pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Александр Хомяков: “Фақатгина натижа қониқтирмади”
07.04.2017 21:53

“Навбаҳор” – “Машъал” жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида муборакликлар устози Александр Хомяков қатнашди: - Бугун анча жонли ўйин бўлди. Майдонда кескин кураш кечди. Бизни Наманганда нималар кутаётганлигини яхши билардик. Шундан келиб чиққан ҳолда руҳий томондан ҳам тайёргарлик кўргандик. Майдонда кескин ва муросасиз кураш кечишини ва кўп минг сонли наманганлик мухлисларни “Навбаҳор”ни ҳужумга ундашлари кутилганди. Умуман олганда ўйинимиз чиқмади деб айта олмайман. Айни пайтда мени фақатгина натижа қониқтирмади холос. Биринчи бўлимда муносиб тарзда ҳимояланишни уддасидан чиқдик. Танаффусдан кейин ҳам айрим вазиятларни инобатга олмаганда ёмон ҳимояланганимиз йўқ. Лекин, қарши ҳужумдаги ўйинимиз кўнгилдагидек чиқмади. Бундан ташқари бурчак зарбаси амалга оширилган ҳолатда хушёрликни бироз бўлсада йўқотдик. Бир сўз билан айтганда натижани инобатга олмаганда жамоамиз майдонда ёмон таассурот қолдирмади. Футболчиларимизда ўзига бўлган ишонч ҳам сезилди. Чемпионатнинг бешта тури ортда қолган бир пайтда яққол етакчи жамоа кўзга ташланмаяпти. Барча қатнашчиларни деярли тенг кучга эга эканлигини айтиб ўтиш жоиз. Ҳар бир жамоа қандай ўйин бўлишидан қатъий назар очколар захирасини бойитишга ҳаракат қилмоқда. Бундай тенгликни юзага келишига биринчи навбатда ўзбекистонлик футболчиларнинг бир гуруҳини фаолиятини давом эттириш мақсадида хорижга йўл олганлигини келтириб ўтиш жоиз. Бундай шароитда чемпионат савияси тушиб кетиши мумкинлиги сабабли бу ҳолатга танқидий муносабатда бўлгандим. Лекин, амалда бундай бўлмади. Хорижга йўл олган маҳаллий футболчилар ўрни легионерлар билан тўлдирилди. Чинданам бу йилги мавсум кескин ва муросасиз руҳда ўтмоқда. Чемпионатни бу тарзда боришини мухлислар катта қизиқиш билан кузатишлари турган гап. Мавсумнинг қолган қисмида ҳам шундай ҳолат кузатиладими ёки йўқми буни вақт кўрсатади.

 

 

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 8- тур

28.04.2017


Ўтган ўйинлар

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

15/04 Металлург - Навбаҳор 0:0

07/04 Навбаҳор - Машъал 1:0

31/03 Динамо - Навбаҳор 0:1

16/03 Навбаҳор - Нефтчи 1:1

 

 

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

6

5

15

2. Қўқон-1912

7

4

14

3. Навбахор

7

4

14

4. Динамо

7

4

13

5. Насаф

6

4

12

6. Машъал

7

3

11

7. Бухоро

7

3

10

8. Бунёдкор

6

2

9

9. Шўртан

7

3

9

10. Қизилқум

7

2

8

11. Олмалиқ

7

2

8

12. Пахтакор

7

2

7

13. Сўғдиёна

7

2

7

14. Обод

7

1

5

15. Нефтчи

7

1

5

16. Металлург

6

1

4

Олий лига-2017

28/04 "Пахтакор" "Навбаҳор"

28/04 "Машъал" – "Бунёдкор"

29/04 "Шўртан" – "Қўқон-1912"

29/04 "Динамо" – "Сўғдиёна"

29/04 "Қизилқум" "Насаф"

29/04 "Локомотив" – "Обод"

29/04 "Металлург" – "Бухоро"

29/04 "Нефтчи" – "Олмалиқ"

 

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ