Оилавий сектор ажратилди

Рейтинг:  0 / 5

Звезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активна
 

Хабарингиз бор, 17 март куни Наманганнинг “Навбаҳор”  клуби ўз майдонида амалдаги мамлакат чемпиони Тошкентнинг “Локомотив” жамоасини қабул қилади. Шу куни Наманганда жорий мавсумнинг очилиш маросими, шунингдек, “Навбаҳор” жамоаси ташкил топганлигининг 40 йиллик юбилейи ҳам кенг миқёсда нишонланади. Мазкур тадбирни кўтаринки руҳда ва тантанали тарзда ўтказиш учун “Навбаҳор” клуби томонидан бир қатор ишларни амалга ошириш режалаштирилган. Жумладан, мазкур очилиш маросимига таниқли хонандалар – Нилуфар Усмонова, Жасур Умиров ва “Божалар” гуруҳи ташриф буюради.

Шунингдек, мухлисларга ҳам қулайликлар яратилади.

Шу мақсадда “Марказий” стадионнинг 17-сектори оилавий сектор сифатида ажратилди. Мазкур секторга 1048 нафар томошабин сиғади.

17-секторга ўз оиласи, яъни  турмуш ўртоғи, фарзандлари билан ташриф буюрадиган мухлислар учун стадионга кириш бепул қилиб белгиланди. Бундан ташқари, оилавий секторга ташриф буюрган томошабинларга  “Навбаҳор” клубининг совғалари топширилади.    

“Навбаҳор” ФК матбуот хизмати.