pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Ойбек Қиличев: "Пахтакор"нинг йўқотишлари бизни қизиқтирмайди"
24.04.2017 05:46

"Навбаҳор" - "Шўртан" (1:0) учрашувидаги ягона гол муаллифи Ойбек Қиличев учрашувдан олган таассуротлари ва "лочинлар" олдида турган навбатдаги муҳим учрашуви борасидаги фикри билан ўртоқлашди.
- "Шўртан" билан кечган ўйин Сизда қандай таассурот қолдирди?
- Ғузорликларга қарши учрашув қийин жуда қийин ўтди. "Навбаҳор"га қарши ҳозирда барча жамоалар пухта тайёргарлик кўришмоқда. Шунинг учун ҳар бир ўйинимиз оғир ўтмоқда. Бу жихат учрашув ҳисобига ҳам таъсир ўтказмоқда. Эътибор берсангиз, ғалабаларимиз минимал 1:0 ёки 2:1 ҳисобида бўлмоқда. "Шўртан" ҳам бизга қарши яхши тайёргарлик кўрганини майдонда кўрсатди. Жамоа бежизга "Локомотив" ва "Пахтакор"ни мағлубиятга учратмаган. Ушбу ўйинда бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларимизга рахмат айтаман. Улар бизга ўз далдалари билан қўшимча куч бағишлаб туришди. Мураббийнинг кўрсатмаларини ҳам ғалабанинг омилларидан бири сифатида кўрсатган бўлардим. Кейинги ўйинларда ҳам олдимизга фақат ғалабани мақсад қилган холда янада юқори ўринларга кўтарилишни истаймиз. Ниятимиз - мавсумни кучли учликда якунлаш.
- Учрашув тақдирини хал қилувчи голга муаллиф бўлдингиз. "Шўртан" дарвозасини ишғол этишни сезганмидингиз?
- Тўрисини айтсам, бундай жарима нуқталаридан машғулотларда ҳам зарба йўллаб тураман. Яқин масофадан жарима зарбаси белгиланса кўпроқ ўзим амалга ошираман.
- "Пахтакор"да "Навбаҳор"га қарши ўйин олдидан учта йўқотиш бор. Лобанов, Тожиев ва Ҳошимовлар майдонга тушишмайди. Ушбу йўқотишлар "навбаҳорчилар"га қўл келадими?
- Бизни рақибимизнинг қизил карточка олган ёки дисквалификация бўлган ўйинчилари қизиқтирмайди. Рақиб ким бўлишидан қатъий назар биз ўзимизни нималарга қодирлигимизни кўрсатамиз. Албатта "Пахтакор"га ҳам қарши баҳсда олдимизга фақат ғалабани мақсад қилиб майдонга тушамиз. Яна қайтараман, "шерлар"нинг йўқотишлари бизни қизиқтирмайди.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 22-тур

21.09.2017


Ўтган ўйинлар

16/09 Навбаҳор - Металлург 2:1

07/09 Машъал - Навбаҳор 2:1

26/08 Навбаҳор - Динамо 1:0

19/08 Нефтчи - Навбаҳор 1:1

12/08 Навбаҳор - Қизилқум 3:2

 

 

Турнир жадвали

Жамоа

Ў

Ю

О

1

Локомотив

20

14

45

2

Бухоро

21

11

37

3

Насаф

20

11

35

4

Пахтакор

20

10

35

5

Бунёдкор

21

9

35

6

Қўқон-1912

21

9

34

7

Машъал

20

9

33

8

Навбахор

21

8

32

9

Олмалиқ

20

8

31

10

Металлург

21

8

26

11

Қизилқум

21

6

26

12

Динамо

21

5

22

13

Сўғдиёна

20

6

22

14

Шўртан

21

6

19

15

Нефтчи

21

2

13

16

Обод

21

2

9


 

Олий лига-2017

21/09 "Локомотив" - "Пахтакор"

21/09 "Шўртан" - "Навбаҳор"

21/09 "Динамо" - "Бунёдкор"

22/09 "Машъал" - "Бухоро"

22/09 "Металлург"-"Қўқон-1912"

22/09 "Нефтчи" - "Сўғдиёна"

22/09 "Қизилқум" - "Олмалиқ"

22/09 "Обод" - "Насаф"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ