pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Рустам Дўрмонов: “Кейинги турларда мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз”
04.08.2016 12:15

“Локомотив” ва “Навбаҳор” жамоалари ўртасидаги учрашув якунига етгач ўтказилган матбуот анжуманида “Навбаҳор” бош мураббийи Рустам Дўрмонов журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди. Қўйида Дўрмонов билан ўтказилган матбуот анжуманини тўлиқ кўринишда эътиборингизга ҳавола этамиз.
- Дастлаб ўйин ҳақидаги таассуротларингиз билан ўртоқлашсангиз?
- Учрашув ҳақида нима ҳам дейиш мумкин. Футболчиларимиз ўйин бошида ўзларини йўқотиб қўйишди. Мағлубият учун мухлисларимиздан узр сўрайман. Жамоадаги биринчи ўйинимизда шундай аянчли мағлубият кузатилди. Тўғриси бундай ҳисоб қайд этилишини кутмагандик. “Локомотив” бугунги кунда яхши жамоалардан бири. “Навбаҳор”да иш бошлаганимизга бир ой бўлди. Ўтган вақт давомида жамоани шакллантириш учун ҳаракат қилдик. Асосан маҳаллий ҳаракат қилишди. Баҳс бошидаги ўтказилган тезкор голлардан кейин йигитлар ўзларини ҳаёжонланиб, ўз ўйинларини кўрсата олишмади.
- Жамоа бош мураббийи Равшан Бозоровми ёки Сизми?
- ПФЛдан “Навбаҳор” бош мураббийи сифатида рўйхатдан ўтганман. Шу сабабли бош мураббийлик вазифасини бажармоқдаман. Равшан Бозоров эса бош менеджер лавозимида ишлайди. Биздаги ҳолатни худди “Локомотив”даги вазиятга ўхшатиш мумкин. Яъни Микляев бош мураббий сифатида қайд этилади, Йеличич эса футболчиларни ўйинларга тайёрлайди.
- Маҳаллий футболчилар ҳаракат қилишди деб айтингизку, лекин уларнинг аксарияти жамоа билан хайрлашишга мажбур бўлишди. Биринчи даврани бошқа жамоада ўтказган маҳаллий футболчилар ҳам “Навбаҳор”га ўтиш истагини билдиришган бўлсада уларга ҳам рад жавоби берилди. Айнан шу ҳолат ҳам йирик мағлубиятга сабаб бўлмадимикин?
- Шу кунларда таркибимизги Гондурас ва Коста-Рикадан легионер футболчиларни келиб қўшилиши кутилмоқда. Маҳаллий футболчилар ҳақида гап кетганида, биринчи давра сўнггида футболчилар билан гаплашганимизда уларнинг аксарияти олдинги мураббийларни ишонч билдиришмаганлигини айтишди. Биз уларга имкон беришимизни айтиб, иккинчи даврага муносиб тарзда ҳозирлик кўришга ҳаракат қилдик. Жамоамизда камчиликлар бор. Ўйлашимча барчаси изга тушиб кетади. Ҳозирда биринчи вазифамиз жамоани олий лигада олиб қолиш.
- Сўнгги пайтларда “Навбаҳор”да тез-тез мураббий алмашмоқда. Сиз жамоа билан қанча муддатга шартнома имзолагансиз?
- Мавсум охирига қадар шартнома имзолаганман.
- Мавсум якунига қадар жамоа ўйинида бирор-бир ўзгариш қила олишингизга ишонасизми?
- Айнан шу мақсадда ишлаяпмиз. Худо хоҳласа ҳаммаси яхши бўлади. Мана бугун иккинчи бўлимда кўрдинглар ўйинимизда ўзгариш бўлди. Яъни футболчиларимиз фаолроқ ҳаракат қилишди. Таркибдаги йигитларга ишонамиз. Футболчилик фаолиятим давомида “Навбаҳор”да ҳам тўп сурганман. Шу сабабли, жамоа мен учун бегона эмас. Натижани ижобий кўриниш олиш учун ҳаракат қиламиз. Ниятимиз яхши жамоани шакллантириш. Айнан шу сабабли бошқа таклифларни четга суриб “Навбаҳор”дан тушган таклифни қабул қилдим. Наманганлик мухлисларни яхши билганим ва ҳурмат қилганим сабабли “Навбаҳор”га ўтдим. Бу йилги мавсумдаги мақсадимиз олий лигада қолиш. Кейинги йилдан эса бошқа жамоани шакллантирамиз. Бир сўз билан айтганда режаларимиз улкан.  
- Клуб раҳбарияти ва мураббийлар штаби “Локомотив”га қарши ўйиндан олдин Тошкентда албатта ғалаба қозонамиз деган гапларни айтишганига гувоҳ бўлдик. Ушбу фикрлар нимага асосланган ҳолда билдирилганди?
- Ҳар қандай жамоа қандай рақиб бўлишидан қатъий назар майдонга фақат ғалабани кўзлаган ҳолда тушади. Ахир ўйиндан олдин ютқазамиз дейилмайдику. Тўп юмалоқ, майдон текис деганларидек, ҳамиша яхши натижага умид қилинади. Бугунги кунда “Локомотив” таркиб ва бошқа жиҳатлар бўйича юртимизнинг энг кучли клубларидан бири саналади. Тошкентда ижобий натижа қайд этишга умид қилгандик. “Локомотив” жамоасининг “Қизилқум” билан ўтказган ўйинини бевосита ўйингоҳда кузатдик. Бугунги учрашувда йигитларга ишонгандик. Лекин, афсуски йирик ҳисобда имкониятни бой бердик. Кейинги турларда мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.

 

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 8- тур

28.04.2017


Ўтган ўйинлар

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

15/04 Металлург - Навбаҳор 0:0

07/04 Навбаҳор - Машъал 1:0

31/03 Динамо - Навбаҳор 0:1

16/03 Навбаҳор - Нефтчи 1:1

 

 

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

6

5

15

2. Қўқон-1912

7

4

14

3. Навбахор

7

4

14

4. Динамо

7

4

13

5. Насаф

6

4

12

6. Машъал

7

3

11

7. Бухоро

7

3

10

8. Бунёдкор

6

2

9

9. Шўртан

7

3

9

10. Қизилқум

7

2

8

11. Олмалиқ

7

2

8

12. Пахтакор

7

2

7

13. Сўғдиёна

7

2

7

14. Обод

7

1

5

15. Нефтчи

7

1

5

16. Металлург

6

1

4

Олий лига-2017

28/04 "Пахтакор" "Навбаҳор"

28/04 "Машъал" – "Бунёдкор"

29/04 "Шўртан" – "Қўқон-1912"

29/04 "Динамо" – "Сўғдиёна"

29/04 "Қизилқум" "Насаф"

29/04 "Локомотив" – "Обод"

29/04 "Металлург" – "Бухоро"

29/04 "Нефтчи" – "Олмалиқ"

 

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ