pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Олимжон Қосимов:«Янги дастур асосида иш юритамиз»
18.01.2016 16:59

«Навбаҳор» дастлабки йиғиндаги сўнгги машғулотлардан бирини ўтказиш мақсадида Наманган шаҳридаги «Динамо» стадиони томон йўл олди. Табиийки, биз ҳам янги футболчиларнинг қандай шуғулланаётганликларини кузатиш мақсадида унга эргашдик. Айтиш жоиз, футболчиларнинг кайфияти аъло, уларнинг ҳар бири ўз ишига сидқидилдан ёндашмоқда. Ўйинчилар ҳаракатини майдон четида кузатаётганлар орасида клуб вице-президенти Олимжон Қосимовга кўзимиз тушиши ҳамоноқ уни ҳам суҳбатга чорлаб, ўзимизни қизиқтирган яна бир қатор саволлар билан мурожаат қилдик.
- Олимжон ака, мана, «Навбаҳор» янги мавсумга жиддий ўзгаришлар билан кириб бормоқда. Хусусан, таркиб ўзагини асосан маҳаллий футболчилар эвазига шакллантириш кўзда тутилаётган экан. Хўш, шундан келиб чиқсак, жамоа олдига қандай вазифа қўйилади?
- Албатта, ҳамма ерда бўлгани каби биз ҳам фақат юқори мақсадларни кўзлаймиз. Эзгу ниятлар билан бошланган ҳар бир иш самара келтириши тайин. Ҳа, «Навбаҳор» мураббийлар штабида ўзгаришлар рўй берди, аввалги чемпионатда тўп суришган кўплаб футболчилар жамоани тарк этишди. Ўз навбатида, ўтган йилги таркибда ўйнашган маҳаллий ўйинчиларни сақлаб қолиш баробарида аввалги мавсумларда мамлакатимизнинг бошқа клубларида фаолият юритишган Наманган футболи тарбияланувчиларини сафимизга жалб этишга ҳаракат қиляпмиз. Тўғри, туб янгиланишлардан сўнг дарҳол юксак натижаларни талаб қилиш мантиққа зид. Шунга қарамай, янги мавсумда лоақал кучли олтиликка киришга уринишимиз тайин.
- Футболда молиявий масала долзарб аҳамият касб этади. Иқтисодий муаммолар, айниқса, маошлар билан боғлиқ узилишлар ўйинчилар кайфиятига салбий таъсир ўтказмай қолмайди. Шундай ноқулайликлар олдини олиш йўлида қандайдир ишлар амалга оширил­яптими?
- Дарҳақиқат, жиддий мақсадларни кўзлаган ҳар бир клубда молиявий муаммолар юзага келмаслигини таъминлаш шарт. Табиийки, ушбу масалага жиддий ёндашяпмиз. Хусусан, ўтган йилги қарздорлик аста-секин бартараф этилмоқда, яқин орада клуб аъзолари билан тўлиқ ҳисоб-китоб қилинади.
- Демак, белгиланган ишларни амалга ошириш бўйича аниқ режалар бор...
- Худди шундай. Бир нарсани алоҳида таъкидлашим жоиз, янги мавсумдан эътиборан Наманган вилояти ҳокими томонидан ишлаб чиқилган дастур асосида иш юритишни мақсад қиляпмиз. Олдимизга қўйилган режа бир ёки уч йил эмас, балки узоқ муддатни ўз ичига қамраб олади. Биласиз, сўнгги йилларда «Нав­баҳор»да мураббийлар қўнимсизлиги кузатилди. Жамоага янги мутахассис таклиф этилгач, унинг таркибни шакллантиргунича кўп вақт ўтади, кейин клубни тарк этгач, яна аввалги ҳолат такрорланади. Янги дастур айнан шу муаммони бартараф этиш мақсадида ишлаб чиқилган. Мана, клубга Рашид Ғофуров бош мураббий этиб тайинланди, унинг ёрдамчилари ҳам маҳаллий мутахассислар. Ўз навбатида, улар таркибни вилоятимиздаги футболчилар эвазига шакллантиришади. Биласиз, мамлакатимиздаги деярли барча жамоалар, турли ёшдаги термаларимизда Наманган футболи тарбияланувчилари тўп суришмоқда. Биз айнан шу ҳолатдан унумли фойдаланмоқчимиз. Мақсадимиз - вилоятимиздаги мактаб-интернатлар тарбияланувчилари ўйинларини кузатиб, энг иқтидорли йигитларни саралаш ва таркибимизга жалб этиш. Уларда йиллар мобайнида шаклланадиган фидойилик ҳисси узоқ муддатли режамизни амалга оширишда муҳим аҳамият касб этади.
- Жамоани молиялаштириш қайси йўналиш бўйича олиб борилади?
- Биринчи навбатда, ҳомийлар кўмагига таянамиз. Бу борада вилоятимиздаги турли ишлаб чиқариш корхоналари билан ҳамкорлик ўрнатиш ния­тимиз бор. Қолаверса, иқтисодий бар­қарорликни таъминлаш йўлида ўзимиз ҳам шунчаки, қўл қовуштириб турмаймиз. Жумладан, тез орада барча шарт-шароитларга эга база «Навбаҳор» ихтиёрига топширилади. Жамоа футболчиларининг ўша ерда истиқомат қилишларини инобатга олсак, бизда меҳмонхоналар учун сарфланадиган маблағни тежаш имкони туғилади. Бундан ташқари, клуб футболкалари ва атрибутлари сотувини йўлга қўйиш, ўйин пайти мухлисларга қулайликлар яратиш ҳам режага киритилган.
- Асли касбингиз шифокор эканлигини инобатга олиб сўраймиз: сизда футбол соҳасида ишлашга қизиқиш қандай туғилган?
- Миллионлар ўйинига азбаройи қаттиқ қизиққанлигим учун мунтазам равишда спортнинг ушбу турига яқинроқ бўлишга интиламан. Қолаверса, шу пайтга қадар «Навбаҳор»нинг ҳар бир ўйинини зўр қизиқиш билан кузатганман, жамоага ишқибозлик қилганман.
- Биламиз, аввал «Чуст-Пахта­кор»­да иш юритгансиз. Эҳтимол, шу жамоадаги фаолиятингиз маъқул келган, чоғи, сизни «Навбаҳор» раҳбариятига таклиф этишди...
- Менга ишонч билдириб, ушбу лавозимга тайинлашган эканми, демак, ўз вазифамга сидқидил ёндашиб, ижобий натижалар қайд этиш йўлида астойдил меҳнат қиламан. Ҳеч бир мамлакатда биздаги каби футболга давлат миқёсида эътибор қаратилмайди, айниқса, юртимизда болалар спортини ривожлантириш йўлида кўплаб муҳим ҳужжатлар имзоланган. Айнан шу имтиёзлардан фойдаланиб, ниятимизни амалга ошира олсак, ўзимизни бахтиёр ҳис этамиз.
- Футболчилар машғулотларда турли либосларда ҳаракатланишмоқда. Нима, ҳали жамоа махсус экипировкалар билан таъминланмадими?
- Мазкур масала ҳам деярли ҳал этилди. Бельгияда ишлаб чиқилган сифатли ва замонавий экипировкалар тез орада футболчиларимизга топширилади. Либос дизайнига алоҳида эътибор қаратиб, унинг рангини аниқлашда «Навбаҳор» анъаналарига содиқ қолишга интилдик.
- Маҳаллий ишқибозларга тилакларингиз...
- Албатта, Наманган аҳли ҳамиша футбол билан ҳамнафас. Ҳаттоки, айрим кучли чемпионатлар жамоалари ҳавас қилса арзигулик мухлислар аудиториясига эгамиз. Фурсатдан фойдаланиб, уларга соғлик-саломатлик тилайман, жамоамизни қўллаб-қувватлашдан асло чарчашмасин.
Манба: «interfutbol.uz».

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 8- тур

28.04.2017


Ўтган ўйинлар

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

15/04 Металлург - Навбаҳор 0:0

07/04 Навбаҳор - Машъал 1:0

31/03 Динамо - Навбаҳор 0:1

16/03 Навбаҳор - Нефтчи 1:1

 

 

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

6

5

15

2. Қўқон-1912

7

4

14

3. Навбахор

7

4

14

4. Динамо

7

4

13

5. Насаф

6

4

12

6. Машъал

7

3

11

7. Бухоро

7

3

10

8. Бунёдкор

6

2

9

9. Шўртан

7

3

9

10. Қизилқум

7

2

8

11. Олмалиқ

7

2

8

12. Пахтакор

7

2

7

13. Сўғдиёна

7

2

7

14. Обод

7

1

5

15. Нефтчи

7

1

5

16. Металлург

6

1

4

Олий лига-2017

28/04 "Пахтакор" "Навбаҳор"

28/04 "Машъал" – "Бунёдкор"

29/04 "Шўртан" – "Қўқон-1912"

29/04 "Динамо" – "Сўғдиёна"

29/04 "Қизилқум" "Насаф"

29/04 "Локомотив" – "Обод"

29/04 "Металлург" – "Бухоро"

29/04 "Нефтчи" – "Олмалиқ"

 

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ