pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
«Навбаҳор» ўз мавқеини тиклайди!
06.02.2013 00:00

Наманганнинг «Навбаҳор» клуби раҳбариятида ўзгаришлар амалга оширилганидан хабарингиз бор. Ўтган ҳафтада ОАВ вакиллари ва жамоанинг жонкуяр мухлислар клуб раҳбарлари билан учрашувда қатнашиб ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди. Йиғилишда Наманган вилоят ҳокимлигининг маданият ва спорт ишлари бошқармаси бошлиғи Расул Низамбаев, Наманган вилоят футбол федерацияси биринчи вице-президенти Баҳром Холмирзаев, «Навбаҳор» футбол клуби спорт директори Толиб Абдуллаев, жамоа бош мураббийи вазифасини бажарувчи Усмон Асқаралиевлар иштирок этишди.

Йиғилиш аввалида вилоят футбол федерацияси биринчи вице-президенти Баҳром Холмирзаев сўз олиб, «Навбаҳор» жамоасининг 2012 йилги мавсумдаги иштироки хусусидаги фикрлари билан ўртоқлашди. Холмирзаев ўтган мавсумни жамоа учун ўта омадсиз келганлигини эътироф этиб, йўл қўйилган хато ва камчиликлар хусусида сўз юритди. Холмирзаев 2011 йилги мавсумн иккинчи ярмидаги муваффақиятли иштирокдан кейин клуб раҳбарияти ўша пайтдаги таркиб ўзагини сақлаб қолган ҳолда жамоага бир-икки нафар тажрибали ўйинчини жалб этиш орқали муносиб жамоани шакллантириш мумкинлигини билдириб, амалда бу ишларнинг акси бўлганлигини айтди.

Шунингдек, Баҳром Муҳиддинович клубда селекция ишларини ҳам тўғри йўлга қўйилмаганлигини куюниш билан эътироф этди. Таркибга жалб қилинган Николай Риндюк, Ринат Байрамов каби футболчиларни ўзларига билдирилган ишончни умуман оқлай олишмаганлигини ҳам гапириб ўтди. Қолаверса, чемпионатнинг 2-туридан кейин «Навбаҳор»га таклиф этилган туркманистонлик мутахассис Александр Клименкони ҳам жамоада самарали тарзда фаолият олиб бора олмаганлиги хусусида ҳам фикр юритди. Тартиб-интизомни бўшашиб кетганлиги ва етакчи футболчилар Виталий Почуев, Санжар Асқаралиев, Артурас Фоменко ва Илхом Бойдедаевларни давралар оралиғида бошқа клубларга кетиб қолиши ҳам жамоанинг натижаларини салбий кўриниш олишига хизмат қилганлигини таъкидлади.

Шундан сўнг Расул Низамбаев ҳам сўз олиб, клубда рўй берган ўзгаришлар хусусида гапириб ўтди. Низамбаев олдинги клуб директори Дилмурод Мамаджановни вилоят раҳбарларининг қарори туфайли эмас, аксинча ўз хоҳишига кўра клубдан кетганлигини йиғилганларга маълум қилди. Низамбаев нутқи давомида эндиликда клуб тақдирини кенгаш ҳал этишини билдирди: - Жамоа бош мураббийи масаласига нуқта қуйилган. Усмон Асқаралиев бош мураббий вазифасини бажаради. У мард бўлиб, ваъда бериб жамоа бошқарувини ўз қўлига олди. Иккинчидан, ижро аппаратида вице-президент вазифасини бажараман. Ёнимда вилоят футбол федерация биринчи вице-президенти Баҳром Холмирзаев ва Ўзбекистонда футболни қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг Наманган вилояти бўлими директори Машраб Алихановлар ҳам яқиндан ёрдам беришади. Жамоа ижрочи директори лавозимида Ғанишер Исмоилов иш олиб боради. Жамоани шакллантириш, уни мавсумга тайёрлаш Толиб Абдуллаев Усмон Асқаралиевлар зиммасига юкланади.

Жамоа бош мураббийи вазифасини бажарувчи Усмон Асқаралиев ҳам ўз фикрлари билан ўртоқлашди: - Айни пайтда таркибни шакллантириш мақсадида бир қатор футболчилар билан музокаралар олиб борилмоқда. Лекин, кимлар билан музокараларга киришганимиз хусусида айта олмайман. Барча масалалар ҳал этилгач, сафимизга қўшилиши мумкин бўлган футболчиларни мухлисларга таништирамиз. Агарда кўп эмас, тўртт нафаргина янги ўйинчини жамоага жалб эта олсак, бемалол ҳар қандай жамоага рақобат кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Ёшлар ўйинчиларимиздан Мурод Раҳмонов ва Муҳаммад Абдуллаевлар ҳозирда асосий таркибда шуғулланишмоқда. Ҳеч қачон ёшларнинг йўлини тўсмайман. Албатта уларга имконият берилади. Янги номларни кашф этиш учун қўлимиздан келган барча ишни амалга оширамиз. Шу кунларда жамоага маҳоратли ҳужумчи қидирмоқдамиз. Бундан ташқари ярим ҳимоядаги камчиликларни тўлдириш учун таркибга тажрибали ўйинчиларни жалб қилишимиз талаб этилади. Марказда муносиб тарзда тўп сура оладиган Азим Аҳмедов, Элмурод Низомбоев, Аъзам Алиев, Акрам Баҳриддинов каби ўйинчиларимиз бор. Уларнинг сафига маҳоратли футболчини қўша олсак, мақсадга мувофиқ бўлади. Агарда муносиб номзодлар юртимизда топилмаса у ҳолда хориждан тажрибали легионерларни жалб этишни мўлжаллаб турибмиз.

Усмон Асқаралиев жамоа машғулоти бошланиши туфайли, йиғилишни эртароқ тарк этди. Шундан сўнг мухлислар ўзларининг қизиқтирган саволлари билан мурожаат қилишди. Низамбаев ва Холмирзаевлар уларнинг барча саволларига жавоб қайтаришди. Шу билан биргаликда, мухлислар ўз таклифларини ҳам ўртага ташлаб, «Навбаҳор»нинг аввалги мавқеини тиклашни талаб қилишди. Уларнинг бу талабига жавобан Низамбаев ўз фикрларини билдириб ўтди. Унинг фикрига кўра клуб янгича йўналиш бўйича фаолият юритиши эътироф этилди. Бундан ташқари таркибга футболчиларни жалб қилишда номларга эмас, аксинча иқтидорли ўйинчиларга аҳамият берилишини билдирди. Дўстона руҳда ўтган йиғилиш сўнггида «Навбаҳор»нинг жонкуяр мухлислари жамоанинг янги мавсумдаги иштирокига омад тилашди.

 

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 8- тур

28.04.2017


Ўтган ўйинлар

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

15/04 Металлург - Навбаҳор 0:0

07/04 Навбаҳор - Машъал 1:0

31/03 Динамо - Навбаҳор 0:1

16/03 Навбаҳор - Нефтчи 1:1

 

 

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

6

5

15

2. Қўқон-1912

7

4

14

3. Навбахор

7

4

14

4. Динамо

7

4

13

5. Насаф

6

4

12

6. Машъал

7

3

11

7. Бухоро

7

3

10

8. Бунёдкор

6

2

9

9. Шўртан

7

3

9

10. Қизилқум

7

2

8

11. Олмалиқ

7

2

8

12. Пахтакор

7

2

7

13. Сўғдиёна

7

2

7

14. Обод

7

1

5

15. Нефтчи

7

1

5

16. Металлург

6

1

4

Олий лига-2017

28/04 "Пахтакор" "Навбаҳор"

28/04 "Машъал" – "Бунёдкор"

29/04 "Шўртан" – "Қўқон-1912"

29/04 "Динамо" – "Сўғдиёна"

29/04 "Қизилқум" "Насаф"

29/04 "Локомотив" – "Обод"

29/04 "Металлург" – "Бухоро"

29/04 "Нефтчи" – "Олмалиқ"

 

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ