pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Шохжаҳон Аббосов: “Машъал”дан миннатдорман!
21.07.2016 20:38

“Машал” академиясидан чиққан футболчилар бугунда юртимизнинг бир қанча жамоаларида фаолият кўрсатмоқда,  ҳаттоки уларни Осиёнинг бир қанча клубларида ҳам учратиш мумкин. Ана шундай футболчилардан бири Эронда ўтказилган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чепионати ғолиби Шохжаҳон Аббосовдир. Биз Шохжаҳон билан қисқача суҳбат уюштирдик.
- Шоҳжаҳон келинг аввал футболга қандай кириб келганингиз ҳақида гаплашайлик.  Футболни танлашингизга нима сабаб бўлган?
-Болалигимдан футболга меҳрим жуда баланд эди.  Отам ҳам буни яхши билардилар,  акам ҳам футбол ўйнаганлар кейинчалик эса мени отам Муборак шаҳридаги “Машъал” ПФК  футбол академиясига олиб келдилар бу ерда футболнинг барча сир асрорларини ургандим.  Муборакда футбол ўйнаш учун ҳамма қулайликлар бор,  бир сўз билан айтганда Муборак мени иккинчи уйимга айланди.
- “Машъал” жамоасиниг бу йилги олий лигадаги натижларига нима дея оласиз?
-“Машъал” жамоаси 1-даврада ажойиб иштирок этди.  Айниқса сўнги уч турда кетма-кет қозонилган ғалабалар Мубораклик муҳлисларни анча хурсанд қилди.  Сафарда ” Бухоро”, ўз майдонимизда “Қўқон” ва “Насаф” жамоалари мағлуб этилди.  Менимча “Машъал” 2-даврада янада мазмунли иштирок этади бу борада “Газчиларга” омад тилайман.
- Мухлислар, умуман кўпчилик сизни “Навбаҳор” жамоасига қандай келганингиз ҳақида қизиқишади?
- Мени йил бошидан “Навбаҳор”га ижарага беришди,  аслида эса ҳозир ҳам ҳуқуқий жиҳатдан “Машъал”га тегишлиман.
- Шохжаҳон сиз ўсмирлар терма жамоамиз сафида,  Эронда бўлиб ўтган Осиё чемпионати ғолиби бўлгансиз,  бу турнир сизда нимаси билан эсда қолди?
-Аввало бу турнирда биз чемпион бўлдик. Финалда Япония ўсмирларини мағлуб этишни уддасидан чиққандик.  Ҳозирча ўсмирлар терма жамоалримиз ичида биз ҳаракат қилган жамоа натижаси энг юқориси бўлиб турибди.
- Шохжаҳон Аббосовнинг футболда эришган ютуқларига кимнинг ҳиссаси юқори?
- Албатта отамни ва ундан кейин устозларимни.  Отамдан ва устозларимдан  бирдек миннатдорман.  Мени шу даражага олиб чиққан “Машъал” ПФК раҳбариятига ҳам раҳмат айтаман.  Бу жамоа академиясида етишдим, танилдим.  Терма жамоаларимиз сафида майдонга тушдим,  юқорида таъкидлаганимдек қитъа чемпиони бўлдим.  Бир сўз билан айсам, “Машъал”дан қарздорман,  вақти келиб “Машъал” сафида албатта ўйнайман деган, ниятдаман.  Ўйлайманки, бунга эришаман.
- Агар олий лига жамоаларидан таклиф бўлганда қай бирини танлардингиз?
- “Насаф” ёки “Локомотив”ни,  мен учун бу икки жамоа сафида ўйнаш анча қизиқарлироқ.
- Мамлакатимизда ҳозирда энг кучли ҳужумчилар деб,  кимларни айта оласиз?
- Айни вақтда юртимизда энг кучлиси,  Игорь Сергеев ва Элдор Шомуродов бу иккала футболчи олий лигада ва терма жамо сафида мунтазам гол киритмоқда.
- Суҳбатимиз сўнгида мухлисларингизга ва voha.uz сайти ижодкорларига тилакларингиз?
- Мени ҳурмат қилган барча мухлисларга бошим ерга теккунча таъзимдаман. Мубораклик мухлисларга ва “Машъал” кулубдаги мени билган барча мухлисларимга Оллоҳдан соғлик омонлик, хонадонларига файзу барокатлар тилайман. Voha.uz сайти ижодкорларига алоҳида миннатдорчилик билдираман чунки, шахсан ўзим бу сайтни мухлисиман, ҳеч қачон ижоддан тўхтаманглар деб, қоламан!

Дилшод Сафаров суҳбатлашди.
Манба: voha.uz

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 16- тур

05.08.2017


Ўтган ўйинлар

25/06 Насаф - Навбаҳор - 4:0

20/06 Навбаҳор - Олмалиқ 1:1

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

14

10

32

2. Қўқон-1912

15

7

27

3. Насаф

14

8

26

4. Олмалиқ

15

6

24

5. Пахтакор

15

7

24

6. Бухоро

15

7

23

7. Металлург

14

6

20

8. Машъал

15

5

20

9. Қизилқум

15

5

20

10. Динамо

15

5

19

11. Навбахор

15

4

19

12. Бунёдкор

14

4

18

13. Сўғдиёна

15

5

17

14. Шўртан

15

5

15

15. Нефтчи

15

2

11

16. Обод

15

2

9

Олий лига-2017

05/08 "Обод" - "Навбаҳор"

05/08 "Динамо" - "Металлург"

05/08 "Нефтчи" - "Шўртан"

05/08 "Олмалиқ" - "Бухоро"

06/08 "Қизилқум" - "Пахтакор"

06/08 "Насаф" - "Қўқон-1912"

06/08 "Сўғдиёна" - "Бунёдкор"

07/08 "Локомотив" - "Машъал"



Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ