pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Жамоа тарихи

«НАВБАҲОР» ФУТБОЛ КЛУБИ ТАРИХИДАН
«Навбаҳор» футбол клуби 1974 йили ташкил топган. Ўша вақтда «Текстильшик» номи билан Ўзбекистон биринчиликларида иштирок этди. Жамоа 1978 йилдан бошлаб собиқ иттифоқ чемпионатининг 5-минтақасига кирувчи иккинчи лига баҳсларида қатнашган. 1980 йилга келиб «Текстильшик» номи «Навбаҳор» деб ўзгартирилди. «Навбаҳор» чемпионат ўйинларида муваффақиятли қатнашиб,  1981-82 йилларда еттинчи минтақа иккинчи лига жамоалари орасида фахрли учинчи ўринни эгаллади. 
Жамоа 1984 йилдан «Автомобилист» номи остида тўп сура бошлади. 1984 ва 1996 йилларда наманганликлар «Пахтакор-79» хотира турнирида ғолиб чиқишди.  «Навбаҳор» аъзолари ўз маҳоратларини йил сайин ошира бориб, собиқ иттифоқ 52-чемпионатнинг иккинчи лига бешинчи минтақасида муваффақиятли қатнашиб, биринчи лигага чиқиш имконини берадиган «буфер» минтақа мусобақаларида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритдилар. Икки мавсум «буфер» минтақада тўп сурган «Навбаҳор» футболчилари 1990 йил якунига кўра биринчи лига йўлланмасига эга бўлдилар. 1987 йилнинг ноябр ойида “Навбаҳор” Марказий Осиёда биринчи, собиқ иттифоқ даврида иккинчи бўлиб хўжалик ҳисобидаги футбол клуби  сифатида фаолият юритишни бошлади.
“Навбаҳор” 1978 йилдан 1991 йилга қадар собиқ иттифоқ чемпионатининг иккинчи лигасининг турли минтақаларида қатнашиб 508 та учрашувда майдонга тушган. Жамоа 245 учрашувда ғалаба қозонган. 100 та ўйинда дуранг қайд этилган бўлса 163 та учрашувда “Навбаҳор” рақибларига имкониятни бой берган. 702 та гол уриб, ўз дарвозасидан 513 та тўп ўтказиб юборган. 1991 йили собиқ иттифоқ чемпионатининг биринчи лигасида иштирок этган “Навбаҳор” 42 та ўйинда 19 та ғалаба қайд этган. Етти ўйинда дуранг кузатилган бўлса 19 та учрашувда жамоа мағлубиятга учраган. Чемпионат якунида “Навбаҳор” 22 та жамоа орасида тўққизинчи ўринни қўлга киритган.
“Навбаҳор” 1989 йилдан 1991 йилгача собиқ иттифоқ кубогида ҳам 10 та ўйин ўтказган. Жамоа олти учрашувда ғалаба қўлга киритилган. Тўртта ўйинда эса мағлубият кузатилган. Учрашувлар давомида 24 та тўп киритилган. Жамоа ўз дарвозасидан 12 та тўп олиб чиққан. Кубоклардаги энг йирик ғалаба 1991 йили кузатилган. Ўша йили “Навбаҳор” ўз майдонида 1/32 финал доирасида Чимкент “Мелиоратор” жамоасини 14:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритганди.
«Навбаҳор» Ўзбекистон чемпионатлари ўтказила бошлагандан буён олий лигада мунтазам равишда қатнашиб келмоқда. Наманганликлар чемпионат баҳсларида кўпроқ бронза медаларини қўлга киритишган. 1996 йили эса жамоа Ўзбекистон чемпиони деган шарафли номга эришган.                                       
Сўнгги мавсумни «Навбаҳор» муносиб тарзда ўтказа олмади. 2016 йил давомида амалга оширилган бир қатор ўзгаришлар жамоанинг чемпионатдаги иштирокига салбий таъсир кўрсатди. Айниқса иккинчи давра арафасидаги алмаштиришлар “Навбаҳор”ни чемпионатнинг энг кучсиз жамоаларидан бири бўлишига сабабчи бўлди. Охирги турда “Навбаҳор” олий лигада қолиш имкониятини сақлаб қолди. Олий лигага ўтиш ўйинида “Норин” жамоасини 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратган жамоа “элита”даги ўрнини сақлаб қолди. 2016 йилги натижа “Навбаҳор”нинг Ўзбекистон чемпионатларидаги энг паст кўрсаткичи сифатида эътироф этилмоқда. 2008 ва 2009 йиллар ҳам «Навбаҳор» учун омадсиз келганди. Ўзининг бой анъаналари ва тарихига эга жамоа лигада қолиш учун курашди. Оқибатда “лочинлар” чемпионатларимиз тарихидаги энг паст кўрсаткичлардан бирини (14-ўрин) қайд этишди.
«Навбаҳор» кубок баҳсларида ҳам мухлисларини хурсанд қилишга эришган. 1992, 1995 ва 1998 йилларда кубок қўлга киритилгач, биллур соврин жамоага абадийга топширилган. 1999 йили ўтказилган дастлабки мамлакат суперкубоги учун «Пахтакор»га ўтказилган учрашувда ғалаба қозонган «Навбаҳор» суперкубок соҳиби ҳам ҳисобланади.
«Навбаҳор» халқаро майдонларда юртимиз шарафини ҳимоя қилган кам сонли клубларимиздан ҳисобланади. Наманганликлар 1999/2000 йилларда ўтказилган Осиё кубок эгалари кубогининг финал босқичида иштирок этиб, қитъада тўртинчи ўринни қўлга киритишган. “Навбаҳор” бундан ташқари 1997/1998 йилги Осиё Чемпионлар кубоги (ҳозирда Осиё Чемпионлар лигаси деб номланади) мусобақасида ҳам қатнашиб, чорак финалга қадар етиб борган. 1996 йили  кубок эгалари кубогида қатнашган “Навбаҳор” 1/8 финалда ўз юришини тўхтатишга мажбур бўлган.
«Навбаҳор» мураббийлар бошқарувида
1992 - Биродар Абдураимов.
1993 - Бахтиёр Бобоев - Усмон Асқаралиев.
1994 - Шариф Назаров - Виктор Борисов.
1995 - Биродар Абдураимов - Усмон Асқаралиев - Виктор Жалилов.
1996 - Виктор Жалилов.
1997 - Виктор Жалилов.
1998 - Леонид Остроушко - Виктор Жалилов.
1999 - Виктор Жалилов.
2000 - Виктор Жалилов - Амет Мемет.
2001 - Валерий Синау - Фарҳод Магометов.
2002 - Фарҳод Магометов.
2003 - Игорь Волчок - Виктор Жалилов.
2004 - Виктор Жалилов.
2005 - Раҳим қурбонмамедов.
2006 - Саид Сеидов - Рустам Забиров - Рустам Мирсодиқов - Элдор Сакаев.
2007 - Элдор Сакаев – Толиб Бобоев.
2008 - Толиб Бобоев - Асқар Кушикбаев - Рустам Абдуллаев - Мустафо Байрамов.
2009 – Мустафо Байрамов – Сергей Ковшов.
2010 – Виктор Жалилов – Сергей Ковшов.
2011 - Илдар Сакаев - Мустафо Байрамов.
2012 – Мустафо Байрамов.
2013 – Мустафо Байрамов.
2014 – Бахтиёр Ашурматов.
2015 – Бахтиёр Ашурматов.
2016 – Рашид Ғофуров - Александр Волков - Мустафо Байрамов - Равшан Бозоров - Илҳом Мўминжонов.

«Навбаҳор» жамоасининг Ўзбекистон чемпионатларидаги кўрсаткичлари

Йиллар, чемпионатлар

Ў

Ю

Д

М

Т-Н

О

Ўрин

1992 йил  I чемпионат

32

18

8

6

54:21

44

5

1993 йил II чемпионат

30

18

7

5

64:32

43

3

1994 йил III чемпионат

30

17

6

7

58:26

40

3

1995 йил IV чемпионат

30

23

3

4

72:23

72

3

1996 йил V чемпионат

30

23

5

2

88:23

74

1

1997 йил VI чемпионат

34

21

5

8

84:37

68

3

1998 йил VII чемпионат

30

18

5

7

60:33

59

3

1999 йил VIII чемпионат

30

18

7

5

55:34

63

3

2000 йил IX чемпионат

38

19

8

11

92:56

65

5

2001 йил X чемпионат

34

20

1

13

79:52

61

4

2002 йил XI чемпионат

30

14

4

12

53:39

46

6

2003 йил XII чемпионат

30

19

6

5

66:28

63

3

2004 йил XIII чемпионат

26

18

3

5

66:23

57

3

2005 йил XIV чемпионат

26

12

3

11

31:30

39

6

2006 йил XV чемпионат

30

13

5

12

46:35

44

7

2007 йил XV чемпионат

30

11

4

15

37:41

37

8

2008 йил XVII чемпионат

30

7

11

12

28:39

32

14

2009 йил XVIII чемпионат

30

7

7

16

21:48

28

14

2010 йил XIX чемпионат

26

9

4

13

32:32

31

9

2011 йил XХ чемпионат

26

9

9

8

26:21

36

6

2012 йил XXI чемпионат

26

6

8

12

19:34

26

12

2013 йил XXII чемпионат

26

7

6

13

30:48

27

11

2014 йил XXIII чемпионат

26

9

3

14

38:41

30

7

2015 йил XXIV чемпионат

30

11

4

15

40:51

37

8

2016 йил XXV чемпионат

30

6

5

19

37:66

23

15

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 23-тур

01.10.2017


Ўтган ўйинлар

21/09 Шўртан - Навбаҳор 3:3

16/09 Навбаҳор - Металлург 2:1

07/09 Машъал - Навбаҳор 2:1

26/08 Навбаҳор - Динамо 1:0

19/08 Нефтчи - Навбаҳор 1:1

 

 

 

Турнир жадвали

Жамоа

Ў

Ю

О

1

Локомотив

21

14

45

2

Насаф

21

12

38

3

Пахтакор

21

11

38

4

Бухоро

22

11

38

5

Бунёдкор

22

10

38

6

Машъал

21

9

34

7

Қўқон-1912

22

9

34

8

Навбахор

22

8

33

9

Олмалиқ

21

8

32

10

Металлург

22

9

29

11

Қизилқум

22

6

27

12

Сўғдиёна

21

6

23

13

Динамо

22

5

22

14

Шўртан

22

6

20

15

Нефтчи

22

2

14

16

Обод

22

2

9


 

Олий лига-2017

29/09 "Обод" - "Локомотив"

30/09 "Бунёдкор" - "Машъал"

30/09 "Бухоро" - "Металлург"

30/09 "Қўқон-1912" - "Шўртан"

30/09 "Сўғдиёна" - "Динамо"

30/09 "Олмалиқ" - "Нефтчи"

30/09 "Насаф" - "Қизилқум"

01/10 "Навбаҳор" - "Пахтакор"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ