pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Жасур Абдураимов: "Пахтакор" учун барча нарсага тайёрман
28.04.2017 21:57

"Пахтакор" - "Навбаҳор" ўйинидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманинг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи вазифасини вақтинчалик бажараувчи Жасур Абдураимов журналистлар саволларига жавоб берди.
- Биринчи навбатда ўйингоҳга келиб, "Пахтакор"ни қўллаб турган мухлисларга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Ўйинчиларга ҳам ташаккур айтаман. Улар ўз имкониятларини 150 фоиз ишга солишди. Барчангизга маълум, "Пахтакор"да рахбарият ўзгарган. Улар учрашувдан аввал ғалаба қозонишга ҳаракат қилишимизни сўрашди. Биз учрашувга қўйган ушбу вазифани бажардик. "Пахтакор" - ўзбек футболининг байроқдори. Йигитлар ўзларига ишончни ҳис қилишди.
- Агар натижалар яхши бўлса, жамоада бош мураббий бўлиб қоласизми?
- Фаолиятимни академиядан бошлаганман. Ўшанда йиғган саккиз ёшли футболчиларим ҳозир 18-20 ёшда. "Пахтакор" учун барча нарсага тайёрман. Бош мураббий бўламанми, ёки ёрдамчими - фарқи йўқ. Қандай лавозимда ишлашимдан қатъий назар клубга ёрдам бермоқчиман. "Пахтакор"га содиқман!
- Раимовнинг ўйинини қандай бахолайсиз?
- Раимов учун жуда хурсанд бўлдим. Боиси у Олий лигада дебют қилди ва беллашувни хотиржам ва ишончли ўтказди. Бундай қийин беллашувда унинг ёшида дарвозани қўриқлаг руҳий тарафдан осон эмас. Ёш ўйинчиларга кўпроқ ишонишда давом этамиз. Аммо уларга мослашиш учун вақт керак. Катталар футболига кўника олишади деб ўйлайман. Рақобатдан хали ҳеч ким ёмон ўйнамаган. Ёшларни ўйнатиш босқичма-босқич аста-секин амалга ошади. Дархол 6-7 кишини майдонга тушириб бўлмайди. Хушнуд Авилов 1998- йилда туғилган. У ҳам жуда яхши ўйин намойиш қилди. У футболимиз келажаги деб ўйлайман. Асосий таркибимизнинг учта футболчиси ўйинни қолдиришгани сабабли таваккал қилишга мажбур бўлдик. Яхшибоев бир хафтадан сўнг машғулотларга қайтади. Жавоҳир Сохибовнинг жарохати бироз оғирроқ. У 3-4 ойдан сўнг сафга қайтади. Сергеев энди тиклана бошлади. Болтабоевнинг ҳам шикасти жиддий.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 15- тур

25.06.2017


Ўтган ўйинлар

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

12/05 Навбаҳор-Қўқон-1912 1:1

04/05 Навбаҳор-Локомотив 2:2

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

13

10

32

2. Қўқон-1912

14

7

26

3. Насаф

13

7

23

4. Олмалиқ

14

6

23

5. Пахтакор

14

6

21

6. Бухоро

14

6

20

7. Машъал

14

5

19

8. Навбахор

14

4

19

9. Динамо

14

5

18

10. Металлург

13

5

17

11. Қизилқум

14

4

17

12. Сўғдиёна

14

5

17

13. Бунёдкор

13

3

15

14. Шўртан

14

5

15

15. Нефтчи

14

2

11

16. Обод

14

2

9

Олий лига-2017

25/06 "Қизилқум" "Шўртан"

25/06 "Насаф" - "Навбаҳор"

25/06 "Нефтчи" "Металлург"

25/06 "Обод" "Пахтакор"

25/06 "Олмалиқ" "Қўқон-1912"

25/06 "Сўғдиёна" "Бухоро"

26/06 "Бунёдкор" "Локомотив"

26/06 "Динамо" – "Машъал"

 

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ