Рейтинг:  0 / 5

Звезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активна

«Навбаҳор» футбол клубига қарашли болалар ва ўсмирлар футбол мактаб академияси Наманган шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, 5-«А» кичик туман , 17-«А» уйда жойлашган. Мазкур футбол мактабида 325 нафар болалар ва ўсмирлар 26та гуруҳга бўлинган ҳолда, футбол сир-асрорларини ўрганишмоқда.

2000-2011 йилларда туғилган мазкур болаларга 15 нафар тажрибали мураббийлар устозлик қилишмоқда. Улар орасида собиқ футболчилар, шунингдек, ҳакамлар ҳам бор. Шулар қаторида «Навбаҳор»нинг собиқ футболчилари – Шерзод Жўраев ва Муҳаммаджон Нуриддинов бор. Шунингдек, ҳакамлар – Раҳим Ғофуров ҳамда Аъзам Ражаббоев ҳам мазкур академияда фаолият олиб боришмоқда.
Футбол мактабининг U-12 жамоасига Муҳаммаджон Нуриддинов, U-14 жамоасига Шерзод Жўраев, U-16 жамоасига Раҳим Ғофуров, U-18 жамоасига Аъзам Ражаббоев мураббийлик қилишмоқда.
Мазкур футбол мактаб академиясининг Наманган вилояти туманларида ҳам филиалларини очиш режалаштирилмоқда. 
Футбол академиясининг айни пайтдаги директори Акмал Раҳмонов.