pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Илҳом Мўминжонов: “Ихтиёримда иккита тенг кучли таркиб мавжуд”
07.04.2017 22:05

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Навбаҳор” бош мураббийи Илҳом Мўминжонов журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди: - “Машъал” жамоасига қарши учрашувга жиддий тарзда тайёргарлик кўргандик. Футболчиларимиздан фахрланишимни айтиб ўтган бўлардим. Уларга кўрсатган ўйинлари ва қўлга киритилган ғалаба учун раҳмат айтаман. Йигитлар бор кучлари ва маҳоратларини ишга солган ҳолда тўп суришди. Сабаби “Машъал” жамоасини ўрганиб чиқиш жараёнида муборакликларни жиддий рақиб эканлиги ойдинлашганди. Сўнгги кунларда ўтказилган машғулотларда айрим футболчиларимиз жароҳат туфайли қатнаша олишмаганди. Бугун эрталабки бадан тарбия машқларини бажариш жараёнида эса жароҳатланган ўйинчиларимиз майдонга тушиш учун тайёр эканликларини маълум қилишгани учун уларга ҳам раҳмат айтаман. Турдан турга футболчиларимиз ўйинларини кучайтириб боришмоқда. Бу ҳолат ҳар қандай мураббийни хурсанд қилади. Айнан шу сабабли ҳар бир учрашувда майдонга фақат ғалабани кўзлаган ҳолда тушмоқдамиз. Эътибор берган бўлсангизлар охирги иккита ўйинда таркибда бир қатор ўзгаришларни амалга оширмоқдамиз. Масалан “Динамо”га қарши баҳсда майдонга тушган икки футболчимиз бугунги ўйинда иштирок этишмади. Уларнинг ўрнини бошқа ўйинчиларимиз тўлдиришди. Айни пайтда ихтиёримизда асосий таркибда 11 нафар футболчи эмас аксинча, 23 нафар футболчи мавжуд. Футболчиларимиз бир-бирларини ўрнини бемалол тўлдира олишади. Раҳбарларимиз деярли тенг кучга эга бўлган таркибни шакллантиришимиз учун барча шароитларни яратиб беришди. Агарда эътибор қаратиладиган бўлса кўплаб жамоаларимизда ҳам бир хил кучга эга бўлган иккита таркибни тузиш қийин. Бизда эса бу борада муаммо йўқ. Жамоадаги барча футболчилар “Навбаҳор”ни ғалабаси учун бор кучларини беришга тайёрлар. Кейинги турларни ҳам юқори кайфиятда давом эттириб, учрашувларга муносиб тарзда ҳозирлик кўриб 2017 йилги мавсум якунида жамоамизни кучлилар сафида кўриш мақсадидамиз. Жорий йилги чемпионатимиз анча муросасиз ўтмоқда. Бир-икки учрашувни инобатга олмаганда йирик ҳисоблар деярли кузатилмаяпти. Ўйинлар тақдирини кўп ҳолларда битта гол ҳал қилмоқда. Жамоамиз ҳам битта тўп ҳисобидаги устунлик билан ғалабаларни қўлга киритмоқда. Футболчиларимиз ўйинлар давомида майдоннинг ҳар бир сантиметри учун курашишмоқда. Мирзоҳид Ғофуров бугун майдонга жароҳат билан тушганди. Иккинчи бўлимда у жароҳат туфайли жамоа сардори орқали ўзини алмаштиришни сўради. Шундан сўнг маълум вақт уни майдонда ушлаб турдик. Имкон бўлмагач, Ғофуровни алмаштиришга мажбур бўлдик. Бу ўзгариш сабабли Саматовни ўнг қанот ярим ҳимоясига ўтказган бўлсак Турғунбоевни чап қанот ярим ҳимоясига ўтказдик. Ҳасанбой Эргашев эса ҳимоянинг чап қанотидан жой олди. Голга келсак, машғулотларимиз пайтида стандартларни шу тарзда амалга оширишга эътибор қаратгандик. Олдинроқ ҳам ўйлаган режамиз амалга ошиши мумкин эди. Шунга қарамай иккинчи уринишда мақсадга эришдик. Самарқандда ўтган матбуот анжуманида футболчиларимиз учун мухлислар билан тўлиб тошган ўйингоҳда тўп суриш янгилик эмаслиги ҳақида айтиб ўтгандим. Негаки, Намангандаги ўйингоҳга 22 мингга яқин мухлис сиғади ва ишқибозларимиз бизни нафақат уйдаги балки сафардаги учрашувларда ҳам ёлғизлатиб қўйишмайди. Жорий йилги мавсумда ҳам мухлис йиғиш борасида етакчилик қилмоқдамиз. Бугун ишқибозларимиз жамоани муносиб тарзда қўллашди. Бунинг учун мухлисларимизга раҳмат айтаман.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 8- тур

28.04.2017


Ўтган ўйинлар

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

15/04 Металлург - Навбаҳор 0:0

07/04 Навбаҳор - Машъал 1:0

31/03 Динамо - Навбаҳор 0:1

16/03 Навбаҳор - Нефтчи 1:1

 

 

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

6

5

15

2. Қўқон-1912

7

4

14

3. Навбахор

7

4

14

4. Динамо

7

4

13

5. Насаф

6

4

12

6. Машъал

7

3

11

7. Бухоро

7

3

10

8. Бунёдкор

6

2

9

9. Шўртан

7

3

9

10. Қизилқум

7

2

8

11. Олмалиқ

7

2

8

12. Пахтакор

7

2

7

13. Сўғдиёна

7

2

7

14. Обод

7

1

5

15. Нефтчи

7

1

5

16. Металлург

6

1

4

Олий лига-2017

28/04 "Пахтакор" "Навбаҳор"

28/04 "Машъал" – "Бунёдкор"

29/04 "Шўртан" – "Қўқон-1912"

29/04 "Динамо" – "Сўғдиёна"

29/04 "Қизилқум" "Насаф"

29/04 "Локомотив" – "Обод"

29/04 "Металлург" – "Бухоро"

29/04 "Нефтчи" – "Олмалиқ"

 

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ