pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Мўйдин Мамазулумов: “Нима учун захирада қолиб кетаётганимга ҳайронман”
20.06.2016 12:15

“Навбаҳор” жамоасининг тажрибали ҳужумчиси Мўйдин Мамазулумов охирги пайтларда асосан захирада қолиб кетмоқда.
Бош мураббийлик вазифаси Александр Волков қўлига ўтганидан кейин футболчи ўз вақтида захира ўриндиғида кутишга мажбур бўлмоқда. Мухлислар ҳам ушбу ўйинчини нима учун майдонга туширилмаётганига ҳайрон қолишаётгани бежиз эмас. Мураббий эса Мамазулумовни ўйин услубига мос тушмаётганини айтган ва унинг бу гапи ҳужумчини ҳам бефарқ қолдирмади.
-   Нимагадир охирги пайтларда “Навбаҳор”нинг захира ўриндиғида қолиб кетяпсиз. Ваҳоланки, “Олмалиқ”, “Машъал”, “Андижон”, “Шўртан”, “Локомотив” каби клубларда ўйнаб уларнинг ўйин услубига мос тушгансиз. Лекин “Навбаҳор” бош мураббийлиги Александр Волковга ўтгач, захирада ўтирибсиз. Бу борада сизнинг муносабатингиз қандай?
-   Мен ҳам нима учун бундай бўлаётганига ҳайронман. “Насаф”га қарши учрашувдан кейин Волковнинг интерьвюсини ўқидим. Мен жамоа ўйинни бузиб қўядиган футболчи эканман. “Қизилқум” билан учрашувдан кейин ҳам мураббий яна худди шундай гапни айтди. Захирадан майдонга тушсам ўйин схемасини бузиб қўйишим мумкин экан. “Олмалиқ”нинг ўйин услубига мос тушганман. “Машъал”нинг ҳам тактикаларига тўғри келганман. Бахтиёр Ашурматов Наманганда ишлаган пайтда ҳам унинг режаларидан ўрин олганман. Миллий терма жамоанинг собиқ бош мураббийи, юртимиздаги энг яхши мутахассислардан бири - Вадим Абрамов  мени “Локомотив”га олиб кетди ва табиийки, уларнинг ҳам услубига тўғри келдим. Мен нима демоқчиман? Шунча жамоа ва мураббийларнинг тактикаларига тўғри келдим-у, аммо Волковнинг қарашларига мос тушмаяпман экан. Балки бу ерда бошқа гап бордир. Кўпчилик мени нима учун майдонга туширмаётганидан ҳайрон бўлишяпти. Мухлислар ҳам бу борада мендан нима учун деб сўрашяпти. Ўтган йили ҳам “Навбаҳор” таркибида ўйинларда иштирок этгандим. Бу йил эса...
-   Демак, сиз ҳам нима учун бундай бўлаётганига ҳайронсиз...
-   Қанақа вазият бўлганини тушуниб турибман. Лекин буни атайин тушунмасликка олишга ҳаракат қиляпман. Рашид Ғофуров бош мураббий бўлиб ишлаганида кетма-кет тўртта учрашувда асосий таркибда майдонга тушгандим ва уларда иккита гол урганман. Кутилмаганда мураббий ўзгариб кетди. Ҳамма мураббийни ёқтирган ўйинчилари бўлади. Балки сабаб шу бўлса керак.
-   Волковнинг ўйин услубига тўғри келмаяпман деб ўйлаяпсизми?
-   Ҳа, бу мураббийнинг тактикаларига мос тушмаяпман шекилли. Энди футбол ўйнашни бошлаган ёшлар эса ушбу мураббийнинг услубига тўғри келяпти ва мен бундан хурсандман.
-   Захирадан ўйинни кузатиб ўтирган чоғингизда нималарни ўйлаяпсиз?
-   Мен захирада ўтирадиган ёшда эмасман. “Навбаҳор”дан таклиф тушганида бу жамоага ёрдам бериш мақсадида “Локомотив”дан кетгандим. Лекин бу ерда кутилмаганда мураббийлар алмашди ва мени захирада қолдиришяпти. Захирадан ўтирган пайтда нимани ҳис қилиш мумкин? Бундай пайтда кўпроқ асабийлашасиз. Ҳозирги пайтда “Навбаҳор” ўз ўрнида эмас. Ваҳоланки, вилоят ҳокими футболни жуда яхши кўради. Жамоага барча шарт-шароитларни яратиб беряпти. Клуб қароргоҳида ҳам барча нарсалар муҳайё қилинган. Жамоамиз тезроқ юқори ўринларга кўтарилишини истаймиз. Захирада ўтирсак ҳам “Навбаҳор”га ҳиссамиз тегишини хоҳлаймиз. Аммо ҳадеб захирада ўтираверсангиз охирига борганда умидлар сўниб қолади-да. Бундай пайтда барибир ўйинни соғинасиз.
-   Мана шундай вазиятда ўзингиздаги иштиёқ ва хоҳиш сўниб қолмаяптими?
-   Машғулотларда ишлашда давом этавераман. Бундай нарсаларга аҳамият бермайман. Ҳамма вақт ўзимни кўрсатишга ҳаракат қиламан.
-   Умуман олганда, Александр Волковни қандай мураббий деб ҳисоблайсиз?
-   Александр Геннадьевич яхши мураббий. Унинг машғулотлари ҳам қизиқарли ўтади. Барибир ҳар бир мураббийнинг ўзига яраша футболга қарашлари бор. Менинг фикримча, у мураббий сифатида ҳам яхши инсон.
-   Волков Ғофуровнинг ўрнини эгаллаган. Сизнингча, мураббийларнинг бундай ўзгариши жамоага қанчалик таъсир қиляпти деб ўйлайсиз?
-   Унчалик таъсир қилмади. Жамоа яхши ўйин кўрсатяпти. Рашид Ғофуров клубдаги барча ўйинчиларга ўзини кўрсатиши учун имконият берарди. Александр Волковнинг тактикаси эса бошқачароқ. Рашид ака машғулотларда кимнинг қандай ишлашига қараб уни майдонга туширарди.
-   Волковнинг битта ҳужумчи тактикасини қўллаётгани “Навбаҳор”га манфаат келтирадими?
-   Мен унинг бу тактикасини меҳмондаги учрашувларда қўллаган бўлардим. Чунки сафарда минимал ҳужумчи билан ўйнаса арзийди. Негаки, қарши ҳужум тактикаси қўлланилади. Лекин ўз уйидаги учрашувларда иккита ҳужумчи билан ўйнаш керак деб ҳисоблайман. Суюкли мухлислари олдида ҳужумкор ўйин намойиш қилиш ва кўпроқ имкониятларни яратган ҳолда улардан самарали фойдаланиш керак деб ҳисоблайман. Иккита ҳужумчи билан ўйналганда вазиятлар кўп бўлади ва томошабоп ўйинга айланади.
-   Иккинчи давра учун бошқа режаларингиз борми?
-   Албатта. Менимча, ҳамма ўйинчининг ўзига яраша режаси бўлади. Биз футболчиларнинг ишимиз доим ўйинга тайёр туришимиз керак. Қолгани эса мураббийларга ҳавола.
Манба: championat.asia

 

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 16- тур

05.08.2017


Ўтган ўйинлар

25/06 Насаф - Навбаҳор - 4:0

20/06 Навбаҳор - Олмалиқ 1:1

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

14

10

32

2. Қўқон-1912

15

7

27

3. Насаф

14

8

26

4. Олмалиқ

15

6

24

5. Пахтакор

15

7

24

6. Бухоро

15

7

23

7. Металлург

14

6

20

8. Машъал

15

5

20

9. Қизилқум

15

5

20

10. Динамо

15

5

19

11. Навбахор

15

4

19

12. Бунёдкор

14

4

18

13. Сўғдиёна

15

5

17

14. Шўртан

15

5

15

15. Нефтчи

15

2

11

16. Обод

15

2

9

Олий лига-2017

05/08 "Обод" - "Навбаҳор"

05/08 "Динамо" - "Металлург"

05/08 "Нефтчи" - "Шўртан"

05/08 "Олмалиқ" - "Бухоро"

06/08 "Қизилқум" - "Пахтакор"

06/08 "Насаф" - "Қўқон-1912"

06/08 "Сўғдиёна" - "Бунёдкор"

07/08 "Локомотив" - "Машъал"



Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ