pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Кун тартибида «Навбаҳор» мавзуси

Кун тартибида «Навбаҳор» мавзуси Хабарингиз борки, «Навбаҳор» жамоаси навбатдаги чемпионатни муносиб тарзда бошлай олмади. Наманганликлар шу кунгача икки ўйинни сафарда ўтказиб, дастлаб «Пахтакор»га кейин эса «Сўғдиёна»га имкониятни бой беришди. Олдинда «лочинлар»ни «Насаф» ва «Локомотив»га қарши кечадиган муҳим баҳслар кутиб турибди. Чемпионатдаги омадсиз старт жамоа мухлисларини ташвишга солмай қўймади. Айнан шу сабабли 23 март куни клуб раҳбарияти, мураббийлар, ОАВ вакиллари ҳамда мухлислар ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Йиғилишда Наманган вилоят футбол федерацияси 1-вице президенти Б.Холмирзаев, «Навбаҳор» футбол вице президенти Р.Низамбаев, «Навбаҳор» футбол клуби ижрочи директори Ғ.Исмаилов, спорт директори Т.Абдуллаев, жамоа бош мураббийи М.Байрамов, катта мураббий У.Асқаралиевлар иштирок этиб, журналистлар ва ишқибозларнинг қизиқтирган саволларига жавоб қайтаришди.

Йиғилиш аввалида чемпионат стартидаги омадсизлик хусусида жамоа катта мураббийи Усмон Асқаралиев ўз фикрлари билан ўртоқлашди: «Биринчи навбатда ўзимни оқлаш ёки баҳона қилиш ниятим йўқ. Жамоани қишки йиғинларда мавсумга тайёргарлик кўриш борасида кеч қолиши, футболчилар истиқомат қиладиган клуб қароргоҳини йўқлиги ва ўзимизга керакли бўлган футболчиларни тўла-тўкис таркибга жалб қила олмаганимиз чемпионатни муваффақиятсиз тарзда бошлашимизга сабаб бўлди. Биз мавсумга тайёргарлик кўриш борасида кеч қолдик. Айнан шу ҳолат мени олдин ҳам ташвишга солганди. Олдинги йиғилишда мухлислардан бири худди шу мазмундаги саволни берганида ҳақ эди. Ўшанда буни ҳис қилиб турган бўлсамда, ишқибозларимизни ранжитмаслик мақсадида ушбу ҳолатга урғу бермагандим. Мавсум арафасида ўтказилган йиғинлар давомида кўплаб футболчиларни синовдан ўтказдик. Бировни ёмонлаш эмас, аммо ўтган йили қилинган ишларни асорати ўз таъсирини ўтказяпти. Ишонч билдириб сафга қўшилган ўйинчиларнинг жисмоний ва техник ҳолати кўнгилдагидек эмас. Тўғри мавсумолди тайёргарлик даврида кўплаб жамоалар билан назорат ўйинлари ўтказдик. Аммо, олий лига клублари билан ҳеч бўлмаганда 10 та учрашув ўтказганимизда мақсадга мувофиқ бўларди. Ҳали қиладиган ишларимиз кўп. Бугун юзага келган вазиятдан нафақат ишқибозларимиз, балки жамоанинг ўзи ҳам ҳайратда. Йўл қўйилган хато ва камчиликларни тўғрилаш учун қўлимиздан келган барча ишларни амалга оширамиз. Умид қиламанки, ҳали хаммаси яхши томонга ўзгаради».

Йиғилиш пайтида айрим мухлислар айни пайтда жамоа шарафини ҳимоя қилаётган бир қатор футболчиларни кескин танқид остига олишди. Ишқибозлар асосий таркибда майдонга тушаётган Виталий Почуев, Тимур Султонов ва Абдумажид Тоировларни жамоа ўйинини бузаётган ўйинчилар сифатида танқид қилишди. Айнан ушбу футболчиларнинг жисмоний ҳолатини кўнгилдагидек эмаслиги мағлубиятларга олиб келаётганлиги кескин қораланди. Мухлислар шу ўринда тажрибали посбон Денис Романенкодан ҳам қониқиш ҳосил қилмаётганликларини эътироф этишди. Шу сабабли улар мураббийлардан маҳаллий ёшларга кўпроқ эътибор беришни талаб қилишди. Ишқибозларнинг бу тарзда билдирган эътирозларига Асқаралиев қуйидагича изоҳ берди: «Айни пайтда нафақат юқорида номлари келтирилган футболчилар балки бошқа ўйинчиларнинг ҳам жисмоний ҳолати оптимал даражада эмас. Ҳозирда бу каби камчиликларни бартараф этиш устида иш олиб бормоқдамиз. Романенко масаласида фикр юритадиган бўлсак, хабаринглар борки мавсумлар оралиғида таркибга Мочаловни қўшиб олдик. Бу ишни жамоа келажагини ўйлаб амалга оширдик. Ҳозирда Викторнинг машғулотлардаги хатти-ҳаракатларини кўриб, киши иккиланиб қолади. Кейинги ўйинларда албатта унга ҳам имконият берилади».

Мухлислар мавсумлар оралиғида жамоанинг деярли барча машғулотларида иштирок этган айрим ўйинчиларни ҳозирда ҳаттоки захира ўриндиғида ҳам учратмаётганликларини эътироф этишди. Улар бунга мисол тариқасида иқтидорли ҳисобланаётган Соҳиб Абдуллаевни келтиришди. Йиғинларда ўзини кўрсатган футболчилар бир четда қолиб чемпионат арафасида сафга қўшилган футболчиларни нима сабабдан асосий таркибда майдонга тушаётганлиги борасидаги савол ҳам мухлисларнинг қизиқтирди: «Абдуллаевни оладиган бўлсак, ушбу футболчини меҳнатсеварлиги яхши ҳолат. Бироқ, уни асосий таркибда майдонга туширишга бироз эртароқ. Албатта ушбу ҳужумчимизга ҳам имконият яратиб берамиз».

2012 йилги чемпионатда ишончли ўйинлари билан мухлислар эътиборини қозонган Собир Ҳамидовни нима сабабдан асосий таркибда кўринмаётганлиги ҳам ишқибозларга қизиқ туюлди. Ёдингизда бўлса ушбу футболчи қишки тайёргарлик пайтида Самарқанднинг «Динамо» клубига ҳам бориб келишга улгурганди. Умуман олганда Ҳамидов йиғинларда тўлиқ тарзда қатнаша олмаганлигини эътироф этиш жоиз. Аввалига ярим ҳимоячи ўтган мавсум сўнггида ортирилган жароҳат сабабли даволанишга мажбур бўлди. Кейинчалик эса Собирни бошқа жамоа ахтарганлиги аён бўлди. Бу ҳақда жамоа катта мураббийи Асқаралиев ҳамда клуб вице президенти Низамбаевлар мухлисларга ахборот беришди. Уларнинг фикридан футболчини бошқа жамоага ўтиш мақсадида машғулотларда тўлақонли равишда қатнашмаганлигини пайқаш қийин бўлмади. Ҳамидов хусусида Низамбаев қуйидагиларни қўшимча қилди: «Очиғини айтганда Ҳамидовдан сўнгги паллада воз кечишни ҳам ўйлагандик. Футболчи мавсумлар оралиғида ўзига жамоа қидириш билан банд бўлганлиги боис чемпионатга кўнгилдагидек тарзда ҳозирлик кўра олмади. Собир томонидан қўйилган шартларни барчасини бажарганмиз. Эндиликда футболчи ўз ишига профессионал тарзда ёндошиш талаб этилади».

Кўпчиликка сир эмаски, сўнгги йилларда «Навбаҳор» футбол клубида моддий томондан қатор қийинчиликлар юзага келаётганди. Хўш айни пайтда бу борада қандай муаммолар бор. Бу саволга клуб вице президенти Расул Низамбаев жавоб қайтарди: «Жамоа билан шартнома тузган барча футболчиларга шартномада кўрсатилган пул маблағлари берилган. Бундан ташқари жамоа аъзолари февраль ойи учун белгиланган ойлик маошларини ҳам олишга улгуришган. Айни пайтда ҳеч кимдан қарзимиз йўқ. Ҳаттоки, клуб ҳисоб рақамида маблағ ҳам мавжуд. Шундай экан, футболчилар ўйинларда ўзларини ҳар томонлама кўрсатиб, жамоа ютуқлари учун ҳаракат қилишлари керак».

Сўнгги пайтларда мухлислар орасида клуб раҳбарияти томонидан мураббийларга таркибни аниқлашда босим ўтказилаётганлиги борасидаги гап-сўзлар ҳам юзага чиққанди. Йиғилишда ушбу масалага ҳам ойдинлик киритилди. Низамбаев бу ҳақда гапирар экан, мураббийларга ҳеч қандай босим ўтказилмаётганлигини эътироф этиб, қуйидагиларни гапирди: «Жамоа сафида майдонга тушадиган футболчилардан иборат таркибни мен аниқламайман. Натижа учун доимо мураббийлар жавоб беришади. Шундай экан таркибни ҳам уларнинг ўзлари тузишади. Шу пайтга қадар мураббийларга фалон футболчини майдонга туширасан ёки пистончини алмаштир деб айтмаганман. Бунга ҳаққим йўқ. Агарда мураббийлар ўйин ёки таркиб борасидаги фикрларим билан қизиқишса ўз қарашларимни айтишим мумкин. Ўшанда ҳам учрашувдан кейин гапиришим мумкин». Ўз навбатида катта мураббий Асқаралиев ҳам раҳбарият томонидан таркибни аниқлашда босим бўлмаётганлигини таъкидлади.

Клуб вице президенти «Сўғдиёна»га қарши ўтган учрашувдаги мағлубият учун жамоа раҳбариятидан тортиб, оддий маъмургача жаримага тортилганлигини маълум қилди. Низамбаев футболчилар ғалаба қозонганда мукофот пулини олишни билишар экан, имконият бой берилганда жарима тўлашларини билдирди. Клуб раҳбари ҳар бир жамоа аъзоси бир ойлик иш ҳақи миқдорида жаримага тортилганлигини ҳам мухлисларга ошкор қилди.

«Сўғдиёна» билан ўтган ўйинда мураббийлар нима сабабдан маҳоратли ярим ҳимоячи Илҳом Бойдедаевни захирадан майдонга тушганлиги борасидаги саволга ҳам Низамбаев жавоб қайтарди. «Илҳомни таркибга киритилишига қарши бўлгандим. Негаки, Бойдедаев ўйиндан бир кун ўтказилган машғулот чоғида жамоа руҳиятини кўтариш ўрнига футболкасини мураббий олдига ечкан ҳолда машғулотни ўзбошимчалик билан тарк этган. Бундай хатти-ҳаракатни ҳар қандай клуб раҳбари ва мураббий ҳам қоралайди. Шундай экан, мураббийларнинг ўзлари ҳам ярим ҳимоячини жазолашди. Агарда бундай хатти-ҳаракат учун кескин чора кўрмасангиз, эртага бошқа бир футболчи ҳам худдий шундай йўл тутишига имконият яратиб берилган бўлади. Бойдедаев тартибни бузмаганида, асосий таркибда майдонга тушарди. Оқибатда, футболчи жазо олиш билан бир қаторда жамоани ҳам қийин аҳволга солиб қўйди».

Мухлислар мавсумлар оралиғида жамоа машғулотларида қатнашган Лочин Солиев, Аюбхон Нўъмонов каби футболчиларни нима сабабдан «Навбаҳор»да қолмаганликлари билан ҳам қизиқишди. Бу саволга ҳам Низамбаев жавоб қайтарди: «Солиев билан ўзим музокара олиб бордим. Футболчи жамоа сафида икки кун машғулот ўтказишга ҳам улгурди. Шундан сўнг ҳужумчи унга 100 млн. сўм миқдоридаги кўтарма пули берилсагина жамоа билан шартнома имзолашини билдирди. Бизнинг назаримизда, футболчи бундай нархга арзимайди. Ахир шунча маблағ сарф этилгандан кейин уни фойдаси ҳам бўлиши керакку. Маблағни берсагу, Солиев буни оқламаса ким ютқазади. Ахир мен Абрамович эмасманку, чўнтагимдан пул санаб, зарарни қоплайдиган. Бир сўз билан айтганда мураббийларнинг талабидан келиб чиққан ҳолда таркибни шакллантирдик. Улар зарур деган футболчилар билан шартномалар имзоланди». Бундан ташқари Асқар Жадигеровни ҳам таркибга нима сабабдан қўшилмаганлиги ишқибозларнинг назаридан четда қолмади. Асқар Жадигеровни ҳам катта миқдордаги пулни сўраганлиги ойдинлашди.

«Сўғдиёна»га қарши учрашувни бевосита Зоминдаги ўйингоҳда томоша қилган мухлислар ўйин давомида тажрибали ҳакамлардан бири Равшан Эрматовни мезбонлар фойдасига қарорлар қабул қилганлигини кўп бор гапиришди. Йиғилишда ушбу масала ҳам ишқибозлар назаридан четда қолмади. Клуб вице президенти мағлубиятларда ҳакамларни айблайвериш нотўғри эканлигини маълум қилди: Зоминда «Сўғдиёна» билан кечган ўйинни видеотасмасини қайта кўриб чиққанимизда, ҳакамларни айрим камчиликлари кўзга ташланди. Хусусан биринчи гол киритилаётган вазиятда Романенкога нисбатан қўполлик ишлатилганлиги аён бўлди. Ана шундай ҳолатни Равшан Эрматовдек ҳакамни пайқамасликка ҳаққи йўқ эди. Лекин, шу вазиятни яратиб берган ўзимизнинг футболчилар эмасми? +арс икки қўлдан чиқади деб бежизга айтишмайди».

Дастлабки икки ўйиндаги мағлубиятдан кейин айрим мухлислар айни пайтда катта мураббий вазифасида ишлаб келаётган Усмон Асқаралиевни истеъфосини сўрашгача боришди. Бу оҳангдаги саволга эса мураббийнинг ўзи жавоб қайтарди: «Худога шукрки, ўзимга яраша обрў эътиборга эгаман. Агарда кўнгилдагидек натижа қила олмасам, ўз хоҳишим билан жамоадан кетаман. Лекин, мухлисларни менга эшикни кўрсатиб қўйишга ҳаққилари йўқ. Истеъофа чиқиш ёки чиқмасликни клуб раҳбарлари ҳал қилишади. Лекин, ҳар қандай шароитда ҳам фақатгина яхши нарсаларни ўйлаш тўғрирорқ бўларди. Шундай экан, мухлислардан келажакка умид кўзи билан боқишни сўрардим. Борди-ю, натижа бўлмаса сизлар истагандек бўлади».

Йиғилиш сўнггида наманганлик мухлислар ЖЧ-2014 саралаш турниридан ўрин олган Ўзбекистон – Ливан терма жамоалари ўртасидаги учрашув учун чиқарилган чипталарни қандай қилиб сотиб олиш борасидаги савол билан вилоят футбол федерацияси биринчи вице президенти Баҳорм Холмирзаевга мурожаат қилишди. Хабарингиз борки, ЎФФ терма жамоалар маркази раҳбари Асқар Толибжонов вилоятдаги ишқибозларга қулайлик яратиш мақсадида худудий федерацияларга чипта ажратилганлиги хусусида маълумот берганди. Аммо, аслида ундай эмаслиги ойдинлашди. Бу борада Холмирзаев қуйидагиларни маълум қилди: «Мухлисларимизга қулайлик яратиш мақсадида ЎФФга чипта сотиб олиш борасида мурожаат қилгандик. Аммо, федерация томонидан нафақат Наманган вилоят футбол федерациясига балки бошқа вилоятларга ҳам чипта ажратилмаслиги маълум қилинди. Айрим федерация раҳбарлари федерацияга бориб Толибжонов билан ҳам учраша олмаганликларини билдиришди. Ўз навбатида биз ҳам вакилимизни пойтахтга юборгандик. Бироқ, бундан ҳеч қандай наф чиқмади». Шу тариқа «Навбаҳор» футбол клуби раҳбарияти, ОАВ вакиллари ҳамда мухлислар ўртасида ўтказилган йиғилишга якун ясалди. Клуб раҳбарияти ва мураббийлар мухлислар томонидан билдирилган айрим таклифларни ҳам инобатга олишларини маълум қилишди. Бундан ташқари навбатдаги йиғилишларда бевосита жамоа футболчиларини иштирок этиши ҳам билдирилди.


Манба: «Аср футболи» газетаси.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 18- тур

19.08.2017


Ўтган ўйинлар

12/08 Навбаҳор - Қизилқум 3:2

05/08 Обод - Навбаҳор 0:2

25/06 Насаф - Навбаҳор - 4:0

20/06 Навбаҳор - Олмалиқ 1:1

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

17

12

39

2. Қўқон-1912

17

8

30

3. Насаф

17

9

29

4. Пахтакор

17

8

28

5. Бухоро

17

8

27

6. Бунёдкор

17

6

25

7. Навбахор

17

6

25

8. Олмалиқ

17

6

25

9. Машъал

17

6

24

10. Металлург

17

7

23

11. Қизилқум

17

5

21

12. Динамо

17

5

19

13. Шўртан

17

8

19

14. Сўғдиёна

17

5

18

15. Нефтчи

17

2

12

16. Обод

17

2

9


 

Олий лига-2017

18/08 "Металлург"-"Локомотив"

18/08 "Насаф" - "Бунёдкор"

18/08 "Динамо" - "Пахтакор"

19/08 "Нефтчи" - "Навбаҳор"

19/08 "Қизилқум"-"Қўқон-1912"

19/08 "Машъал" - "Шўртан"

19/08 "Олмалиқ" - "Сўғдиёна"

19/08 "Обод" - "Бухоро"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ