pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Рашид Ғофуров: “Голбан энг яхши харидларимиздан бири бўлди”
21.02.2016 19:08

Аввал хабар бериб ўтканимиздек, кеча жамоамиз аъзолари Тошкентда ташкил этилган иккинчи йиғинни якунлашди. Энди футболчиларимиз 23 февраль куни Наманганда йиғилиб, тайёргарликнинг якуний босқичига киришишади. Ўтказилган йиғинлар хусусида атрофлича маълумотга эга бўлиш мақсадида жамоа бош мураббийи Рашид Ғофуровга бир нечта саволлар билан мурожат қилдик.
- Жамоа бошқарувини қўлга олганингизга деярли икки ой бўлмоқда. Бош мураббий сифатидаги фаолиятингиздан қониқиш ҳосил қиляпсизми?
- Ҳозирча саксон фоизга фаолиятимдан қониқиш ҳосил қилдим десам муболаға бўлмайди. Юз фоизга кўнглим тўлмагани сабаби шуки, таркибни тўла мавсумга тайёр ҳолда шакллантирганимиз йўқ. Ушбу масалаларга ижобий ечим топсак, фаолиятимдан 100 фоизга қониқиш хосил қилган бўламан.  
- «Навбаҳор» жамоаси мавсумга тайёргарликка январь ойида киришганди. Орадан маълум вақт ўтди. Жамоанинг тайёргарлиги хусусида қандай фикр билдира оласиз?
- Тайёргарлик жараёнимиз бошқа клубларга қараганда сал кечроқ бошланган бўлсада, мавсумга кўнгилдагидек тарзда тараддуд кўряпмиз деб айтиш мумкин. Барчаси жойида. Фақат сафимизга қўшилиши кутилаётган ўйинчилар келишса, кўзланган режаларимиз амалга ошди дейиш мумкин.
- Жамоани қайтадан шакллантириш осон иш эмаслиги бор гап. Айни пайтда Сизни қандай муаммолар қийнамоқда?
- Яхши ўйинчи жалб қилдик дегани, жамоани кучайганини англатмайди. Тўла-тўкис янгитдан жамоа тузганимиз бизга бироз қийинчилик туғдирмоқда. Ҳозирги таркибдаги йигитлар ўзаро тил топишиб олишса бўлгани. Бу бироз вақт талаб этади. Зўр ўйинчиларни таклиф этишни ўзи камлик қилади. Агарда жамоавий ўйинни йўлга қўйиб олсак, барча кўзлаган мақсадимизга эришган бўламиз.  
- Ҳозирда қайси чизиқлардан кўнглингиз тўқ. Бу борадаги камчиликлар нималардан иборат.
- Ҳимоядан, ярим ҳимоя чизиғининг ўнг қанотидан ва ҳужумчилардан кўнглим тўқ. Марказий ярим ҳимоя ва чап қанот ҳимоясига футболчилар келса, мақсадга мувофиқ иш бўларди. Таркибимиздаги футболчилар олий лигада ўйнаб келган тажрибали ўйинчи бўлишларини истаймиз. Агарда бугунги таркибга назар ташласангиз, "Навбаҳор"нинг ўтган йилги асосий таркибида ҳаракат қилган футболчилар айни пайтда камчиликни ташкил этишмоқда. Бу таркибни тўлиқ янгиланаётганлигидан дарак бермоқда. Шунинг учун футболчиларни ўзаро тил топишиб кетишлари бироз қийин кечмоқда. Тўғри, ўйинимизни четдан кузатган мутахассислар таркибимизга ҳавас билан қарашмоқда, аммо ўйинимиз ҳали қовушмаяпти. Ушбу камчиликни бартараф этсак, ҳаммаси яхши бўлади.
- Жамоага таклиф этилган Игорь Голбан ва Олександр Пишурларнинг ҳаракатидан кўнглингиз тўляптими?
- Легионерларимиз ёмон таассурот қолдиришмаяпти. Айниқса Голбаннинг ўйинлари борасида фақат ижобий фикр билдириш мумкин. Бу энг яхши харидлардан бири бўлди десам янглишмаган бўламан. Голбан Хайрулло Каримов билан биргаликда марказий ҳимояда ишончли ўйин намойиш этишмоқда. Игорь бўйдор ва чаққон, ҳар томонлама бизга маъқул келмоқда. Пишур ҳам "Олмалиқ" билан кечган ўйинда гарчи ўртоқлик бўлса ҳам гол урди. Ўйлайманки янги мавсумда ҳам у ўз ўйинини топиб кетади ва "лочинлар" муваффақиятига ўз ҳиссасини қўшади. Биз унга ишонамиз. Олександр бизга анча фойда келтиради. 
- Жамоада кўрикдан ўтаётган Азизбек Ғуломхўжаев, Шоҳжаҳон Аббосов, Нодир Мавлонов ва Сардор Азимовлар хусусида қандай фикрдасиз?
- Улар тўғрисида ҳам фақат яхши гап айта оламан. Сиз айтган ўйинчилар келажаги порлоқ футболчилар ҳисобланади. "Бунёдкор" тарбияланувчиларини ёшлигидан биламан. Уларни олдиндан таниганим учун ҳам "Навбаҳор"га чақирдим. Бу ўйинчиларнинг ўйини мухлисларга ҳам яхши таниш. Буларнинг ҳаракатлари барчага манзур, Худо хоҳласа бу футболчилар жамоада қолишади.
- Айни пайтга қадар бир қатор футболчилар билан шартномалар тузилганидан хабаримиз бор. Сўнгги кунларда қайси футболчилар билан битим имзоланди?
- Хайрулла Каримов билан тез орада битим имзолаймиз. Шунингдек, оғзаки келишиб қўйган футболчиларимиз ҳам бор. Лекин, улар ўз сўзида турадиган ўйинчилардир. Улар билан битим тузсак бўлгани. Бироқ, шартнома имзолангани "Навбаҳор"да ўша ўйинчи қолди дегани эмас. Баъзи ўйинчилар билан шошилиб келишув тузгандик. Баъзи футболчиларга рухсат берилиши ҳам мумкин. Чунки асосий таркибга туширилмайдиганларни захирада олиб ўтиришдан маъно йўқ. Балки улар бошқа жамоада ўз ўйинини топиб кетар. Айнан шу мақсадда Отабек Валижонов билан ўзаро келишган ҳолда шартномани бекор қилдик.
- Ҳозирда жамоани янги чемпионатга қай даражада тайёр деб айта оласиз?
- Мавсум бошланишигача хали бироз вақт бор. Ҳозирдан аниқ бир фикр айтиш мушкул. Лекин, март ойи бошларига 99-100 фоизга тайёр бўламиз деган умиддаман.

 

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 8- тур

28.04.2017


Ўтган ўйинлар

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

15/04 Металлург - Навбаҳор 0:0

07/04 Навбаҳор - Машъал 1:0

31/03 Динамо - Навбаҳор 0:1

16/03 Навбаҳор - Нефтчи 1:1

 

 

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

6

5

15

2. Қўқон-1912

7

4

14

3. Навбахор

7

4

14

4. Динамо

7

4

13

5. Насаф

6

4

12

6. Машъал

7

3

11

7. Бухоро

7

3

10

8. Бунёдкор

6

2

9

9. Шўртан

7

3

9

10. Қизилқум

7

2

8

11. Олмалиқ

7

2

8

12. Пахтакор

7

2

7

13. Сўғдиёна

7

2

7

14. Обод

7

1

5

15. Нефтчи

7

1

5

16. Металлург

6

1

4

Олий лига-2017

28/04 "Пахтакор" "Навбаҳор"

28/04 "Машъал" – "Бунёдкор"

29/04 "Шўртан" – "Қўқон-1912"

29/04 "Динамо" – "Сўғдиёна"

29/04 "Қизилқум" "Насаф"

29/04 "Локомотив" – "Обод"

29/04 "Металлург" – "Бухоро"

29/04 "Нефтчи" – "Олмалиқ"

 

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ