pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Нўъмон Ҳасанов: “Натижа ўйинга мос бўлди”
12.05.2017 22:28

“Навбаҳор” ва “Қўқон-1912” жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида “Қўқон-1912” жамоаси бош мураббий Нўъмон Ҳасанов журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди: - Бугунги ўйин ҳақиқий “дерби”га мос бўлди деб айтиш мумкин. Майдонда кескин кураш, асабийлашишлар ҳам кузатилди. Ҳар икки жамоа ҳам ютқазишни истамаган ҳолда тўп сурди. “Навбаҳор” жамоаси биринчи бўлимни 1:0 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилгач танаффус пайтида иккита ўзгаришни амалга оширдим. Яъни уч нафар ҳужумчи билан ҳаракат қилишни бошладик. Айнан шу жиҳат самарасини берди деб ўйлайман. Наманганга келиб жамоамизни бевосита ўйингоҳда қўллашгани учун мухлисларимизга раҳмат айтаман. Биз фақат ишқибозларимиз учун ўйнаймиз. Соғ-саломат бўлиб, жамоамизни  худди Намангандаги каби томошабинлар билан тўлиб тошган ўйингоҳларда қўллаб туришларига тилак билдириб қоламан.
Агарда Жавоҳир Сидиқов жамоамиздан кетадиган бўлса уни ўрни албатта билинади. “Пахтакор”га қарши ўтган баҳсда Сидиқовни майдонда йўқлиги яққол кўзга ташланди. “Пахтакор” футболчини ижарадан қайтариб оладиган бўлса жамоамизга катта йўқотиш бўлади. Лекин, ҳозирча бизда уни Тошкент клубига қайтиши борасида ҳеч қандай расмий маълумот йўқ. Шундай бўлсада, футболчини “Пахтакор”дан ижарага олганимиз сабабли тошкентликлар уни исталган пайтда ортга қайтариб олишлари мумкин.
Ҳар қандай мураббий ҳам қўл остидаги футболчиларни фақат ғалаба сари ундайди. Шундай экан бизни мақсадимиз ҳам ғалаба қозонишдан иборат. Бугунги учрашувнинг биринчи бўлимида ўз дарвозамиздан тўп ўтказиб юбориб қийин аҳволга тушиб қолдик. Танаффусдан кейин йигитлар яхши ўйин кўрсатишди ва якунда дурангга эришдик.
Қайд этилган натижа ўйинга мос бўлди деб айта оламан. Чунки учрашув ҳакамнинг финал хуштаги чалингунга қадар давом этади. Иккинчи бўлимда “Навбаҳор” футболчилари ҳимояга жиддий эътибор қаратиб натижани сақлаб қолишга ҳаракат қилишди. Бундай шароитда ўйинни олдингидек тарзда ўтказиб, иккинчи голни уришга интилиш лозим. Наманганликлар ҳимояга ўтиб, бизга осонлик яратиб беришди. Натижада ҳужумларимиз ва хавфли вазиятларимиз кўпроқ бўлди. Бунинг самараси ўлароқ гол уришга эришдик.

 

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 15- тур

25.06.2017


Ўтган ўйинлар

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

12/05 Навбаҳор-Қўқон-1912 1:1

04/05 Навбаҳор-Локомотив 2:2

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

13

10

32

2. Қўқон-1912

14

7

26

3. Насаф

13

7

23

4. Олмалиқ

14

6

23

5. Пахтакор

14

6

21

6. Бухоро

14

6

20

7. Машъал

14

5

19

8. Навбахор

14

4

19

9. Динамо

14

5

18

10. Металлург

13

5

17

11. Қизилқум

14

4

17

12. Сўғдиёна

14

5

17

13. Бунёдкор

13

3

15

14. Шўртан

14

5

15

15. Нефтчи

14

2

11

16. Обод

14

2

9

Олий лига-2017

25/06 "Қизилқум" "Шўртан"

25/06 "Насаф" - "Навбаҳор"

25/06 "Нефтчи" "Металлург"

25/06 "Обод" "Пахтакор"

25/06 "Олмалиқ" "Қўқон-1912"

25/06 "Сўғдиёна" "Бухоро"

26/06 "Бунёдкор" "Локомотив"

26/06 "Динамо" – "Машъал"

 

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ