларига кўра жамоадан кетган футболчилар ўрнини шу тариқ тўлдиришга уринишмоқда. Аввал хабар бериб ўтганимиздек, жамоа сафига Рўзимбой Аҳмедов қўшилганди. Олдин ҳам «Навбаҳор» шарафини ҳимоя қилган ҳужумчи ўтган мавсумда «Динамо»да фаолият олиб борди. Самарқанд клубида раҳбарият ва мураббийлар штабида ўзгариш рўй бергач, Рўзимбой ўзини бошқа жамоа билан боғлашга қарор қилди. Бу борада футболчи учун «Навбаҳор» варианти айни муддао бўлди. Водий клубида ҳам ўзгаришлар амалга оширилгач, Аҳмедов яна Наманганга қайтишга аҳд қилди. - «Навбаҳор» Сиз учун бегона клуб эмас, жамоага қайтишингиз қай тариқа амалга ошди?

- Очиғиги айтганда, мавсумлар оралиғида мамлакатимизнинг бир нечта клубларидан таклифлар тушди. Биринчилардан бўлиб, «Навбаҳор» ҳам ўз сафига чорлагани учун таклифни кўриб чиқдим. Клубни бегона эмаслиги ва мақсадини жиддий эканлиги боис жамоа сафига қўшилдим. Гарчи ҳозирча шартнома тузмаган бўлсамда, клуб раҳбарияти билан барча масалалар бўйича деярли келишувга эришдик. Наманганда яна олдингидек барқарор жамоани шакллантириш учун бел боғланганлиги учун ҳам «Навбаҳор»ни танладим.

- Юқорида бир нечта жамоалардан таклифлар бўлганлигини айтдингиз. Шундай бўлсада, мавсумга тайёргарлик жараёнининг асосий қисмини «Динамо»да ўтказдингиз. Февраль ойи бошида эса «Навбаҳор»га ўтишга қарор қилдингиз. Буни қандай изоҳлайсиз?

- Хабаригиз борки, «Динамо»да катта ўзгаришлар рўй берди. Клуб раҳбариятидан тортиб, мураббийлар штабида ҳам алмашинувлар кузатилди. Ўтган мавсумда «Динамо» шарафини ҳимоя қилган футболчилардан тўрттамиз қолгандик. Машғулотларда қатнашиб, агарда келиша олсак, «Динамо»даги фаолиятни давом эттиришни кўзда тутгандик. Кейинчалик вазият тамомила бошқа томонга ўзгариб кетди. Аниқроғи, янги клуб раҳбарияти билан тил топиша олмадик. Шу сабабли «Динамо»дан кетишга қарор қилдим. Таклифлар орасидан «Навбаҳор»ни танлаганим учун Тошкентда йиғин ўтказаётган наманганликлар сафига қўшилдим. Аслини олганда «Динамо»да ўйнаш истаги йўқ эмасди. Агарда ўзаро тушунмовчилик бўлмаганида, Самарқанддаги фаолиятимни давом эттирган бўлардим. Кейинроқ «Динамо»да қолишимни ҳам исташаётганликларини айтишди. Аммо, ўзаро келишган ҳолда жамоадан кетишга қарор қилдим. Негаки, вақт ўтгач якуний қарорга келишга улгургандим. Қароримни эса ўзгартиришни истамадим.
- Энди иккинчи бор «Навбаҳор»га қайтдингиз. Бу қарорингизни қандай изоҳлайсиз?

- 2011 йили «Навбаҳор» шарафини ҳимоя қилган пайтда клуб раҳбарияти билан ўзаро тил топиша олгандик. Гарчи давралар оралиғида ўзгаришлар кузатилиб, бош мураббийлик лавозимини Усмон Асқаралиев эгаллаган бўлсада, ушбу мутахассис билан ҳам муносабатларимиз ижобий кўриниш олди. Бунинг самараси ўлароқ, барчамиз ҳамжиҳатликда ҳаракат қилиб, чемпионат якунида олтинчи ўринни қўлга киритишга эришгандик. Мавсум якунлангач, «Навбаҳор»да олиб қолишга уриниб кўришди. Аммо, ўша пайтда жамоада молиявий қийинчиликлар юзага келганлиги боис кетишга қарор қилгандим. Асқаралиевда яхши таассурот қолдирганман чоғи, мураббий жамоага қайтгач, мени яна таркибга чорлади. Айни пайтда клуб билан «Навбаҳор»да қолиш борасида деярли келишувга эришишга улгурдик.

- «Динамо» таркибида ҳам муҳим голларни уриб, сермаҳсуллик борасида натижага эришдингиз. Умуман олганда Самарқанддаги бир йиллик фаолиятингиз хусусида қандай фикр билдира оласиз?

- «Динамо»даги фаолиятимдан деярли қониқиш ҳосил қилдим дея оламан. Гарчи ўтган мавсум давомида жамоанинг манфаати учун меҳнат қилган бўлсакда, меҳнатларимиз янги раҳбарият томонидан инобатга олинмади. Ким билсин балки улар ишонишмагандир. Ўзгариш рўй бергач, таркиб ҳам деярли янгиланди. Аслини олганда 2012 йилги чемпионатда ёмон натижа қайд этмагандик. Таркиб ҳам ёмон эмасди. Барча жамоадошларим билан биргаликда, янги мавсумда ҳам «Динамо»да қолиб, жамоа равнақи учун хизмат қилишни кўзлагандик. Бироқ, барчаси биз ўйлагандек бўлиб чиқмади.

- «Навбаҳор»ни танлашингизда жамоани яхши билганингиз муҳим омил вазифасини бажардими ёки бошқа сабаблар ҳам борми? - Айни пайтдаги жамоа раҳбарияти билан олдин ишлаганлигим боис ҳам «Навбаҳор»нинг таклифини ерда қолдирмадим. Умуман олганда 2011 йилги мавсумдаги натижамиз яхши бўлганлиги учун ҳам яна бир бор қайтишга қарор қилдим. - Гарчи «Навбаҳор»да тўп сурган бўлсангизда, таркибда ўзгаришлар кўп бўлди. Қолаверса, мавсумлар оралиғида ҳам жамоа сафига янги ўйинчилар қўшилишмоқда. Жамоага мослашиш қийин кечмадими?

- Олдин ҳам «Навбаҳор» шарафини ҳимоя қилганим боис жамоа мен учун бегона эмас. Шунга қарамай 2011 йили жамоада ўйнаган футболчиларнинг аксарияти ҳозир ҳам фаолиятларини Наманганда давом эттиришмоқда. Шу сабабли бир-биримизни тушуниш борасида ҳеч қандай муаммо бўлмайди деб ўйлайман. Қисқаси жамоага қисқа фурсат ичида киришиб кета оламан. «Навбаҳор» ўтган мавсумда олий лигадаги ўрнини қийинчилик билан сақлаб қолганлиги боис ҳозирда жамоа жиддий мақсадларни кўзламоқда. Шундай экан, таркибга яна янги ўйинчиларни қўшилиши кутилмоқда. - Сизга қизиқиш билдирган бошқа клублар хусусида ҳам маълумот бера оласизми?

- Назаримда, таклиф қилган жамоаларнинг номини айтишдан фойда бўлмаса керак. Негаки, танловни амалга ошириб бўлдим. Ўз сафига чорлаган 2-3 жамоа орасида «Навбаҳор» менга яқинроқ бўлгани, раҳбарият ва мураббийларни яхши таниганим боис шу клубни танладим. Қолаверса, наманганлик мухлисларни ҳам ҳурмат қиламан. Жамоа мухлислари қандай ҳолат бўлишидан қатъий назар «Навбаҳор»ни қўллаб-қувватлашга интилишади. Якуний қарорни қабул қилишимда, фидоий мухлисларнинг ҳам ўрни бор албатта.

Шуҳратбек ЖЎРАЕВ суҳбатлашди.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 8- тур

28.04.2017


Ўтган ўйинлар

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

15/04 Металлург - Навбаҳор 0:0

07/04 Навбаҳор - Машъал 1:0

31/03 Динамо - Навбаҳор 0:1

16/03 Навбаҳор - Нефтчи 1:1

 

 

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

6

5

15

2. Қўқон-1912

7

4

14

3. Навбахор

7

4

14

4. Динамо

7

4

13

5. Насаф

6

4

12

6. Машъал

7

3

11

7. Бухоро

7

3

10

8. Бунёдкор

6

2

9

9. Шўртан

7

3

9

10. Қизилқум

7

2

8

11. Олмалиқ

7

2

8

12. Пахтакор

7

2

7

13. Сўғдиёна

7

2

7

14. Обод

7

1

5

15. Нефтчи

7

1

5

16. Металлург

6

1

4

Олий лига-2017

28/04 "Пахтакор" "Навбаҳор"

28/04 "Машъал" – "Бунёдкор"

29/04 "Шўртан" – "Қўқон-1912"

29/04 "Динамо" – "Сўғдиёна"

29/04 "Қизилқум" "Насаф"

29/04 "Локомотив" – "Обод"

29/04 "Металлург" – "Бухоро"

29/04 "Нефтчи" – "Олмалиқ"

 

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ