pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Ихтиёр Каримов: “Наманганликлар омадни ўзларига чақириб олишди”
22.04.2017 20:34

“Навбаҳор” ва “Шўртан” жамоалари ўртасидаги учрашув якунига етгач ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида “Шўртан” жамоаси бош мураббийи Ихтиёр Каримов журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди: - Авваламбор наманганлик футбол мухлисларини ютуқ билан табриклайман. “Навбаҳор” жамоасига эса кейинги ўйинларда ҳам омад тилайман. Ўйин борасида гап кетганида, ўзларингиз гувоҳи бўлганларингиздек, дерли 90 дақиқа курашларга бой баҳс бўлди. Ҳар икки жамоа ҳам ғалаба ва очко учун ҳаракат қилди. Биттагина стандарт вазиятдаги хато гол билан якунланди ва биз мағлуб бўлдик. Бугунги учрашувда олдимизга камида дуранг кўпи билан эса ғалаба қозонишни мақсад қилгандик. Лекин, мақсадимиз ета олмадик. Бу футбол, футбол шуниси билан қизиқ. Ҳамма нарса футболчиларнинг руҳий тайёргарлигида, яъни ўз кучига ишониш, ғалабага бўлган интилиш билан боғлиқ. Бош мураббийлик вазифасини бажаришга киришганимдан кейин жамоа аъзолари билан бир мақсад йўлида бирлашишга қарор қилдик. Тўғрисини айтганда бугунги баҳсда футболчиларимизда озгина чарчоқ аломатлари сезилди. Хабарингиз борки, ўз майдонимизда аввалига “Локомотив”, кейин эса “Пахтакор” билан куч синашдик. Бундай клубларга қарши учрашувларда руҳан тайёр ҳолда ёндошилмаса ижобий натижа қайд этиш қийин масала. Футболчиларимиз натижаларни ижобий бўлиши учун бор кучлари билан ҳаракат қилишди. Бугун ҳам ўйинчиларимиз яхши ҳаракат қилишди. Биттагина хато мағлубиятга олиб келди. Футбол жамоавий спорт тури ҳисобланади. Шундай экан, майдонда ҳаракат қилган футболчилар орасидан кимнидир алоҳида ажратиб кўрсатиш нотўғри бўларди. Ҳар икки жамоа футболчилари ўз имкониятлари ва кучларидан келиб чиқиб ҳаракат қилишди. “Пахтакор”га қарши ўтган учрашувдан сўнг ҳам омад нима деган маънода савол беришганди. Спортнинг бир бўлаги омад. Омад тушунчасини қийин вазиятда озгина вазиятда мушкулингизни осон бўлишини омад деб биламан. Омадни чопиши учун биринчи навбатда футболчилар ҳаракат қилиши керак. Ҳаракатда баракат деб бежизга айтишмаган. “Навбаҳор” жамоаси футболчилари 90 дақиқа давомида ҳаракат қилишди. Ҳар бир вазият учун бор кучлари билан интилишди ва омадни ўзларига чақириб олишди. Собирхўжаев бугунги учрашувга тайёр эди. Бироқ, ўйин пайтида икки бор жароҳат олиши унинг имкониятларини чеклаб қўйди. Холматов тажрибали футболчилар сирасига киради. Унинг тажрибаси ҳақида гапиришга хожат йўқ. Вақти келиб, Акмал жамоамизга албатта ёрдам беради. Бунинг учун озгина вақт керак ва сабр қилиш лозим. Пишур кетадими ёки кетмайдими олдимизда чемпионатнинг кўплаб ўйинлари бор. Олександр балки жамоамизга киришиб кета олмагандир. Бунга ҳам вақт керак. Ҳар икки футболчимизни ҳам қачондир ёрдами тегади деб ўйлайман.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 16- тур

05.08.2017


Ўтган ўйинлар

25/06 Насаф - Навбаҳор - 4:0

20/06 Навбаҳор - Олмалиқ 1:1

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

15

11

35

2. Қўқон-1912

15

7

27

3. Насаф

14

8

26

4. Олмалиқ

15

6

24

5. Пахтакор

15

7

24

6. Бухоро

15

7

23

7. Металлург

15

6

20

8. Машъал

15

5

20

9. Қизилқум

15

5

20

10. Динамо

15

5

19

11. Навбахор

15

4

19

12. Бунёдкор

14

4

18

13. Сўғдиёна

15

5

17

14. Шўртан

15

5

15

15. Нефтчи

15

2

11

16. Обод

15

2

9

Олий лига-2017

05/08 "Обод" - "Навбаҳор"

05/08 "Динамо" - "Металлург"

05/08 "Нефтчи" - "Шўртан"

05/08 "Олмалиқ" - "Бухоро"

06/08 "Қизилқум" - "Пахтакор"

06/08 "Насаф" - "Қўқон-1912"

06/08 "Сўғдиёна" - "Бунёдкор"

07/08 "Локомотив" - "Машъал"



Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ