Ёш футболчиларга эътибор кучайтирилади

Рейтинг:  0 / 5

Звезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активна
 

 

Бугун “Марказий” стадионнинг анжуманлар залида Наманган вилоятида оммавий ва профессионал футболни янада ривожлантириш, унинг моддий техника базасини мустаҳкамлаш, селекция ишларига алоҳида эътибор берган ҳолда, умидли футболчиларни тайёрлаш ва уларнинг маҳоратларини ошириш, “Навбаҳор” профессионал футбол клуби инфратузилмасини ривожлантириш борасида семинар - тренинг ўтказилди. x
Унда Наманган вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Нозимжон Ҳайитович Мамажонов, вилоят футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Баҳром Муҳитдинович Холмирзаев, вилоят футбол ассоциацияси вице-президенти Олимжон Ботирович Исаев, Навбаҳор” ПФК директори Акрамжон Гаппарович Дедабаев, “Навбаҳор” ПФК бош мураббийи Илҳом Мўминжонов, шунингдек, вилоятда фаолият кўрсатаётган спорт таълим муассасалари директорлари, директор ўринбосарлари, футбол бўйича бош мураббийлар, “Навбаҳор” ПФК мутасаддилари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.
Йиғилишда ёш футболчиларни “Навбаҳор” профессионал футбол клубига шартнома асосида бириктириш, спорт мактабларида футбол спорт тури бўйича машғулотлар сифатини кучайтириш, селекция ишларига алоҳида эътибор берган ҳолда, умидли футболчиларни тайёрлаш ва маҳоратларини ошириш, шаҳар, туман миқёсидаги мусобақаларини талаб даражасида ташкил этиш, оммавий ахборот воситалари орқали ёритиш, тарғибот ва ташвиқот ишларини замон талаблари асосида жорий этиш масалалари кўрилди ҳамда амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар белгиланди