pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Азим Аҳмедов: "Наманганлик мухлисларга раҳмат"
01.01.2016 16:50

Янги мавсум тайёргарлиги бошланган вақтда амалдаги мамлакат чемпиони «Пахтакор» ўз сафини янги футболчилар билан тўлдиришни бошлаб юборди. Хусусан жамоа «Навбаҳор»да йиллар давомида ўзини кўрсатиб, тажрибасини ошириб борган Азим Аҳмедовни таркибга жалб қилди. Аҳмедов наманганликларнинг асосий таркиб футболчиси сифатида тўп суриб келганди. Эндиликда у «Пахтакор» шарафини ҳимоя қилади. Унинг «шерлар»га ўтиши расман ҳал бўлганидан сўнг кичик Аҳмедов билан суҳбатда бўлдик.

- «Пахтакор»га ўтишим шу яқин кунларда ижобий томонга ҳал бўлди, - дея гап бошлади Аҳмедов. Биласиз, ҳар бир футболчи келажакда кучлироқ жамоада тўп суришни ва ютуқларни қўлга киритишни истайди. Айнан шундай истак менда ҳам бор эди. «Пахтакор» варианти юзага келиб қолганидан сўнг эса буни қабул қилишга қарор қилдим. Албатта, бир тўхтамга келишим осон кечгани йўқ. Биринчи навбатда Одил акам билан маслаҳатлашдим. Қолаверса, «Навбаҳор» мураббийи ва раҳбариятига бу истагимни билдирдим. Барча билан ўзаро маслаҳатлашиб бўлганимдан сўнг "Пахтакор"га ўтдим.

- Адашмасак, Сизга «Нефтчи» жамоаси томонидан ҳам таклиф тушганди, тўғрими?

- Таклифлар бор эди. Лекин, «Пахтакор»дан тушган таклиф мени қизиқтириб қўйганди. Шу боисдан қолган таклифлар устида ўйлаб ўтирмадим. Осиё Чемпионлар лигасида ўйнаш орзусидаман. Шунингдек, бу клуб билан мамлакат чемпиони ва кубогини ютишни истаётганлигим боис, «шерлар» сафига бориб қўшилишни кўпроқ хоҳладим.

- «Пахтакор»нинг дастлабки йиғинида иштирок этдингиз. Бу жамоада сизни қандай кутиб олишди? Таассуротлар билан ўртоқлашсангиз?

- Таассуротларим яхши. Биласиз, мен «Пахтакор» академиясида таҳсил олганман. Бу жамоадаги кўплаб футболчиларни аввалдан яхши танийман ва муносабатларим яхши. Жамоага келганим кунимдан бошлаб, барча билан чиқишиб кета олдик. Асосийси, барчанинг кайфияти юқори. Янги мавсумда жамоа ўзи иштирок этадиган мусобақаларда зафар қучишга интилади.

- Азим, «Навбаҳор» жамоасидагилар ҳам сизни осонликча қўйиб юборишмагандир?

- Бўлмасамчи! Улар ҳам мени жамоада олиб қолмоқчи эканлигини айтишди. Лекин мен ҳам мақсадларимни айтганимдан сўнг бош мураббийимиз қароримни маъқуллади. Менга омад тилади. Аввало уларга ҳам миннатдорчилигимни билдираман. Чунки уларнинг ишончлари туфайли шу даражага кўтарилдим. Кўпроқ ишониб, тажрибамни ошириб боришимга ёрдам беришгани учун барчаларига раҳмат айтаман.

 - Собиқ жамоангизни қатор футболчилар тарк этишмоқда. Мухлислар Сизни кетганингизга салбий муносабат билдиришмадими?

- Улар ҳам менинг қароримни тўғри тушунишган дея оламан. Қатор ишқибозлар телефон қилиб, бу борада мен билан суҳбатлашишди ва «Пахтакор»да ҳам чиройли ўйинлар кўрсатишимни исташларини маълум қилишди. Рости, бундан жуда хурсанд бўлиб кетдим. Чунки жамоада ўйнаган йилларимда ишқибозлар орасида ҳурмат қозонганлигимни сездим.

Жамоанит Сиздан ташқари қатор футболчилар ҳам тарк этишаётганлиги тўғрисида хабарлар тарқалмоқда. Бу борада қандай янгиликларни биласиз?

- Ҳозирча ҳеч нимани билмайман. Бундай миш-мишлар доимо бўлиб келган. Лекин кўп ҳам уларга эътибор қаратмаслик лозим. Ҳаммасини январдан бошланадиган асосий йиғинларда билиб олиш мумкин бўлади. «Навбаҳор» етакчиларини ўзида сақлаб қолишига ишонаман. Жамоада қандайдир муаммолар бўлаётгандир. Лекин раҳбарият барчасини ижобий томонга ўзгартира олади. 

- «Пахтакор»дан тушган таклиф нимаси билан Сизни ўзига қарата олди?

- Боя айтиб ўтганимдек, жамоа Осиё Чемпионлар лигасида тўп суради. Тўғриси мен шундай ўйинларда иштирок этишни истагандим. Наманганда ўтган йилларим давомида тажрибамни ошириб бордим. Қачондир фаолиятимни кучлироқ жамоада давом этириш истагида юргандим. Буни аввалги суҳбатларимда ҳам кўп маротаба таъкидлаб ўтганман. Янги мавсум арафасида олимдада шундай имконият юзага келиб қолгани сабабли бундан фойдаландим.

- Хабарингиз бор, «Пахтакор»да рақобат «Навбаҳор»дагига нисбатан анча кучли ҳисобланади. Бу ерда кўплаб кучли ўйинчиларни борлигини унутмаслик лозим. Бу Сизни чўчитмадими?

- Асло йўқ. Рақобат бор жойда албатта ўсиш кузатилган. Мен шу қоидага амал қилиб келганман. Билсангиз «Навбаҳор»да ҳам ўзига яраша рақобат бўлган. Лекин мехнатим билан таркибдан жой олганман. Муҳими, кайфиятни туширмасдан машғулотларда астойдил ишланса, мураббийни ишончини оқлаш мумкин.

- Янги клубга ўтиб, шунга яраша олдингизга мақсадлар қўйгандирсиз?

- Албатта. «Пахтакор» иштирок этадиган мусобақаларда майдонга тушиб, ғалабаларига ҳисса қўшиш. Бу клуб орқали ютуқларга эришмоқчиман. Шунингдек, терма жамоа йиғинларидан таклиф олиш учун боримни бермоқчиман. Асосийси, мақсадларим катта. Ўйлайманки, «Пахтакор»да ўйнаш орқали буларга эриша оламан.

- Якунланган мавсум собиқ жамоангизга айланган «Навбаҳор» учун қандай кечди?

- Бу йилги мавсум кутилганидан яхшироқ ўтди. Чунки аввалги мавсумларда жамоамиз элитада пастроқ ўринларни эгаллаётганди. Бахтиёр ака Ашурматов тайинланганидан сўнг барчаси ижобий томонга ўзгарди. Ғалабали юришни давом эттириб, мухлисларимизни қувонтирдик. Ишқибозларимизни хурсанд қилсак, бу биз учун катта кўрсаткич ҳисобланади. Негаки, наманганлик футбол мухлислари доимо жамоа учун қайғуриб келишган. Мағлубиятга учраган пайтларимизда ҳам бизни ёлғизлатиб қўйишмаган. Айнан шундай фидоий мухлисларимиз учун ҳам кўпроқ ғалаба қозонишга ҳаракат қилдик. Тўғри, айрим ўйинларда ўзимиз кутмаган натижалар ҳам бўлди. Омадсизликлар даврида ғалаба қозонишимиз қийин кечди. Лекин йигитлар ўз кучларига бўлган ишончлари орқали натижаларимизни яхшилаб бордик. Назаримда, якунланган мавсум «Навбаҳор» учун ёмон ўтгани йўқ.

- Ҳайрия учрашувида ҳам иштирок этдингиз. Ундан олган таассуротлар қандай бўлди?

- Мана шундай ўйинлар бўлиб туриши керак. Укамиз Ҳасанжонни даволаш учун бўлиб ўтган ҳайрия учрашуви жуда яхши ташкиллаштирилди. Асосийси, барча таниган ва билган футболчиларимиз билан ўйнаб, роҳаландик. Шу қатори бемор укамизга яқиндан ёрдам бера олганимиздан хурсандмиз. Ҳайрия учрашувларини кўпроқ ташкил қилиш фойдали албатта.

- Суҳбатимиз сўнггида наманганлик мухлисларга тилакларингизни изҳор қилсангиз?

- Авваламбор, барчани кириб келаётган янги йил билан табриклайман. Хусусан «Навбаҳор» ишқибозларини ҳам. Мухлисларимиз «Пахтакор» жамоасига ўтишимни тўғри тушунишларини истардим. Жамоа албатта ғалабали одимини давом эттиради. «Навбаҳор» катта тарихга эга жамоа ҳисобланади. 2016 йилги футбол мавсумида ҳам ўз ўйинларини топиб олган ҳолда, ишқибозларимизни муваффақиятлар билан хурсанд қилади. Мана шундай ашаддий мухлисларга жамоа билан бирга бўлишгани учун миннатдорчилик билдириб ўтаман! 

Манба: "Аср футболи" газетаси.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 8- тур

28.04.2017


Ўтган ўйинлар

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

15/04 Металлург - Навбаҳор 0:0

07/04 Навбаҳор - Машъал 1:0

31/03 Динамо - Навбаҳор 0:1

16/03 Навбаҳор - Нефтчи 1:1

 

 

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

6

5

15

2. Қўқон-1912

7

4

14

3. Навбахор

7

4

14

4. Динамо

7

4

13

5. Насаф

6

4

12

6. Машъал

7

3

11

7. Бухоро

7

3

10

8. Бунёдкор

6

2

9

9. Шўртан

7

3

9

10. Қизилқум

7

2

8

11. Олмалиқ

7

2

8

12. Пахтакор

7

2

7

13. Сўғдиёна

7

2

7

14. Обод

7

1

5

15. Нефтчи

7

1

5

16. Металлург

6

1

4

Олий лига-2017

28/04 "Пахтакор" "Навбаҳор"

28/04 "Машъал" – "Бунёдкор"

29/04 "Шўртан" – "Қўқон-1912"

29/04 "Динамо" – "Сўғдиёна"

29/04 "Қизилқум" "Насаф"

29/04 "Локомотив" – "Обод"

29/04 "Металлург" – "Бухоро"

29/04 "Нефтчи" – "Олмалиқ"

 

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ