pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Илҳом Мўминжонов: “Жамоамизда энг кучли футболчилар тўпланишган”
22.04.2017 20:55

“Навбаҳор” – “Шўртан” учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Навбаҳор” жамоаси бош мураббийи Илҳом Мўминжонов ОАВ вакилларининг саволларига жавоб берди: - Бугун шиддатли ўйин бўлди. Учрашувни қийин ўтишини кутгандик. “Шўртан”га қарши аниқ тўп узатишларни амалга ошириб комбинацион ва бу орқали чиройли ўйин кўрсата олмадик. Ғузорликлар ўз майдонидаги сўнгги икки ўйин давомида “Локомотив” 80, “Пахтакор” 85 фоиз тўп билан муомила қилган бўлишларига қарамай “Шўртан” дарвозасини ишғол қила олишмаганди. Жамоада мураббий алмашадими ёки раҳбариятми “Шўртан” жамоасида бугунги кунда кучли футболчилар тўпланишган. Жамоа кучли ҳимоя чизиғига эга бўлиш билан бир қаторда аҳил коллектив жамланган. Рақиб ўйинини мураббийлар штаби билан ўрганиб чиққанимизда бир-икки тўп оширишдан кейин фақат олдинга ўйнаш керак деган хулосага келгандик. Кўп тўп оширишлар орқали ҳаракат қилиб, “Шўртан” ҳимоясини ёриб ўтишда қийналардик. Агарда “Локомотив” ва “Пахтакор” каби услубдан фойдаланганимизда гол ура олмасдик ва жарима тўпи ишламаган бўлардик. Танаффус пайтида ҳам футболчиларга бир-икки тўп оширишдан кейин олдинга ўйнаш лозимлигини тушунтиргандим. Бундай услубдаги футбол кўпчиликка ёқмайди. “Шўртан” жамоаси ҳимояда кучли ўйин намойиш этишини инобатга олган ҳолда шу тарзда ҳаракат қилишга мажбур бўлдик. Футболчиларимизга намойиш этилган ўйин ва бор кучлари билан тўп суришгани учун раҳмат айтаман.
Азизбек Турғунбоев захирадан майдонга тушиб, ўйинга киришиб кета олмади. Турғунбоев яхши футболчи асосий таркибга киритганимда зўр ўйнаганди. Ўйлашимча уни бироз эртароқ майдонга туширдим. Аббос Отахоновда жароҳат борлиги сабабли Азизни таркибга қўшгандим. Ўзимнинг фаолиятимдан хулоса қилиб айтадиган бўлсам биринчи бўлимдан кейин майдонга тушган футболчини ўйинга киришиб кетиши баъзи холларда қийин кечади. Кўп хато қилгани ва айрим вазиятларга улгурмаганлиги сабабли ўрнига бошқа футболчини туширишга мажбур бўлдим.
Бекободда “Металлург”га қарши учрашувнинг биринчи бўлимида беш нафар ҳимоячи билан ҳаракат қилдик. Аҳамият берган бўлсангиз, танаффусдан кейин ҳужумчиларни майдонга туширдим. Натижада ҳужум чизиғимизда Йованович, Аҳмедов ва Саидовлар ҳаракат қилишди. Саидовнинг Бекободдаги ўйини жуда ёмон чиқди. Яъни ўзини кўрсата олмади. Бу ҳақда уни ўзига машғулотлар ва жамоа аъзолари билан ўтказилган йиғилишларда ҳам айтиб ўтдим. Ўйини чиқмаганлиги сабабли захирада қолдирдим. Бугунги учрашувда эса танаффусдан кейин унга ишонч билдирдим. Мансурга Бекободдаги ўйинни эсдан чиқариб, бугунги баҳсда ўз имконияти даражасида тўп суришини айтиб ўтдим. Саидов майдонга тушиб, ўзини кўрсатди ва хавфли вазият яратди. Агарда баҳс охиридаги вазиятдан самарали фойдаланганида ҳисоб 2:0 кўринишига келарди. Ихтиёримда бўлган барча футболчиларга доимо ишонч билдираман.
Ўйинларда жамоамизга осон бўлмайди. “Пахтакор”га қарши Тошкентда ўтадиган учрашувга фақат ғалабани кўзлаб борамиз. Ҳозирги кунда ҳимоямиздан кўнглимиз тўқ. Бешта учрашувдан бери дарвозамиз дахлсизлигини таъминлаб келмоқдамиз. Ҳужумда бироз омадимиз юришмаяпти. Айнан шу сабабли кичик ҳисобларда ғалаба қозонмоқдамиз. Бошқа барча ўйинларда бўлгани каби Тошкентда ҳам ютуқ учун ҳаракат қиламиз. “Пахтакор”дек жамоадан уч очкони тортиб олиш биз учун шарафли бўларди. Олдинда мураккаб учрашувлар турибди. Шу сабабли, эртадан дам олишсиз навбатдаги ўйинга тайёргарлик кўришни давом эттирамиз.  Бу йилги мавсумда олий лигада қатнашаётган барча жамоаларни кучи деярли бир хил. Чунки, футболчилар ёшлар ўсмоқда. Бундан ташқари исталган жамоа таркибида кучли ва тажрибали футболчилар мавжуд. Барча ўзини кўрсатишга интилмоқда. Бу жиҳат эса чемпионатни қизиқарли тус олишига замин яратмоқда. Ўз навбатида “Навбаҳор” ҳам яхши, ижобий натижалар қайд этиб, наманганлик мухлисларни хурсанд қилиш ниятида.
Ишқибозларимиз мураббийлар штабига ишонишса ва жамоага далда бўлишса ўзимизни ва мухлислар юзини ёруғ қилиб, “Навбаҳор” жамоасини имкон қадар кучлилар қаторига қўшишга ҳаракат қиламиз. Иложи бўлса халқаро майдонда ҳам тўп суришни истаймиз. Айримлар жамоадаги футболчиларни халқаро майдонда муносиб тарзда тўп суришига тажрибаси етмаслиги мумкин дейиши мумкин. Лекин, жамоамизда айни пайтда энг кучли футболчилар тўпланишган. Фурсатдан фойдаланиб, жамоамизни сафар учрашувларида ҳам қўллаётган мухлисларимизга миннатдорчилик билдири ўтаман.

 

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 22-тур

21.09.2017


Ўтган ўйинлар

16/09 Навбаҳор - Металлург 2:1

07/09 Машъал - Навбаҳор 2:1

26/08 Навбаҳор - Динамо 1:0

19/08 Нефтчи - Навбаҳор 1:1

12/08 Навбаҳор - Қизилқум 3:2

 

 

Турнир жадвали

Жамоа

Ў

Ю

О

1

Локомотив

20

14

45

2

Бухоро

21

11

37

3

Насаф

20

11

35

4

Пахтакор

20

10

35

5

Бунёдкор

21

9

35

6

Қўқон-1912

21

9

34

7

Машъал

20

9

33

8

Навбахор

21

8

32

9

Олмалиқ

20

8

31

10

Металлург

21

8

26

11

Қизилқум

21

6

26

12

Динамо

21

5

22

13

Сўғдиёна

20

6

22

14

Шўртан

21

6

19

15

Нефтчи

21

2

13

16

Обод

21

2

9


 

Олий лига-2017

21/09 "Локомотив" - "Пахтакор"

21/09 "Шўртан" - "Навбаҳор"

21/09 "Динамо" - "Бунёдкор"

22/09 "Машъал" - "Бухоро"

22/09 "Металлург"-"Қўқон-1912"

22/09 "Нефтчи" - "Сўғдиёна"

22/09 "Қизилқум" - "Олмалиқ"

22/09 "Обод" - "Насаф"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ