pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Владислав Алексин: "Аутсайдер бўлишни ҳеч ким истамайди"
08.08.2016 15:46

Ўзбекистон чемпионатининг 17- турида "Навбаҳор" ва "Нефтчи" жамоалари ўзаро кураш олиб боришади. "Водий дербиси" олдидан "лочинлар" сафига давралар оралиғида Биринчи лиганинг “Норин” клубидан келиб қўшилган ҳужумчи Владислав Алексин билан суҳбат ўтказдик. Қуйи лигада 16 та ўйин ўтказиб, 15 та гол урган футболчи наманганлик мухлислар орасида хурмат топди.
- Россиянинг кўплаб клубларида фаолият олиб боргансиз. Нима сабабдан ва қандай қилиб ватанингизга қайтдингиз?
- Ўзбекистонга келишдан аввал деярли бир мавсум Астраханда бўлдим. Аммо, қишда Кипрда йиғин ўтказаётганимизда клуб хизматларимга ортиқ қизиқмаётганини тушундим. У пайтда Москванинг “Динамо” клубида орттирган жароҳатимдан тўла фориғ бўлиб улгургандим. Шунинг учун бошқа жамоа топишга қарор қилдим. Олдимда Латвия ва Ўзбекистон жамоаларидан таклифлар бор эди. Албатта иккинчи вариантни танладим. Бу ерда дунёга келдим, ўсиб улғайдим, фаолиятимни ҳам Ўзбекистонда бошлаганман. Аввалига Тошкент жамоасига келгандим. Бироқ, музокаралар чўзилиб кетди. Кейин эса Даврон Каримов билан танишиб қолдим. У мени ўзи билан бирга «Норин»га олиб кетди. Биринчи даврада у ерда барча ўйинларни асосий таркибда ўтказдим.
- «Навбаҳор»га қандай келиб қолдингиз?
- Биринчи давра якунланишига бир нечта тур қолганида мен билан бошқа жамоалар қизиқиб қолди. “Норин” билан амалда шартномам борлиги туфайли уларга аниқ жавоб айтмаганман. Барча музокарларни агентим олиб боради. Мураббийимиз «Навбаҳор»га ўтгач мени яна қўл остида кўрмоқчилигини айтди. Шунда ҳеч иккиланмай “Навбаҳор”га ўтдим. Аслида барчачи жуда қизиқ бўлди. Агентим қарши эди, мухлислар ҳам бундан ранжишди... Аммо характерни чиниқтириш учун қийинчиликлар керак. Сўнгги сўзни барибир ўзим айтдим.
- Махаллий мухлислар ҳақида нима дейсиз?
- Шуни аниқ айта оламанки, Ўзбекистон – футбол мамлакати. Бу ерда миллионлар ўйинини чин дилдан ва қизиққонлик билан яхши кўришади, трибуналарда мусиқа янграйди, Фан-сектор тўла. «Норин»да ҳар бир ўйиндан сўнг олдимга томошабинлар келишарди, биз суҳбатлашиб, расмга тушардик. Мухлислар меҳмондаги ўйинларга ҳам боришади. Уларнинг қўллаб-қувватлашлари биз учун жуда муҳимлигини мухлислар тушунишади.
- Раҳбарият олдингизга чемпионатнинг ушбу қисмига қандай вазифа қўйган?
- Мавсумнинг ўртасида вазифа белгилаш кеч. Буни янги раҳбарлар ҳам англаб туришибди. Аниқ вазифа олдимизга қўйилмаган. Вазифамиз – ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш. Ўзимиз ҳам иложи борича мусобақа жадвалида юқори ўринларни эгаллашни истаймиз. Ҳеч ким аутсайдер бўлишни истамайди.
- Ҳозирги таркиб билан вазифани бажариш мумкинми? «Локомотив»га қарши ўйин («Локомотив» - «Навбахор» 5:0) бизда кўплаб ожиз тарафлар борлигини кўрсатди.
- Ҳа, вазифани бажариш осон бўлмайди. Жамоамиз деярли нолдан тузилди. Таркибнинг 50 фоизи янги ўйинчилар. Жамоадошларим ўзаро тил топиша олмаяпти, аммо бу вақт масаласи нима бўлган тақдирда ҳам бу ерда ўйнаш осонроқ. Чунки шерикларимнинг тажрибаси ва профессионаллиги сезилиб турибди. Қолаверса, бизда мусобақа жадвалида юқорига кўтарилиш истаги катта. Кўплаб ўйичнилар ғалабага ташна. Айтишадику, «Агар жуда истасанг, космосга учишинг мумкин» (кулади). «Локомотив»га тўхталадиган бўлсам, нима бўлганини ўзим ҳам тушунмадим. Биз “темирйўлчилар”га қарши тайёргарлик кўрдик, уларнинг ўйинини тахлил қилдик. Аммо, бу чемпионликка асосий даъвогар, етакчи жамоа экани ва таркиби деярли терма жамоа аъзоларидан иборат эканини унутмаслик зарур. Биз эса йигитлар билан илк бор бир-биримизни кўриб турибмиз десак ҳам бўлаверади. Умид қиламанки, бундай ҳолат бошқа такрорланмайди.
- Жамоа хатоларини тушундими? Дербидан нималарни кутайлик?
- Албатта, "Локомотив"дан учралган мағлубиятдан сўнг кейинги ўйинда мухлисларимизни йирик ҳисобдаги ғалаба билан хурсанд қилишни истаймиз. Ростини айтаман "дерби"да ушбу натижа учун бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз. Ҳар бир учрашувда олдимизга ғалаба мақсад қилиб қўямиз. Жамоа шунчаки майсани топташ учун майдонга тушмайди. Биз рақиб ким бўлишидан қатъий назар курашиш учун тушамиз! Бу хоҳ "Барса" бўладими ёки дунё термасими (кулади). Доимо «Нефтчи» ва «Андижон» каби жамоаларни мағлуб этиб юқорига кўтарилиш ёқимли-ку ахир!
- «Навбаҳор»даги фаолиятингиздан нималарни кутмоқдасиз?
- Ниятларим турлича. Мисол учун машғулотда Парвановга 10 та пенальтидан 10 та гол урмоқчиман. Ёки 11 метрли жарима зарбасини ўзим тўсишни истайман (кулади). Жиддий айтадиган бўлсам, “Навбаҳор”да футболчи сифатида ўсишни хоҳлайман. Мураббийлар, раҳбарият ва мухлислар ишончини оқласам дейман. Бу ерда яхши из қолдираман деб ўйлайман.
- Фаолиятингизда қандай қизиқарли ҳолатлар бўлган?
- Турли кулгули вазиятлар тўғрисида узоқ гапиришим мумкин. Жамоадошлар билан доимо омадим чопган. Аксарият ҳолатларда хушчақчақ шериклар менга дуч келади. Масалан Кипрда ўртоқлик учрашуви ўтказганмиз. Ўйин бошланишига бир неча дақиқа вақт қолмоқда. Шунда докторнинг барча тиббий нарсалари турадиган сумкасини беркитиб қўйишга қарор қилдик. Унинг ўзига эса сумкасини меҳмонхонада унутиб қолдирилганини айтдик. Доктор шошилиб, ортига ҳам қарамасдан такси тўхтатгани чопиб кетди. Уни зўрға тўхтатиб, барчаси хазиллигини айтдик. Барчамизни дўппослаб ташласа керак деб ўйлагандим (кулади). Яқинда эса йиғин пайтида назорат ўйини олдидан майдонга чиқишдан аввал бутсаларим ипини боғламоқчи бўлиб бутсамни йиртиб олдим! Жамоа майдонга чиқиб бормоқда, мени эса оёқ кийимим ипи тиқиладиган жойи йиртилган. Сониялар ичида янги бутса кийиб олдим. Улар эса тор экан, оёғимни қисиб қўйди. Бутсага сув тўлдиришдан бошқа чора топа олмаганман. Майдонга хўл оёқ кийимда боришга тўғри келган.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 8- тур

28.04.2017


Ўтган ўйинлар

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

15/04 Металлург - Навбаҳор 0:0

07/04 Навбаҳор - Машъал 1:0

31/03 Динамо - Навбаҳор 0:1

16/03 Навбаҳор - Нефтчи 1:1

 

 

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

6

5

15

2. Қўқон-1912

7

4

14

3. Навбахор

7

4

14

4. Динамо

7

4

13

5. Насаф

6

4

12

6. Машъал

7

3

11

7. Бухоро

7

3

10

8. Бунёдкор

6

2

9

9. Шўртан

7

3

9

10. Қизилқум

7

2

8

11. Олмалиқ

7

2

8

12. Пахтакор

7

2

7

13. Сўғдиёна

7

2

7

14. Обод

7

1

5

15. Нефтчи

7

1

5

16. Металлург

6

1

4

Олий лига-2017

28/04 "Пахтакор" "Навбаҳор"

28/04 "Машъал" – "Бунёдкор"

29/04 "Шўртан" – "Қўқон-1912"

29/04 "Динамо" – "Сўғдиёна"

29/04 "Қизилқум" "Насаф"

29/04 "Локомотив" – "Обод"

29/04 "Металлург" – "Бухоро"

29/04 "Нефтчи" – "Олмалиқ"

 

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ