pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Ойбек Қиличев: “Бош мураббий таклифига кўра “Навбаҳор”ни танладим”
04.02.2017 15:05

Бундан бир неча кун олдин “Навбаҳор” билан шартнома имзолаган ярим ҳимоячи Ойбек Қиличев жамоамиз сафига бош мураббий Илҳом Мўминжоновнинг таклифига кўра қўшилганлигини маълум қилди. Ўтган мавсум иккинчи ярмини Малайзиянинг “Перак” клубида тўп сурган футболчи “Навбаҳор”га ўтишини қуйидагича изоҳлади: - Мавсумлар оралиғида юртимизнинг 2-3 та клубидан таклифлар бор эди. Жамоа бош мураббийи Илҳом Мўминжонов билан яхши муносабатда бўлганимиз боис “Навбаҳор” таклифини қабул қилдим. Мўминжонов “Пахтакор” жамоасида ишлаган. Қолаверса, Илҳом ака билан “Трактор” жамоасида ҳам бирга тўп сурганмиз. Мўминжонов билан учрашганимизда жамоага ёрдамим кераклигини айтиб ўтди. Шундан сўнг жамоа сафига бориб қўшилдим. Яқинда “Навбаҳор” жамоаси билан ярим йиллик шартнома имзоладик. Шу ўринда нима учун ярим йиллик шартнома тузилди деган савол туғилади. Биринчи навбатда Ўзбекистонни соғинганим учун юртимизга қайтдим. Шу сабабли, “Навбаҳор”да ярим мавсум фаолият олиб бораман. Олти ойдан кейин хориждан қизикарли таклиф бўлса ўйлаб кўрашим мумкин. Шуни ҳисобга олиб ярим йиллик шартнома тузишни таклиф қилдим. Агарда давралар оралиғида хориждан таклиф тушмайдиган бўлса фаолиятимни “Навбаҳор”да давом эттираман. Айни пайтда жамоа таркибига маҳоратли футболчилар йиғилган. Ҳар бир жамоа ўз олдига фақат юқори натижаларни қайд этишни мақсад қилиб қўяди. “Навбаҳор”ни ҳозирги мақсади ҳам шундай.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 23-тур

01.10.2017


Ўтган ўйинлар

21/09 Шўртан - Навбаҳор 3:3

16/09 Навбаҳор - Металлург 2:1

07/09 Машъал - Навбаҳор 2:1

26/08 Навбаҳор - Динамо 1:0

19/08 Нефтчи - Навбаҳор 1:1

 

 

 

Турнир жадвали

Жамоа

Ў

Ю

О

1

Локомотив

21

14

45

2

Пахтакор

21

11

38

3

Бунёдкор

22

10

38

4

Бухоро

21

11

37

5

Насаф

20

11

35

6

Қўқон-1912

21

9

34

7

Машъал

20

9

33

8

Навбахор

22

8

33

9

Олмалиқ

20

8

31

10

Металлург

21

8

26

11

Қизилқум

21

6

26

12

Динамо

22

5

22

13

Сўғдиёна

20

6

22

14

Шўртан

22

6

20

15

Нефтчи

21

2

13

16

Обод

21

2

9

 

Олий лига-2017

21/09 "Локомотив" - "Пахтакор"

21/09 "Шўртан" - "Навбаҳор"

21/09 "Динамо" - "Бунёдкор"

22/09 "Машъал" - "Бухоро"

22/09 "Металлург"-"Қўқон-1912"

22/09 "Нефтчи" - "Сўғдиёна"

22/09 "Қизилқум" - "Олмалиқ"

22/09 "Обод" - "Насаф"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ