pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Тоҳир Шамситдинов: “Молиявий масалалар вақтида амалга ошириляпти”
05.06.2017 15:23

«Навбаҳор» жамоасининг жорий йилги мавсумда кўрсатаётган ўйинлари мухлис-у мутахассисларда бирдай ижобий таассурот қолдиряпти. Жамоанинг ўтган йилги қониқарсиз иштирокидан сўнг бу йилдан бошлаб яна юқори даражадаги клубга айлантириш ишлари ажойиб тарзда уддаланяпти. Бироқ жамоани ўтган йилги баҳсларда олий лигада жон сақлаб қолиш учун имкон қадар ўз ёрдамини аямай келган Тоҳир Шамситдиновнинг бу йилги ишлари унчалик ҳам юришмаяпти. Боиси футболчи «Навбаҳор» иштирокидаги учрашувларда майдонга жуда кам тушириляпти. Шамситдинов сўнги бор 7-турда «Шўртан»га қарши баҳсда майдонга тушганди. Ниҳоят ўтган ҳафтада футболчи Ўзбекистон кубоги доирасида «Нефтчи»га қарши кечган учрашувда майдонга туширилди. Тажрибали ҳимоячи билан айнан шу ва бошқа масалалар юзасидан суҳбатлашдик. (Суҳбат "Нефтчи"га қарши Ўзбекистон кубоги 1/8 финал босқичи жавоб беллашуви доирасидаги ўйиндан аввал уюштирилган)
- Суҳбатимизни «Нефтчи»га қарши кечган дастлабки учрашув ҳақидаги фикрларингизни билишдан бошласак.
- Ушбу ўйинда албатта биз ижобий натижани кўзлаган ҳолда ҳаракат қилдик. Ҳамда бир қатор вазиятларга эга бўлдик. Бироқ ўйиннинг 10-дақиқасидаёқ Алишер Саматовга кўрсатилган қизил карточка ўйинимизга ўз таъсирини ўтказмасдан қолмади. Ушбу вазиятда ҳакам сариқ карточка кўрсатса ҳам бўларди. Боиси Саматов илк бор қоидани бузган ҳолда ҳаракат қилганди. Шуни инобатга оладиган бўлсак ўша вазиятда сариқ карточканинг ўзи етарли эди. Учрашувнинг бошидаёқ бир киши кам бўлиб қолганимизга қарамай кўплаб вазиятларга эга бўлдик. Агарда улардан фойдалана олганимизда мазкур баҳсда ғалаба ёки камида дуранг натижани қўлга киритган бўлардик. Лекин ҳали олдинда жавоб учрашуви ҳам бор. Насиб қилса мазкур баҳсда ғалаба қозониб мухлисларни хурсанд қилган ҳолда кейинги босқичга чиқиш  вазифасини уддалашга ҳаракат қиламиз.
- Илҳом Мўминжонов ўйиндан олдин таркибда муайян ўзгаришларни амалга оширди. Айтайлик жамоа етакчиларининг айримларини майдонга тушмаганлиги мағлубиятга сабаб бўлмадимикин?
- Асло ундай деб ўйламайман. Боиси ушбу баҳс «дерби» мақомига эга эканлиги билан муҳим аҳамият касб этарди. «Дерби» эса фақат ғалаба учун ўйланадиган ўйин. Қайсидир маънода майдонга захира футболчилари ёки иккинчи таркиб ўйинчилари билан тушиш мумкин эмас. Ҳар қандай «дерби» баҳси ундай ўйинлар сирасига кирмайди.
- «Навбаҳор»нинг сўнги турларда қайд этаётган натижаларида ҳакамларнинг ҳам ҳиссаси бор деб  ҳйлайсизми?
- Тўғрисини айтганда майдондаги футболчиларнинг ҳакамлар қабул қилган қарорлар юзасидан фикр юритишга ақли етади. Бироқ ҳакамнинг ишига аралашиш, уларни муҳокама қилишни ўзимга эп кўрмайман. Биламизки ҳакамлар қарор қабул қилиб бўлгандан кейин барибир уни ўзгартиришмайди ва ўз қарорларини тўғри деб баҳолашади.
- Ҳакамларнинг жамоа зарарига чиқараётган қарорларида футболчиларнинг агрессив ҳаракатларига сабаб бўлмаяптимикин?
- Йўқ, ундай деб ўйламайман. Очиғини айтганда жамоанинг деярли барча ўйинчилари агрессив ўйин кўрсатишга мойил футболчилар. Энди агрессив ҳаракат деганда фақат салбий ҳаракатларни тушиниш нотўғри. Сабаби бундай жиҳатга эга футболчилар жамоанинг бошқа ўйинчиларига руҳий далда бериб уларни олдинга ундашда асқотишади. Бу ҳолат жамоанинг зарарига ишлаяпти дейиш нотўғри.
- Сўнгги ўйинларда кузатилаётган нохуш ҳодисалар футболчиларнинг руҳиятига салбий таъсир ўтказиб қўймаяптими? Умуман олганда бугунги кунга келиб жамоадаги ички муҳит қай даражада?
- Жамоадаги ички муҳит аъло даражада. Албатта муҳитнинг ижобийлигидан жамоа яхши савиядаги ўйинларни кўрсатиб келяпти. Руҳият масаласига келадиган бўлсак, бош мураббий футболчиларни ўйиндан-ўйинга қадар муносиб тарзда таёрлаб келяпти.
- Жамоа бош мураббийи Илҳом Мўминжоновнинг клубда олиб бораётган ишлари Сизда қандай таассурот қолдиряпти?
- Маълумки ҳар бир мураббийнинг ўзининг иш юритиш услуби бўлади. Барча мураббийлар футболга бўлган қараши ва фикрлари орқали иш юритишади. Жумладан Илҳом Мўминжонов ҳам яхши малакага эга мураббий эканлигини исботлаб бера оляпти. Унинг жамоада олиб бораётган ислоҳотлари яхши самара келтиряпти.
- Тоҳир ака, олий лига баҳслари доирасидаги учрашувларнинг 7-турида Наманганда «Шўртан»га қарши кечган учрашувда майдонга тушганингизча Сизни кейинги тур учрашувларида қайтиб майдонда учратмадик. Бу нима боғлиқ?
- Ҳозирда менда жароҳат ёки майдонга тушишимга ҳалақит берадиган ҳеч қандай жиҳат мавжуд эмас. Юқорида таъкидлаганимдек ҳар бир мураббий ўйинга ўз қарашлари ва тактикаси асосида режа тузади. Эҳтимол мен мураббийнинг тактикасига мос келмаётгандирман. Умуман олганда эса бу ҳақда аниқ маълумот бера олмайман.
- Бош мураббий билан мазкур масала юзасидан суҳбатлашиб кўрмадингизми?
- Очиғини айтганда бу борада Илҳом Мўминжонов билан суҳбатлашмадим. Лекин бош мураббий билан ўртамиздаги муносабат яхши, ҳеч қандай тушунмовчилик ёки хафагарчилик юзага келмаган. Бундай вазиятда мендан фақат машғулотларда ўзимни кўрсатиш ҳамда менга бериладиган имкониятни кутиш талаб этилади.
- Кўряпмизки «Навбаҳор» жамоасининг энг кучли чизиғи бу - ҳимоя. Сизнингча ҳам шундайми?
- Албатта. Чунки ҳозирда жамоа таркибида саккиз нафар ҳимоячи мавжуд. Ҳар бир нуқтага иккитадан ўйинчи тўғри келади. Шу туфайли жамоада жуда катта рақобат юзага келган. Бунинг натижасида эса кам гол ўтказиляпти. Эътибор берган бўлсангиз сўнгги турларга қадар олий лигада энг кам гол ўтказиб юборган жамоалар қаторида бораётгандик.
- «Навбаҳор»нинг олий лигадаги имкониятини қандай баҳолайсиз?
- Агарда жамоа кейинги ўйинларни ҳам ҳозиргидан кам бўлмаган натижалар билан давом эттирса, муҳим ва керакли очколарни қўлга кирита олса, якунда совриндорлар қаторидан жой эгаллаши мумукин. Шахсан жамоа бунга ҳақли деб ҳисоблайман.
- Биз биламизки, «Навбаҳор» жамоасининг аввалги мавқеини тиклаш мақсадида олдинги йилларда ҳам бир қатор ишлар амалга оширилди. Бироқ якунига етказилмаган саъй-ҳаракатлар оқибатида жамоанинг натижалари ўзгаришсиз қолиб кетаётган эди. Бу йили «Навбаҳор» мавсум сўнгига қадар ҳозиргидай мувафаққиятли иштирок этиши қай даражада ишонарли?
- Албатта жамоа таркибини сақлаб қолиш бу раҳбариятга боғлиқ масала. Агарда раҳбарлар жамоага иккинчи даврада ҳам худди ҳозиргидай эътибор қаратиб, етарли шарт-шароитларни яратиб бера олишса, жамоа бемалол совриндорлар қаторидан жой эгаллайди. Масалан ҳозирда раҳбарият томонидан футболчиларга юқори даражада имконият ва шароитлар яратиб берилаяпти. Молиявий масалалар ҳам ўз вақтида амалга ошириляпти. Демоқчиманки, ҳаммаси худди шундай давом этадиган бўлса, жамоа олий лига баҳсларини кучли учликда якунлашини кутса бўлади.
- Бу йилги олий лигаси савияси ҳақидаги фикрларингиз.
- Кўриниб турибдики бу йилги олий лига савияси аввалги йилларга қараганда анчайин ошди. Элитада эътиборга молик ўзгаришлар юз берди. Мавсум бошида турнир жадвали кучли тўртлигида кутилмаган ҳолатлар юзага келди. Хусусан дастлаб «Динамо» жамоаси турнир пешқадамлигини қўлга олди, кейин эса «Қўқон-1912» жамоаси ўзини кўрсатди. қолаверса «Навбаҳор» кучли тўртталикдан тушмай келди. Қисқасини айганда, бу йилги учрашувлар ўзига хос қизиқарли руҳда ҳтяпти. Деярли барча жамоаларимиз бир хил кучга эга. Бунинг натижасида эса ҳар бир жамоа майдонга фақат ғалабани кўзлаган ҳолда майдонга тушяпти. Фикримни бевосита асосини эса жамоаларнинг турнир жадвалида анчайин зич жойлашгани исботлайди.
- Ўзбек футболининг янада савияли равнақ топишида кўпроқ нималарга эътибор қаратиш керак деб ўйлайсиз?
- Биринчи навбатда болалар футболига катта эътибор қаратиш керак. Қолаверса олий лигадаги профессионал жамоалар сонини кўпайтириш ва юқори савиядаги легионерларни жалб қилиш орқали олий лигани кучайтириш керак. Чунки биламизки чемпионатни кучайтирмасдан туриб ҳеч қандай ўсишга эришиб бўлмайди.
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг жаҳон чемпионатига чиқиш имкониятларини қандай баҳолайсиз?
- Менимча барчаси ўз қўлимизда. Агарда жамоамиз ўз ўйинини намойиш этиб керакли очколарни қўлга кирита олса, бемалол жаҳон чемпионатига чиқиш вазифасини уддалай олади. Мана масалан терма жамоамизни яқинда Эронга қарши баҳс кутиб турибди. Агарда мазкур учрашувда йигитларимиз ғалабани қўлга кирита олишса имкониятларимиз янада ортади. Аксинча, мағлубиятга учраладиган бўлса жамоамиз анчайин қийин вазиятга тушиб қолади. Шу ўрнида ушбу учрашувда вакилларимизга омад тилаб қоламан.
- Бугунги кунда ўзбек футболида тўпурар ҳужумчилар муаммоси бўй кўрсатмоқда. Нима деб ўйлайсиз, жамоаларимизда ҳужумчилар билан алоҳида иш олиб борадиган мураббий керакмикин?
- Албатта керак, лекин бу ишни болалар футболида амалга ошириш мақсадга мувофиқ бўларди. Ўйлашимча, ёш ҳужумчилар руҳиятига мураббийлар томонидан профессионал ҳужумчилар сифатлари сингдирилса бу келажакда ўз самарасини беради. Масалан мен «Пахтакор» академиясида вояга етган бўлсам, мазкур академияда мураббийлар барча ёш футболчилар билан алоҳида шуғулланиб, уларга керакли маслаҳатларини берган ҳолда маҳоратли футболчиларни етиштириб чиқаришади.
- «Пахтакор» ҳақида сўз очдингиз. Жамоанинг бу йилги салбий натижалари нима билан боғлиқ?
- «Пахтакор» жамоасида сўнгги икки уч йил ичида авлодлар алмашинуви юз беряпти. Жамоа асосан ўз тарбияланувчиларига имконият яратиб, уларни малакали футболчи қилиб етиштириш мақсадида фақат ёшларга таянган ҳолда ўйин олиб боряпти. Бу эса натижаларнинг бир оз пасайишига олиб келган бўлиши мумкин. Аммо, келажакда ушбу футболчилар маҳоратларини намойиш этиб жамоа учун ижобий натижаларни қўлга киритишади деб ўйлайман.
- Мароқли суҳбатингиз учун раҳмат. Кейинги ишларингизда мувафаққиятлар тилаб қоламиз.
- Раҳмат.
“Аср футболи” газетасидан олинди.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 16- тур

05.08.2017


Ўтган ўйинлар

25/06 Насаф - Навбаҳор - 4:0

20/06 Навбаҳор - Олмалиқ 1:1

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

15

11

35

2. Қўқон-1912

15

7

27

3. Насаф

14

8

26

4. Олмалиқ

15

6

24

5. Пахтакор

15

7

24

6. Бухоро

15

7

23

7. Металлург

15

6

20

8. Машъал

15

5

20

9. Қизилқум

15

5

20

10. Динамо

15

5

19

11. Навбахор

15

4

19

12. Бунёдкор

14

4

18

13. Сўғдиёна

15

5

17

14. Шўртан

15

5

15

15. Нефтчи

15

2

11

16. Обод

15

2

9

Олий лига-2017

05/08 "Обод" - "Навбаҳор"

05/08 "Динамо" - "Металлург"

05/08 "Нефтчи" - "Шўртан"

05/08 "Олмалиқ" - "Бухоро"

06/08 "Қизилқум" - "Пахтакор"

06/08 "Насаф" - "Қўқон-1912"

06/08 "Сўғдиёна" - "Бунёдкор"

07/08 "Локомотив" - "Машъал"



Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ