pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Илҳом Мўминжонов: “Вазиятлардан фойдалана олмаслик дурангни таъминлади”
27.05.2017 22:15

“Навбаҳор” ва “Бунёдкор” жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Навбаҳор” бош мураббийи Илҳом Мўминжонов қатнашиб, ОАВ вакилларининг саволларига жавоб қайтарди: - Бугунги ўйин дуранг натижага мос бўлди. Вазиятлардан унумли фойдаланилганида “Бунёдкор” ҳам, “Навбаҳор” ҳам якунда ғалаба қозониши мумкин эди. Лекин, якунда ғалаба қозониш ҳеч бир жамоага насиб этмади. Ҳар бир мураббий якунига етган учрашувдан сўнг олий лига тақвими ва мусобақа жадвалига назар ташлайди. Бугунги дуранг натижадан кейин ҳам жамоамиз мусобақа жадвалидаги мавқеини сақлаб қолди. Олдимизда яна учта ўйин бор. Навбатдаги учрашувларда ҳам имкон қадар яхши ҳаракат қилиб, биринчи даврани кучли бешталикда якунлашга ҳаракат қиламиз. Ҳакамлар ҳақида нима ҳам дейиш мумкин? Футболчиларимизни “Бунёдкор” жарима майдончаси ичида йиқилишлари кўп кузатилди. Цейтлин мамлакатимизнинг тажрибали ҳакамларидан бири саналади. Шундай экан унинг чиқарган қарорлари тўғри бўлди деб ўйлайман. Агарда қоида бузилганида рақиб дарвозасига пенальти белгиланарди. Ўйинчиларимиз гол уриш учун астойдил интилишди. Шу сабабли, улар ҳакамлардан пенальти белгилашни ҳам сўрашди. Бу футбол, ҳакамларга баҳо қўя олмайман. Ҳаётда ҳамма адашади. Битта ўйин билан ҳаёт тўхтаб қолмайди. Айни пайтда бор эътиборимизни 31 май куни “Нефтчи”га қарши кубокдаги жавоб ўйинига қаратамиз. Шундан сўнг тўрт кунлик таътилга чиқиб биринчи давранинг сўнгги учрашувларига тайёргарлик кўришни бошлаймиз. Охирги ўйинларда максимал даражада очколар тўплаб, мусобақа жадвалидаги мавқеимизни сақлаб қолишга ҳаракат қиламиз. 
Бугун асосий таркибнинг  беш нафар футболчини йўқлиги билинди. Шунга қарамай, майдонда ҳаракат қилган футболчиларимизга раҳмат айтаман. Айни пайтдаги ўйинчилар билан “Навбаҳор” бунданда яхши ўйин кўрсатиши лозим. Етакчиларимиз секин-аста сафга қўшилишади. Энг асосийси эртадан машғулотларга Ойбек Қиличев қўшилади. Мамлакат кубогида раҳбарият томонидан максимал натижани қайд этиш вазифаси қўйилган. Ҳар бир мураббий ва футболчи мамлакат кубогида ғолиб чиқиш ва ҳеч бўлмаганда финалга чиқишни орзу қилади. Шундай экан бизни ҳам кубокда ғолиб чиқиш ниятимиз бор. 

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 22-тур

21.09.2017


Ўтган ўйинлар

16/09 Навбаҳор - Металлург 2:1

07/09 Машъал - Навбаҳор 2:1

26/08 Навбаҳор - Динамо 1:0

19/08 Нефтчи - Навбаҳор 1:1

12/08 Навбаҳор - Қизилқум 3:2

 

 

Турнир жадвали

Жамоа

Ў

Ю

О

1

Локомотив

20

14

45

2

Бухоро

21

11

37

3

Насаф

20

11

35

4

Пахтакор

20

10

35

5

Бунёдкор

21

9

35

6

Қўқон-1912

21

9

34

7

Машъал

20

9

33

8

Навбахор

21

8

32

9

Олмалиқ

20

8

31

10

Металлург

21

8

26

11

Қизилқум

21

6

26

12

Динамо

21

5

22

13

Сўғдиёна

20

6

22

14

Шўртан

21

6

19

15

Нефтчи

21

2

13

16

Обод

21

2

9


 

Олий лига-2017

21/09 "Локомотив" - "Пахтакор"

21/09 "Шўртан" - "Навбаҳор"

21/09 "Динамо" - "Бунёдкор"

22/09 "Машъал" - "Бухоро"

22/09 "Металлург"-"Қўқон-1912"

22/09 "Нефтчи" - "Сўғдиёна"

22/09 "Қизилқум" - "Олмалиқ"

22/09 "Обод" - "Насаф"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ