pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Дилшод Жабборов: “Энг катта армоним – “Локомотив” билан чемпион бўла олмаганим”
08.07.2016 18:48

Биласиз, “sports.uz” интернет-портали яқин вақтдан буён ўзбек футболчилари фаолиятини ишқибозларга янада яхшироқ таништириш учун мўлжалланган “Яшил майдон” лойиҳасини тақдим этиб келмоқда. Бу сафар “Яшил майдон” лойиҳаси муаллифлари Наманганга сафар уюштирди ва “Навбаҳор” жамоаси ярим ҳимоячиси Дилшод Жабборов билан қизиқарли суҳбат қурди.
Заҳро Носирова: Дилшод Жабборовнинг футболга кириб келиши қандай содир бўлган?
- Авваламбор айтишим керакки, миллионлар ўйини бўлган футбол оиламизга бегона эмас. Чунки, отам ҳам профессионал футболчи бўлганлар. Балким шунинг учунми менда ҳам спортнинг айни шу турига бўлган қизиқиш болаликдан юқори бўлган. Буни дарҳол сезган отам мени “Навбаҳор” футбол мактабига берганлар. Мана шундан буён яшил майдонда тўп суриб келмоқдаман.
Дилрабо Собирова: Олий лигадаги дебют ўйинингиз ва голингиз ҳақида...
- Албатта, бундай тарихий дамлар ҳеч қачон ёдимдан чиқмайди. Олий лигадаги дебют учрашувимни 2005 йил Тошкентнинг “Локомотив” клубига қарши ўтказганман, илк голимни эса 2006 йилда “Хоразм” жамоаси дарвозасига киритганман.
Заҳро Носирова: Футболчи учун энг муҳим жиҳат нима деб ўйлайсиз?
- Менимча, ҳар бир футболчи учун энг муҳими меҳнат, меҳнат ва яна меҳнат. Чунки бу касб эгалари тинмай меҳнат қилиб, ўз устида ишласагина ўсишга, муваффақиятга эришишлари мумкин.
Дилрабо Собирова: Оилангиз ҳақида ҳам икки оғиз гапириб берсангиз.
- Яратганга минг бор шукурки Ўзбекистондек жаннатмакон юртда туғилдим. Ота-онам, рафиқам ва икки нафар ўғлим билан тинч-тотув, бахтли яшаб келаяпмиз.
Заҳро Носирова: Фаолиятингиз давомида тўп сурган жамоаларингиз борасида нималар дея оласиз?
- Дастлаб профессионал фаолиятимни “Навбаҳор” сафида бошладим. Кейинчалик мени Тошкентнинг “Локомотив” клубига таклиф этишди. У ерда ҳам бор маҳоратимни ишга солиб, ўзим учун ҳаётимда янги саҳифа очдим. “Локомотив”дан қайтгач, яна қадрдон “Навбаҳор”им сафида тўп суриб келмоқдаман.
Дилрабо Собирова: Дилшод Жабборов ҳаётда қандай инсон аслида?
- Кўриб турганингиздек ҳушчақчақ ва кўнгли очиқ инсонман (кулади).
Заҳро Носирова: Хориж клубларидан қизиқишлар бўлганми?
- Очиғи расмий таклифлар бўлмаган. Лекин, агентим Шарқий Осиё ва Эрон жамоаларидан қизиқишлар бўлганлигини айтган.
Дилрабо Собирова: Футболда натижа муҳим, чиройли ўйин эса муҳлисларга ёқади. Сизнингча қай бири муҳимроқ?
- Сўзсиз натижа энг муҳими. Тўғри муҳлислар ҳужумкор ва шиддатли ўйин тарафдори. Лекин, футболда чиройли ўйинга қараб натижа белгиланмайди. Қолаверса, чиройли ўйин кўрсатиб, натижа қила олмасангиз ўша муҳлислар сизнинг “чиройли” ўйинингизга қараб баҳо беришмайди.
Заҳро Носирова: Ижтимоий тармоқларда қанчалик фаолсиз?
- Албатта ижтимоий тармоқлардан кенг фойдаланаман. Қолаверса, ҳозир биз ХХI аср – техника асрида яшаётганимизни ҳисобга олсак, бу нормал ҳолат деб ўйлайман.
Дилрабо Собирова: Футбол сиз учун нима: касб, ҳобби ёки тирикчилик манбаими?
- Учтаси бирда (кулади). Албатта ҳаммаси.
Заҳро Носирова: Барчамиз яхши биламизки Намангада футболни севишади. Лекин минг афсуски, сўнгги йилларда бу ерда ҳам томошабинларнинг ташрифи кескин камайиб кетди. Бунга сабаб нима деб ўйлайсиз?
- Охирги пайтлардаги нурсиз ўйинларимиз муҳлислар ташрифини камайтириб юборган бўлиши мумкин. Ўйлашимча муҳлисларимиз биздан фақат натижа талаб қилишмоқда. Умид қиламанки биз келажакдаги ёрқин ўйинларимиз билан муҳлисларимиз меҳрини қайта қозона оламиз.
Дилрабо Собирова: Фаолиятингиздаги энг катта армонингиз?
- Агар вақтни ортга қайтара олганимда, “Локомотив” билан чемпион бўлиш учун боримни берардим. Чунки фаолиятимдаги энг катта армоним бу – “Локомотив” билан чемпион бўла олмаганим. Биз ўша мавсумда чемпионлик учун жудаям яқин келган эдик.
Заҳро Носирова: Бевосита собиқ жамоангиз “Локомотив”нинг бу йилги ОЧЛдаги ўйинларини кузатиб бордингизми? Уларнинг муваффақиятли иштироки ҳақида нималар дея оласиз?
- Албатта, “Локомотив” сафида озми-кўпми тўп сурдим. Фаолиятимнинг энг эсда қоларли дамлари ҳам айни шу жамоа билан боғлиқ. Жамоадан кетганим бу “темирйўлчилар”га қизиқишим йўқолди дегани эмас. Йигитларга қойил.Бу мавсумда ажойиб ўйин кўрсатишмоқда. Нафақат ОЧЛда балки ички чемпионат баҳсларида уларни мағлубиятга учрата оладиган жамоа топилмяпди. Ишонаман, улар ОЧЛ нинг финалига қадар етиб бора олишади.
Дилрабо Собирова: Сиз билан бирга тўп сурган футболчилардан иборат рамзий терма жамоангизни тузиб берсангиз.
- Дарвозада: П.Бугало.
Ҳимоячилар: Б.Ашурматов, И.Иномов, И.Тўхтахўжаев, Х.Каримов.
Ярим ҳимоячилар: А.Холматов, С.Мирзаев, Ж.Иброҳимов, Ж.Огенесян.
Ҳужумчилар: З.Тожиев, Ш.Эркинов.
Заҳро Носирова: Энди сизга доимгидек блиц саволлар билан мурожаат қиламиз.
- Кўча овқатини ёқтирасизми ёки уйникини?
- Чойхонаники (кулади).
- Қайси хориж клубига мухлислик қиласиз?
- Мадриднинг “Атлетико” жамоасига.
- Ёқтирган байрамингиз?
- Ҳамма қатори Янги йил.
- Кумир футболчингиз?
- Зинедин Зидан.
- Биринчи бор томоша қилган йирик футбол мусобақангиз?
- 1994 йил АҚШда ўтказилган мундиал.
- Қорни ёқтирасизми ёки ёмғирни?
- Иккаласи ҳам ёқади.
- Ёқтирган таомингиз?
- Ош (палов).
- Ёқтирган рақамингиз?
- 7
- Совға олишни ёқтирасизми ёки беришни?
- Албатта олишни (кулади).
- Телефонингиз маркаси?
- IPhone.
- Мазмунли ва мароқли суҳбатингиз учун катта раҳмат. Келажакдаги фаолиятингизга омад тилаб қоламиз.
Манба: “sports.uz”.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 8- тур

28.04.2017


Ўтган ўйинлар

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

15/04 Металлург - Навбаҳор 0:0

07/04 Навбаҳор - Машъал 1:0

31/03 Динамо - Навбаҳор 0:1

16/03 Навбаҳор - Нефтчи 1:1

 

 

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

6

5

15

2. Қўқон-1912

7

4

14

3. Навбахор

7

4

14

4. Динамо

7

4

13

5. Насаф

6

4

12

6. Машъал

7

3

11

7. Бухоро

7

3

10

8. Бунёдкор

6

2

9

9. Шўртан

7

3

9

10. Қизилқум

7

2

8

11. Олмалиқ

7

2

8

12. Пахтакор

7

2

7

13. Сўғдиёна

7

2

7

14. Обод

7

1

5

15. Нефтчи

7

1

5

16. Металлург

6

1

4

Олий лига-2017

28/04 "Пахтакор" "Навбаҳор"

28/04 "Машъал" – "Бунёдкор"

29/04 "Шўртан" – "Қўқон-1912"

29/04 "Динамо" – "Сўғдиёна"

29/04 "Қизилқум" "Насаф"

29/04 "Локомотив" – "Обод"

29/04 "Металлург" – "Бухоро"

29/04 "Нефтчи" – "Олмалиқ"

 

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ